Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешаева Дилфуза Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бухоро вилояти тупроқ ва иқлим шароитида кузги буғдой навларининг шўрга чидамлилик хусусиятлари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/В583.
Илмий раҳбар: Холлиев Аскар Эргашович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02. 
Расмий оппонентлар: Ўроқов Сирожиддин  Худойбердиевич, биология фанлари доктори; Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти шароитида кузги буғдой навларининг физиологик ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига шўр стресси таъсирининг физиологик хусусиятларини баҳолаш ҳамда буғдойнинг мазкур омилга чидамлилигини аниқлашнинг тезкор ва уни оширишнинг физиологик усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буғдой навларининг шўр стрессига физиологик чидамлилик даражасини аниқлаш  мақсадида ҳужайра ширасининг қуюқлик даражаси, хлоропласт пигментлари миқдори, фотосинтез ва нафас олиш жадаллиги асосланган;
буғдой навларининг сув алмашинувига шўр стрессининг физиологик таъсирини аниқлаш  мақсадида транспирация жадаллиги, барглардаги умумий сув миқдори, барглардаги сув танқислиги, барглардаги боғланган сув миқдори, баргларнинг сувни сақлаш даражаси ва ҳужайраларнинг тургоцентлик даражаси навлар кесимида баҳоланган;
буғдой навларининг маҳсулдорлик кўрсаткичларига тупроқ шўрланиши таъсирини ўрганиш орқали навларнинг ўсиш жадаллиги, навлар барг сатҳининг кенгайиши, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, ҳосил кўрсаткичлари илмий асосланган ҳамда шўр стрессининг буғдойга физиологик таъсир механизмлари ишлаб чиқилган;
тупроқ шўрланишига чидамли ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган навларни илмий асосланган ҳолда ҳар хил даражада шўрланган ҳудудлар кесимида асосланган;
илк бор, шўрланган тупроқлар шароитида кузги буғдой навлари баргларидаги боғланган сув миқдори (БСМ), ҳужайраларнинг тургоцентлик даражаси (ҲТД), кўрсаткичларини аниқлаш орқали навларнинг шўр стрессига чидамлилик даражасини аниқлашнинг тезкор ҳамда уруғларни экишдан олдин ишлов бериш эвазига шўр стрессига чидамлилик даражасини оширишнинг физиологик усуллари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилояти тупроқ ва иқлим шароитида кузги буғдой навларининг шўрга чидамлилик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кузги буғдой навлари онтогенезида барглардаги боғланган сув миқдори (БСМ), ҳужайраларнинг тургоцентлик даражаси (ҲТД), кўрсаткичларини аниқлаш орқали навларнинг шўр стрессига чидамлилик даражасини аниқлаш усули Бухоро вилояти шароитида 110 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 07/25-04/8329-сон маълумотномаси). Натижада, шўр стрессига чидамлилик даражаси юқори бўлган кузги буғдой навларини экиш эвазига навлар кесимида ҳосилдорликни 5-10 фоизга ошириш имконини берган; 
кузги буғдой уруғларини экишдан олдин ишлов бериш эвазига шўр стрессига чидамлилик даражасини оширишнинг физиологик усули Жондор тумани фермер хўжаликлари ер майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 07/25-04/8329-сон маълумотномаси). Натижада, кузги буғдой навларининг шўр стрессига чидамлилик даражасининг ошиши эвазига ҳосилдорликни 3-5 фоизга  ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish