Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Мурод Эркиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақавий ўзига ҳосликларни ҳисобга олган ҳолда юқори технологик кардиологик ёрдамни такомиллаштиришнинг ташкилий жиҳатлари (Навоий вилояти мисолида)» 14.00.06 - Кардиология, 14.00.33 - Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Tib581.
Илмий маслахатчилар: Ибрагимов Азиз Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент, Рустамова Хамида Елемесовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Молдалиев Икилас Суйндикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: “Кардиология” Республика илмий-амалий маркази (Беларус Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чекка ҳудудлар аҳолисига соғлиқни сақлаш тизимининг турли даражаларида юқори технологияли кардиологик тиббий ёрдам кўрсатишнинг ташкилий жиҳатларига бўлган ёндашувларни оптималлаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш орқали юрак-қон томир касалликларини эрта ташхислаш ҳамда даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касалланиш кўрсаткичлари, ёш, клиник кўринишларнинг давомийлиги ва оғирлигига, шунингдек, кардиологик ёрдамнинг тиббий-диагностик таъминланганлик даражасига боғлиқ ҳолда қон айланиш тизими касалликларини бирламчи аниқланишининг тиббий-ижтимоий хусусиятларига аниқланган;
аҳолининг тиббий саводхонлигининг пастлиги ва уларнинг ўз саломатлигига нисбатан эътиборсизлиги, шунингдек, бирламчи тиббий ёрдам шифокорлари томонидан касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш даражаси пастлиги қон айланиш тизими касалликларининг асоратланган шаклларини кеч аниқланишининг асосий сабаблари эканлиги асосланган;
бемор билан масофадан алоқа қилиш учун мобил иловалардан фойдаланиш ҳамда кардиоген шок ва шошилинч юрак реанимациясини талаб қиладиган бошқа оғир асоратлар частотасининг камайиши ўртасидаги боғлиқлик исботланган;
юқори технологик кардиологик хизматни кардиолог ва юқори технологик ёрдам кўрсатадиган мутахассислар билан таъминлаганлигини хисобга олган холда қайта кўриб чикиш зарурияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амалий соғлиқни сақлашнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юқори технологияли кардиологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришнинг ташкилий жиҳатларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш учун юрак-қон томир касалликларини даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш учун юрак-қон томир касалликлари билан хасталанган беморларни йўналтириш алгоритми (Навоий вилояти мисолида)» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 08-33574-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларни саралаш, йўналтириш ва шифохонага ётқизиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
телемедицина технологиялари ёрдамида жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Телемедицина технологиялари ёрдамида жарроҳлик йўли билан даволаш учун юрак-қон томир касалликлари бўлган беморларни саралаш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 08-33574-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиялар чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи ва кардиожарроҳлик ёрдами кўрсатилишига муҳтож беморларни саралаш учун бирламчи даволаш-профилактика муассасалари амалиётида телемедицинадан фойдаланиш имкониятларини ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи ва ихтисослаштирилган бўғинлари ўртасида интеграцияни амалга ошириш имконини берган;
ҳудудий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда юқори технологияли кардиологик ёрдам кўрсатишнинг ташкилий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 8н-33574-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши юрак-қон томир касалликларини эрта ташхислаш самарадорлигини ошириш, асоратлар ривожланиши хавфини камайтириш, юқори технологияли кардиологик ёрдам кўрсатиш изчиллиги ва сифатини оптималлаштириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish