Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашoв Жўрабек Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шоли қовузи асосида фаоллантирилган кўмир ва микрокремнезем олиш ҳамда уларнинг адсорбцион хоссалари», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/K511.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Ровшан Исраилович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Элдор Баратович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шоли қовузи асосида фаоллантирилган кўмир ва микрокремнеземни олиш ҳамда уларнинг адсорбцион хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
400°С да термик ишлов берилган шоли қовузи таркиби асосан аморф углерод ва кремний оксидидан иборатлиги ҳамда пиролиз ҳароратини 600°С ва ундан юқорига кўтарилиши система кристаллигининг ортишига олиб келиши аниқланган;   
шоли пўстлоғини дастлаб 1 соат давомида 550-600ºС да пиролиз қилиб, сўнгра карбонизатга калий гидроксидининг 20% ли эритмасини 1,4-1,5 нисбатда, 120±1ºС ҳароратда ишлов бериш натижасида 95% кремний диоксидини ажратиб олишга эришилганлиги исботланган;
гидродинамик тадқиқотлар натижасига кўра, 1КД нинг асосий қисми 0,5-1,2 (52-53%), 1,5-2,2 (25%) ва 3 мкм дан катта (21-23%) ўлчамдаги зарралардан ташкил топганлиги, 2КД намунаси эса 0,1 мкмдан кичик (2%) ва 10 мкмдан катта (11-12%), ҳамда 1,5-3 мкм (86-87%) ўлчамларда бўлган зарралардан иборат эканлиги аниқланган;
950°С да термик фаоллантирилган 1ФК ва 2ФК намуналар кристаллари 10-12 нм ўлчамларга эга эканлиги ва ушбу кристаллитлар 3-4 алоҳида углерод қатламли бўлиши аниқланган;
1ФК ва 2ФК ни сув буғлари билан 1 соат давомида фаоллантирилганда сув сарфи 75 мл/мин бўлганда намуналарнинг термик фаоллашга нисбатан ғоваклиги мос равишда 11 ва 13% га ортиши ва сув-буғи билан 850°С дан юқори ҳароратларда 4 соат давомида фаоллаштириш кўмирли адсорбентларнинг солиштирма сирт юзаси ва унумининг камайишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шоли қовузи асосида ғовакли материаллар олиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
шоли қовузи асосида аморф кремний диоксиди ва фаол углерод адсорбентларини олиш технологияси «FАROVON» МЧЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 3 октябрдаги 02-17/2567-сон маълумотномаси). Натижада, сув-спиртли аралашмаларни тозалаш учун четдан келтирилган адсорбент ўрнини босувчи, 2 баравар арзон адсорбент олиш имконини беради;
шоли қовузи асосида олинган фаоллантирилган кўмир ва кремний диоксиди ёрдамида сув-спиртли эритмаларни тозалаш усули «FАROVON» МЧЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 3 октябрдаги 02-17/2567-сон маълумотномаси). Натижада, тозалаш самарадорлиги анъанавий усул билан таққосланганда 13,4% га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish