Мамажонов Жасурбек Шухратбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «1-(4-Нитрофенил)-4-(Х-феноксиметил)-1Н-1,2,3-триазоллар синтези ва хоссалари», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.1.PhD/K355.
Илмий раҳбар: Абдугафуров Ибрагимджан Азизович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдухамид Гафурович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжан Давлатбоевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: алмашинган арилпропаргил эфирлари ва пара-нитрофенилазид асосида 1,2,3-триазол ҳосилаларини Huisgen ҳамда мис азид-алкин циклобирикиш (СuААЦ) усулларида синтез қилиш, синтез қилинган моддаларни кимёвий тузилишини исботлаш, хоссаларини ва биологик фаоллигини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1-(4-Нитрофенил)-4(5)-(Х-феноксиметил)-1Н-1,2,3-триазолларни Huisgen усули бўйича синтези амалга оширилган, бунда ҳосил бўлган изомерлар колонкали хроматография усулида бир-биридан ажратиб олинган, изомерларнинг миқдорий нисбатлари аниқланган ва кимёвий тузилиши тасдиқланган;
илк бор 1-(4-нитрофенил)-4-(Х-феноксиметил)-1Н-1,2,3-триазолларни синтези “Клик” кимё усулида, мис (I) тузлари катализаторлигида селектив амалга оширилган, ҳамда жараёнларнинг боришига таъсир этувчи омиллар аниқланган ва уларни кимёвий тузилишлари исботланган;
1-(4-нитрофенил)-4-(Х-феноксиметил)-1Н-1,2,3-триазолларнинг селек-тив синтезини амалга оширишда қўлланилган катализаторларнинг фаолликлари Cu2Cl2˂Cu2Br2˂Cu2I2 қатор бўйича ортиб бориши исботланган;
1-(4-нитрофенил)-4-феноксиметил-1Н-1,2,3-триазолни нитролаш реак-цияси амалга оширилган, бунда асосан феноксиметил фрагментининг п-ҳолатидаги водород, қисман о-ҳолатидаги водород атомлари нитро гуруҳга алмашиниши аниқланган;
илк бор 1-(4-нитрофенил)-4-(Х-феноксиметил)-1Н-1,2,3-триазоллар молекуласидаги нитро-гуруҳни қайтариш реакциялари турли хил қайтарув-чиларда олиб борилган ва амино ҳосилалар юқори унумларда синтез қилинган;
1-(4-нитрофенил)-4-(Х-феноксиметил)-1Н-1,2,3-триазолларга метил йодид таъсир эттириб уларнинг тўртламчи тузлар ҳосил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
1-(4-Нитрофенил)-4-(Х-фенокси-метил)-1Н-1,2,3-триазоллар, уларни ҳосилаларининг самарали синтез усулларини ва хоссаларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олинган янги бирикмалардан 1-(4-нитрофенил)-4-(4-йодфеноксиметил)-1Н-1,2,3-триазолнинг рентген тузилиш таҳлил натижалари Кембриж марказий кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Crystal-lography Open Database, https:/www.crystallography.net, CCDC 2191463). Натижада, ароматик ҳалқа сақлаган 1,2,3-триазол ҳосилалари таркибига кирувчи янги моддаларнинг тузилишини аниқлаш имконини берган;
синтез қилинган бирикмалардан 1-(4-нитрофенил)-4-(4-хлорфенокси-метил)-1Н-1,2,3-триазол, 1-(4-нитрофенил)-4-(4-бром-феноксиметил)-1Н-1,2,3-триазол, 1-(4-нитрофенил)-4-(4-йодфеноксиметил)-1Н-1,2,3-триазоллар “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖ да металл конструкциялар ва қурилмалар биокоррозиясига қарши ингибитор сифатида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2021 йил 23 июлдаги №721/GK-07-сонли маълумотномаси). Олинган бирикмалар металл конструкциялари ва қурилмаларининг эксплуатацион хоссаларини ошириш имконини берган.