Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Аброрбек Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали гандболчиларда махсус машқларни қўллаш асосида техник тайёргарлигини такомиллаштириш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped838.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Тулаганов Шухрат Фурқатжанович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Жамматов Жасурбек Шарипович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гандболчиларда мувозанат сақлаш турғунлиги, вақт-оралиқни фарқлаш ва тўп отиш аниқлигини ихтисослаштирилган машқлар ёрдамида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
малакали гандболчиларни мусобақа фаолиятига тайёрлашда мувозанат сақлаш турғунлиги ва вақт-оралиқни фарқлаш ҳамда тўп отиш аниқлигини такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатланаётган нишонга бир ёки икки қадамдан сўнг қўлни силкитиб тўп отиш каби машқларни киритиш ҳисобига махсус тайёргарликни ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
малакали гандболчиларнинг мусобақа фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб координация қобилиятларини ривожлантириш учун бир вақтнинг ўзида реакция кўрсатиш ва мувозанат сақлашга қаратилган тор таянч устида рақиб ҳаракатларига қарши ҳаракат кўрсатиб алдаб ўтиш машқларини машғулот жараёнига киритиш ҳисобига координацион қобилиятлари такомиллаштирилган;
малакали гандболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб турли йўналишлардаги машғулот юкламаларини такомиллаштириш учун ривожлантирувчи ҳамда ёндаштирувчи машқларни ўйинчиларнинг қайта тикланиш тезлиги бўйича рационал тузилишини ишлаб чиқиш ҳисобига асосий мусобақаларга тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
малакали бурчак ўйинчиларининг ўйин амплуасини инобатга олган ҳолда вақтинча сон жиҳатдан устунликка эга бўлиши ҳамда ҳужум ҳудудларидан бирида қулай вазият яратиши учун тактик комбинацияларни ва фазаларини узлуксизлигини бир-бирига боғлаш ҳисобига мусобақаларда тактик тайёргарлик имкониятлари кенгайтирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали гандболчиларда мувозанат сақлаш турғунлиги, вақт-оралиқни фарқлаш ва тўпни нишонга отиш аниқлигининг шаклланиш суръатини жорий тадқиқотлар ҳамда педагогик тажриба ёрдамида ўрганиш асосида:
малакали гандболчиларни мусобақа фаолиятига тайёрлашда мувозанат сақлаш турғунлиги ва вақт-оралиқни фарқлаш ҳамда тўп отиш аниқлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар (Спорт педагогик маҳоратини ошириш) “Гандбол” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосидаги 110/100-рақамли гувохнома). Натижада махсус тайёргарлиги ўнг қўл билан вақт-оралиқни фарқлаш аниқлиги 15,83% гача, чап қўл билан 20,78%га ошган;
координация қобилиятларини ривожлантириш учун бир вақтнинг ўзида реакция кўрсатиш ва мувозанат сақлашга қаратилган тор таянч устида рақиб ҳаракатларига қарши ҳаракат кўрсатиб алдаб ўтиш машқларини қўллаш бўйича амалий тавсиялар Андижон олимпия захиралари коллежи Гандбол машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги 2021 йил, 25 декабрдаги 03-17-02/19-сон маълумотнома). Натижада мувозанат сақлаш турғунлиги 21,67% гача ортган;
турли йўналишлардаги машғулот юкламаларини такомиллаштириш учун ривожлантирувчи ҳамда ёндаштирувчи машқларни ўйинчиларнинг қайта тикланиш тезлиги рационал тузилиши бўйича таклифлар (Спорт педагогик махоратини ошириш) “Гандбол” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи асосидаги 110/100-рақамли гувохномаси). Натижада гандболчиларда мувозанат сақлаш ва тўп отиш аниқлиги эса 29,77% гача ўсган;
малакали бурчак ўйинчиларининг ўйин амплуасини инобатга олган ҳолда вақтинча сон жиҳатдан устунликка эга бўлиши ҳамда ҳужум ҳудудларидан бирида қулай вазият яратиши учун тактик комбинацияларни ва фазаларини узлуксизлигини бир-бирига боғлаш бўйича амалий тавсиялар Гандбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 03-17-02/19-сон маълумотномаси). Натижада узоқ худуддан амалга оширилган ҳужумлар 6,80% га, яқин худуддан эса 9,47% гача ортганлиги кузатилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish