Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарматов Охунжон Сотволдиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик  саноати корхоналарида инновацион жараёнларни бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13 – “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Iqt299.
Илмий маслаҳатчи: Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Ғулямов Саидаҳрор Саидаҳмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Отажонов Шухрат Ибрайимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган мухандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион жараёнларни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацияга мойиллик даражаси жиҳатидан «инновацияга нисбатан нейтрал» (0-1,0), «инновацияга нисбатан рақобатбардош» (1,01-1,65) ва «инновацияга мойил» (1,65-2,0) шкалалари бўйича гуруҳлаш орқали ҳар бир муайян гуруҳга йўналтирилган бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш асосланган;
“Фарғонатекстиль” тўқимачилик корхоналари кластери асосида фаолият кўрсатувчи инновацион жараёнларни тавсифловчи фан сиғимкорлиги (ФС), илмий ишланма харажатлари (ИТТКИ), ишлаб чиқаришни техник модернизациялаш (ТМ), инновацион интенсивлик (ИИ) коэффициентларининг (КФС ≥ 0,75; КИТТКИ ≥ 0,45; КТМ ≥ 0,63; КИИ  ≥ 0,48) меъёрий даражасида инновацион бошқарув самарадорлик кўрсаткичини 1,15 бараварга қадар ошириш асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналаридаги бошқарув тузилмалари тавсифига мувофиқ инновацион технологияларни жорий этиш асосида бошқарув харажатларини пасайтиришнинг турли сценарийларини қўллаш орқали рентабеллик даражасини оширишнинг эҳтимолий диапазони (DR = 55% - 68%)ни белгиловчи прогноз қийматлари ҳисобланган;
тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион бошқариш самарадорлигини баҳолаш индикаторларининг инновацион бошқариш ҳолати қуйи (0-39%), ўрта (40-79%), юқори (80-100%) даражаларига мувофиқ келувчи тавсифий мезонларини ишлаб чиқиш орқали инновацион бошқарув самарадорлигининг ўртача мақбул кўрсаткичи (60-70%)ни таъминлаш асосланган;
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион фаолиятини бошқариш омиллари асосида 2026 йилга қадар мўлжалланган инерцион, фаол, мақсадли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарида инновацион жараёнлар фаолиятни бошқариш самарадорлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацияга мойиллик даражаси жиҳатидан «инновацияга нисбатан нейтрал» (0-1,0), «инновацияга нисбатан рақобатбардош» (1,01-1,65) ва «инновацияга мойил» (1,65-2,0) шкалалари бўйича гуруҳлаш орқали ҳар бир муайян гуруҳга йўналтирилган бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 17 мартдаги 03/25-673-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибига кирувчи «Нил Гранит» МЧЖ (R1=0,64), «Digital Prime Textiles» МЧЖ (R2=0,72) ҳамда «Бобур ХБК» МЧЖ (R3=0,75) кўрсаткичларига асосан мазкур корхоналар рейтингидан келиб чиққан ҳолда бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
“Фарғонатекстиль” тўқимачилик корхоналари кластери асосида фаолият кўрсатувчи инновацион жараёнларни тавсифловчи фан сиғимкорлиги (ФС), илмий ишланма харажатлари (ИТТКИ), ишлаб чиқаришни техник модернизациялаш (ТМ), инновацион интенсивлик (ИИ) коэффициентларининг (КФС ≥ 0,75; КИТТКИ ≥ 0,45; КТМ ≥ 0,63; КИИ  ≥ 0,48) меъёрий даражасида инновацион бошқарув самарадорлик кўрсаткичини 1,15 бараварга қадар ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 17 мартдаги 03/25-673-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги 32-12/4600-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати кластерлари фаолиятига инновациялар киритиш ҳажмини 10-12% га ошириш имкони яратилган;
тўқимачилик саноати корхоналаридаги бошқарув тузилмалари тавсифига мувофиқ инновацион технологияларни жорий этиш асосида бошқарув харажатларини пасайтиришнинг турли сценарийларини қўллаш орқали рентабеллик даражасини оширишнинг эҳтимолий диапазони (DR = 55% - 68%)ни белгиловчи прогноз қийматларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 17 мартдаги 03/25-673-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги 32-12/4600-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати тармоғини рақамлашув омиллари таъсирида ўрта муддат учун омилларнинг прогноз қийматларининг фоиздаги мутлоқ хатолик чегараси ±0,66% гача қисқарган;
тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион бошқариш самарадорлигини баҳолаш индикаторларининг инновацион бошқариш ҳолати қуйи (0-39%), ўрта (40-79%), юқори (80-100%) даражаларига мувофиқ келувчи тавсифий мезонларини ишлаб чиқиш орқали инновацион бошқарув самарадорлигининг ўртача мақбул кўрсаткичи (60-70%)ни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 17 мартдаги 03/25-673-сон маълумотномаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги 32-12/4600-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик саноати корхоналарининг инновацион бошқаруви самарадорлиги ўртача кўрсаткичи 60,2 фоизга тенглиги ҳамда инновацион бошқариш ҳолатини баҳолашнинг қуйи, ўрта, юқори даражадаги мезонлари аниқланган;
тўқимачилик саноати корхоналарини инновацион фаолиятини бошқариш омиллари асосида 2026 йилга қадар мўлжалланган инерцион, фаол, мақсадли прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан “Тўқимачилик саноати корхоналарида инновацион фаолиятни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2022 йил 17 мартдаги 03/25-673-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 17 августдаги 32-12/4600-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кўп омилли боғланишлар асосидаги таҳлиллар негизида корхоналар инновацион жиҳатдан ривожлантириш ҳамда улар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш, тармоқ рақобат устунлигидан фойдаланган ҳолда ҳудудларни мувозанатли ривожлантириш стратегияларини шакллантириш аниқлиги 8-12% га ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish