Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмонов Лутфулла Сайдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Helicobacter Pylori билан ассоцияланган темир ва витамин В12 танқислиги камқонликларини даволаш тамойилларини мувофиқлаштириш ҳамда уларга мойиллик туғдирувчи ташқи омилларни баҳолаш» 14.00.05 – Ички касалликлар ва 14.00.33 – Жамоат саломатлиги. Соғлиқни сақлаш менежменти (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2228.
Илмий раҳбарлар: Гадаев Абдигаффар Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Собирова Гузал Наимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт  институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Helicobacter Pylori билан ассоцияланган турли оғирлик даражадаги темир ва витамин В12 танқислиги камқонлиги мавжуд беморларни даволаш тамойилларини яратиш ҳамда уларга мойиллик туғдирувчи ташқи омилларни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Helicobacter Pylori билан ассоцияланган темир танқислиги камқонлигининг турли оғирлик даражаларидаги хавф гурухларини хисобга олган ҳолда даво усуллари такомиллаштирилган;
витамин В12 танқислиги камқонлиги Helicobacter Pylori билан ассоцияланганда  мойиллик туғдирувчи ташқи омилларни баҳолаш орқали турли оғирлик даражаларини даволаш асосланган;
бирламчи тизим шароитида соғлом турмуш тарзига (сигарета ва нос чекиш, овқатланиш тартиби) амал қилмаслик, организмда Helicobacter Pyloriни кўпайиши ва камқонлик ривожланишининг хавф омиллари орасидаги узвий боғлиқлик аниқланган; 
камқонлик билан касалланган беморларда бирламчи тизим ҳамда шифохона шароитида мойиллик туғдирувчи ташқи омилларни эрта ташхислаш ва босқичма босқич даволашни мақсадли амалга ошириш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Helicobacter Pylori билан ассоцияланган темир ва витамин В12 танқислиги камқонликларини даволаш тамойилларини мувофиқлаштириш ҳамда уларга мойиллик туғдирувчи ташқи омилларни баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Helicobacter Pylori билан ассоцияланган темир танқислиги камқонлигини даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Helicobacter Pylori билан ассоцияланган темир танқислиги камқонлигини даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 8н-р/972-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Helicobacter Pylori негизида ривожланган темир танқислиги камқонлигини самарали даволаш имконини берган;
Helicobacter pylori билан ассоцияланган темир ва витамин B12 танқислиги камқонликларини даволаш тамойилларини мувофиқлаштириш ҳамда уларга мойиллик туғдирувчи ташқи омилларни баҳолаш бўйича олинган тадқиқот натижалари Самарқанд вилояти кўп тармоқли  тиббиёт маркази гематология ва терапия, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази терапия, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази терапия бўлимларида соғлиқни сақлаш амалиётларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 08-39259-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши касаллик хавф омилларини эрта аниқлаш, беморларни шифохонада даволаниш кунларини қисқаришига ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшиланишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish