Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибоева Нафисахон Рахмиддин қизининг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта-тўқимачилик кластерларида ходимлар салоҳиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”, 08.00.10-«Демография. Меҳнат иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt603.
Илмий раҳбар: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Бобаназарова Жамила Холмуродовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сотволдиев Нодирбек Журабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта-тўқимачилик кластерларида ходимлар салоҳиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластери корхоналари ходимлари компетенцияси даражасини “кутилган даража” (100%), “кутилган даражадан ўрта” (90-71%), “кутилган даражадан қониқарли” (70-51%), “кутилган даражадан паст” (50-30%), “кутилган даражадан ўта паст” (20-0%) ёндашувига кўра баҳолаш асосланган;
пахта-тўқимачилик кластери персонал салоҳиятини бошқариш тизими таркибига «Ходимлар билимлари йиғиндиси» стратегиясини киритишнинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги асосланган;
пахта-тўқимачилик кластерининг меҳнат салоҳиятига таъсир этувчи омилларига кўра «Khantex Group MCHJ»нинг 2022-2024 йилгача меҳнат салоҳиятини баҳолаш натижаларининг прогноз даражалари ишлаб чиқилган;
пахта-тўқимачилик кластери ходимлари меҳнат фаолиятида ўз мақсад-ларига эришишнинг интеграл оралиқ натижадорлигини “кўпроқ-яхшироқ-юқори” (100-86%), “фоизли-ўрта” (85-71%), “камроқ-яхшироқ-паст” (70-55%) ёндашувига кўра баҳолаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта-тўқимачилик кластерларида ходимлар салоҳиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вилоятдаги пахта-тўқимачилик кластери корхоналари ходимлари компетенцияси даражасини “кутилган даража” (100%), “кутилган даражадан ўрта” (90-71%), “кутилган даражадан қониқарли” (70-51%), “кутилган даражадан паст” (50-30%), “кутилган даражадан ўта паст” (20-0%) ёндашувига кўра баҳолаш бўйича таклиф “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2021 йил 14 декабрдаги 123-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳолда уюшма таркибига кирувчи «Хўжаобод Файз-М» кластери бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 24 майдаги 02/22-326-сон маълумотномаси). Натижада «Хўжаобод Файз-М» кластерида меҳнат унумдорлигини 7,3 фоизга ошириш ва кадрлар кўнимсизлиги коэффицентини 6,4 фоизга камайтиришга хизмат қилган;
пахта-тўқимачилик кластери персонал салоҳиятини бошқариш тизими таркибига «Ходимлар билимлари йиғиндиси» стратегиясини киритишнинг иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2021 йил 14 декабрдаги 123-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳолда «Хўжаобод Файз-М» кластерининг бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 24 майдаги 02/22-326-сон маълумотномаси). Натижада 2020 йилда 2019 йилга нисбатан «Хўжаобод Файз-М» кластерининг ялпи фойдасини 2,4 фоиз, маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи даромадни 8,8 фоиз ва меҳнат унумдорлигини 7,3 фоизга оширишга хизмат қилган;
пахта-тўқимачилик кластерининг меҳнат салоҳиятига таъсир этувчи омилларига кўра «Khantex Group MCHJ»нинг 2022-2024 йилдарда меҳнат салоҳиятини баҳолаш натижаларининг прогнози бўйича таклиф “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси таркибига кирувчи Андижон вилояти ««Khantex Group MCHJ» кластерининг бошқарув фаолиятига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 24 майдаги 02/22-326-сон маълумотномаси). Натижада ««Khantex Group MCHJ» кластерда меҳнат салоҳиятининг ортиши, кадрлар қўнимсизлигининг 21,3 фоизга камайиши ва натижавий баҳолар тақсимоти кутилишидан 18,3 фоизга ортишга қўшимча имконият яратган;
пахта-тўқимачилик кластери ходимлари меҳнат фаолиятида ўз мақсад-ларига эришишнинг интеграл оралиқ натижадорлигини “кўпроқ-яхшироқ-юқори” (100-86%), “фоизли-ўрта” (85-71%), “камроқ-яхшироқ-паст” (70-55%) ёндашувига кўра баҳолаш таклифи “Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2021 йил
14 декабрдаги 123-сонли буйруғи билан тасдиқланиб, Андижон вилоятидаги «Khantex Group» масъулияти чекланган жамияти фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йил 24 майдаги 02/22-326-сон маълумотномаси). Натижада «Khantex Group MCHJ» кластерининг ялпи фойдаси 2020 йилда 2019 йилга нисбатан 16,4 фоиз, маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи даромад ҳажми 27,8 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish