Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Шахноза Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анкилозловчи спондилоартритда минераллар алмашинуви бузилишининг клиник-патогенетик аҳамияти ва уни коррекциялаш йўллари», 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1354.
Илмий раҳбар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шодикулова Гуландон Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анкилозловчи спондилоартритда минераллар алмашинуви бузилишинининг клиник-патогенетик аҳамиятини баҳолаш ва уни коррекциялаш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минераллар алмашинуви бузилиши кузатиладиган анкилозловчи спондилоартрит билан оғриган беморларда касалликнинг клиник-лаборатор фаоллик кўрсаткичлари ҳам ўз навбатида баланд бўлиши асосланган;
анкилозловчи спондилоартрит билан оғриган беморларда касалликнинг скелетдан ташқари белгиларининг учраш сони қондаги микроэлементлар  алмашинуви бузилишига бевосита боғлиқ бўлиши аниқланган;
қон зардобидаги микроэлементлар миқдори билан ЎНО-α ўртасида корреляцион боғлиқлик мавжудлиги исботланган;
базис яллиғланишга қарши даволаш негизида минераллар алмашинуви бузилишларини коррекция килувчи дори воситаларини қўллаш орқали анкилозловчи спондилоартрит билан оғриган беморларда касалликнинг клиник- лаборатор фаоллиги пасайиши ҳамда ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Анкилозловчи спондилоартритда минераллар алмашинуви бузилишинининг клиник-патогенетик аҳамиятини баҳолаш ва уни коррекциялаш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган:
анкилозловчи спондилоартритли беморларда минераллар алмашинуви ҳолатини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Анкилозловчи спондилоартритли беморларда минераллар алмашинуви ҳолатини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 21 октябрдаги 8н-з/560-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома анкилозловчи спондилоартритли беморларда минераллар алмашинуви ҳолатини баҳолаш имконини берган;
анкилозловчи спондилоартритли беморларда минераллар алмашинуви ҳолатини баҳолаш усули бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Наманган вилояти, Чуст туман тиббиёт бирлашмаси, ТТА кўп тармоқли клиникаси ревматология, кардиоревматология, артрологик ихтисослаштирилган амбулатор даволаш курси бўлимлари ҳамда Хоразм вилояти, Урганч шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси амалий фаолиятига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 08-39733-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши минераллар алмашинувининг бузилиши билан кечган анкилозловчи спондилоартритли беморларни ташхисини эрта аниқлаш, меҳнатга лаёқатлик даврини узоқ муддат сақлаб қолиш, ҳаёт сифатини ошириш, касалликни авжланиши ва эрта ногиронликни олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish