Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Ислом Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пульпитнинг сурункали шакллари бўлган беморларга нейростоматологик ёрдамни оптималлаштириш», 14.00.21-Стоматология, 14.00.33-Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4. PhD /Тиб1911.
Илмий раҳбарлар: Пулатова Барно Журахановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хайдаров Нодир Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Руслан Доккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор. (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Наввар халқ университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали пулпитни даволаш ва реабилитация қилиш комплексини такомиллаштириш, юзнинг атипик оғриғи бўлган беморларда нейростоматологик холатни тузатишни бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пульпитнинг ўткирлашуви даврида стресс ва қўрқув хисси юзага келиши туфайли психо-эмоционал ҳолат зўрайишларни минималлаштириш, юқори қон босими бўлган беморларда шошилинч стоматологик ёрдам кўрсатишнинг клиник кўникмалари даволашнинг анъанавий ёндашув усуллари исботланган;
сурункали пульпит билан оғриган беморда ўткир оғриқ синдромли руҳий зўриқишни олдини олиш, тишларнинг вестибуляр юзасидаги ўзгаришларни баҳолаш, беморлар қабул қатнови сонини ва даволаш учун сарфланадиган маблағлар фоизини камайтириш орқали бир марталик стоматологик қабул ташкил қилинган; 
ўткир оғриқ синдромли кечувчи пульпитда бемор эмоционал ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган зўриқиш натижасида беморларда руҳий стрессни юзага келтиручи иммунологик миелопероксидаза ўзгаришлар исботланган;
сурункали пульпитнинг асорати натижасида юзага келувчи атипик юз оғриғи билан хасталанган беморларни комплекс усулда даволашнинг хавотирли холатларини меёрлаштириб стоматологик қабулни самарадорли ўтказилиш имкони исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
сурункали қайталанувчи пулпитларни  ташҳислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
сурункали пулпит фонида сурункали қайталанувчи пулпитни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали қайталанувчи пулпитларни ташхислашда яллиғланиш маркерларининг ўрни ва аҳамияти” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-р/850-сон маьлумотномаси). Услубий тавсиялар сурункали қайталанувчи пулпитни ташҳислашда антистрептолизиннинг тутган ўрни ва аҳамиятини асослаш имконини берган; 
сурункали пулпит бор беморларда сурункали қайталанувчи пулпитни фотодинамотерапия ёрдамида даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Сурункали қайталанувчи пулпитни комплекс даволашда фотодинамик муолажа” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 сентябрдаги 8н-р/849-сон маьлумотномаси). Услубий тавсияномалар фотодинамик муолажа ёрдамида сурункали қайталанувчи пулпитни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
сурункали пулпитни ташҳислаш ва даволашда олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шахри ООО QOBILJON DENT SERVICE амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20 июнь 2022 йилдаги 8н-з/315-сон маьлумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши сурункали пулпити бор беморларда кечадиган тунги оғриқлар қисқа муддат ичида даволаш, қайталанишлар сонини камайтириш ва ремисси даврининг узайишига эришишга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish