Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекторов Озодбек Ёқупбековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув-машғулот гуруҳи  футболчиларининг тактик тайёргарлигини ошириш”, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped442.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлари институти, PhD.33/01.02.2022. Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Ачилов Абдулла Манофович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Талипжанов Аскар Имамжанович, педагогика фанлари номзоди профессор; Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчилар машғулот ва мусобақа фаолиятида тактик тайёргарлигини назорат қилиш орқали ўйин самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи машғулот усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўқув тайёрлов гуруҳи футболчиларининг ўйин эпизодларига яқинлаштирилган гуруҳли ва жамоавий ҳаракатларни ўзаро тартибли бажаришга йўналтирилган стандарт ҳолатдан бошланадиган комбинацияларни ривожлантиришнинг турли хил вариантларини машғулотларга киритиш ҳисобига мусобақалардаги тактик ўйин режасини амалга ошириш имконияти кенгайтирилган; 
ёш футболчиларнинг назарий машғулотларида “Тактикал боард” платформасида мураккаб тактик вазиятларни ҳал этишга қаратилган тизимларни ишлаб чиқиш ҳисобига футболчиларнинг олдиндан ўйланган тактик ҳаракатларини самарали юзага келтириш имконияти оширилган;
ўқув машғулот гуруҳи шуғулланувчиларининг тактик кўникмаларини такомиллаштириш учун майдондаги позицияларини ўзгартириб белгиланган суръатни аниқ бажаришга қаратилган, олдиндан ўзлаштирилган машқларни ноқулай вазиятларда қўллашга мажбур қилувчи шароитларни яратиш ҳисобига уларнинг майдондаги фикрлаш қобилиятлари кенгайтирилган;
ёш футболчиларнинг ҳужум ва ҳимоя ҳудудларида ўтказиладиган тактикага доир назарий билимлар ҳажмини кенгайтиришга қаратилаган “Футболчиларнинг тактик фикрлаш қобилиятини аниқлаш” тузилмасини ишлаб чиқиш ҳисобига техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларни тактик ўйин усулларини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
ўқув тайёрлов гуруҳи футболчиларининг ўйин эпизодларига яқинлаштирилган гуруҳли ва жамоавий ҳаракатларни ўзаро тартибли бажаришга йўналтирилган стандарт ҳолатдан бошланадиган комбинацияларни ривожлантиришнинг турли хил вариантларини машғулотларга киритиш ҳисобига мусобақалардаги тактик ўйин режасини амалга ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон “(U-16)” терма жамоаси футболчиларнинг тактик тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган назарий тактик кўрсатмаларни амалий машғулотлардан олдин ўтказиш талаби татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 03-08-08-380-сон маълумотномаси). Натижада терма жамоа ўйинчиларнинг ҳужум ва ҳимоя зонасидаги тактик режалар самарадорлиги 12 % ошган;
ёш футболчиларнинг назарий машғулотларида “Тактикал боард” платформасида мураккаб тактик вазиятларни ҳал этишга қаратилган тизимларни ишлаб чиқиш ҳисобига футболчиларнинг олдиндан ўйланган тактик ҳаракатларини самарали юзага келтириш бўйича таклифлар “Спартак” (U-14) ёш футболчиларининг тактик билимларни баҳолаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 03-08-08-380-сон маълумотномаси).  Натижада “Спартак” (U-14)  ёш футболчиларининг жамоа ҳужумларни ташкил этишдаги самарали тактик ҳаракатлари 11-14% яхшиланган;
ўқув машғулот гуруҳи шуғулланувчиларининг тактик кўникмаларини такомиллаштириш учун майдондаги позицияларини ўзгартириб белгиланган суръатни аниқ бажаришга қаратилган, олдиндан ўзлаштирилган машқларни ноқулай вазиятларда қўллашга мажбур қилувчи шароитларни яратиш бўйича таклифлар “Пахтакор” футбол академиясининг 14 ёшли футболчиларининг ўқув машғулотларида назарий машғулотларда таҳлил қилиш усуллари жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 03-08-08-380-сон маълумотномаси). Натижада ўйин жараёнидаги тактик самарадорлик 10-11% ошганлиги ҳисобига Пахтакор футбол академиясининг 14 ёшли жамоаси Тошкент шаҳар чемпионатида биринчи ўринни қўлга киритишган;
ёш футболчиларнинг ҳужум ва ҳимоя ҳудудларида ўтказиладиган тактикага доир назарий билимлар ҳажмини кенгайтиришга қаратилаган “Футболчиларнинг тактик фикрлаш қобилиятини аниқлаш” тузилмасини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Зангиота тумани БЎСМнинг 14 ёшли футболчиларининг ўқув-машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 17 мартдаги 03-08-08-380-сон маълумотномаси). Натижада БЎСМнинг 14 ёшли футболчиларини мусобақа фаолиятидаги техник-тактик ҳаракатлар самарадорлиги 10-12 % ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish