Алпанова Ширин Хакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нутқий фаолият жараёнидаги руҳий ҳолатларнинг ўзбек тилининг турли сатҳ бирликлари воситасида акс этиши», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil381.
Илмий раҳбар: Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шарифа Мамадалиевна, филология фанлари доктори, профессор; Мадраҳимов Илҳом Собирович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: нутқ(матн)нинг яратилиши ва идрок жараёнини тадқиқ этиш, коммуникация жараёнидаги субъектив баҳонинг ўзгариб туриши руҳият билан боғлиқ эканлигини кўрсатиш, мулоқотда бевосита иштирок этувчи лингвистик бирликларни психолингвистик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқнинг яратилиши, продуциент ва реципиент муносабати психолингвистик нутқий тафаккур ҳодисаси сифатида илк бор таҳлил этилган;
психолингвистика фанининг тарихи ва тараққиёти ҳақидаги фикрлар умумлаштирилиб, унинг ўзбек тилшунослигидаги мавқеи белгиланган;
турли вазиятларнинг сўз орқали ифодаланиши матн мазмунига ва матн ортидаги реалликка мослиги кўрсатилган;
лисоний воситаларнинг ижобий ёки салбий субъектив муносабатни ифодалашдаги роли аниқланган;
продуциент ва реципиент ўртасидаги муносабат, продуциент ва матн, реципиент ва матн ўртасидаги муносабатнинг руҳият билан уйғунлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нутқий фаолият жараёнидаги руҳий ҳолатларнинг ўзбек тилининг турли сатҳ бирликлари воситасида акс этиши асосида олинган натижалар қуйидагиларда жорийланган:
нутқнинг яратилиши ва идрок жараёни, объектив борлиққа субъектив-ҳиссий муносабат, субъектив баҳонинг тилнинг турли сатҳ бирликлари воситасида акс этиши ҳақидаги назарий хулосалар 2012–2014 йилларда бажарилган ИТД-1-57 рақамли “Ўзбек тилининг татбиқий йўналишларини амалга оширишнинг дастурини ишлаб чиқиш” давлат амалий гранти лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 январдаги 89-03-21-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида бадиий асар тилини психолингвистик таҳлил қилишга эришилган;
сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги муносабат, сўзловчи ва матн, тингловчи ва матн ўртасидаги муносабатнинг руҳият билан уйғунлигига оид хулосалар А-1-126 рақамли “Узлуксиз таълимда ўқувчилар тил компетентлигини шакллантиришнинг замонавий усуллари” давлат амалий грантида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 январдаги 89-03-21-сон маълумотномаси). Натижада таълим тизимида ўсмир ёшидаги ўқувчилар билан ишончли мулоқот ўрнатишда психолингвистик ёндашув жорий этилган;
оммавий ахборот воситаларида коммуникациянинг психолингвистик жиҳатлари ҳақидаги хулосалар Андижон вилоят телерадиокомпаниясида эфирга узатилган “Муносабат”, “Кун мавзуси” номли кўрсатувлар ва “Андижон радиоси”нинг “Маънавият сарчашмалари”, “Бугуннинг гапи” номли эшиттиришларида фойдаланилган (Андижон вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 29 январдаги 19-23/29-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоэшиттириш материаллари янгича қарашлар билан мазмунан бойитилган.