Sayt test rejimida ishlamoqda

Мейлиев Обид Рахматуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий бюджетлар даромадларини тартибга солишни такомиллаштириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Iqt256.
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий бюджетлар даромадларини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиқларидан тушумларни туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига йўналтиришга доир ваколатларни маҳаллий кенгашларга бериш асосида маҳаллий бюджетлар даромадлари барқарорлигини таъминлаш имконияти асосланган;
туманлар ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олиш ва туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни қўллаш таклиф этилган;
маҳаллий бюджетларнинг даромадлари бўйича прогнозни ошириб бажаришдан олинган маблағларнинг бир қисмини туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун қолдириш таклиф этилган; 
тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозининг ижросидан қатъи назар камайтиришга йўл қўймаслик таклиф этилган;
мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентларни қўллаш орқали иқтисодий ривожланиш даражаси паст туманларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағларнинг қолдирилишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий бюджетлар даромадларини тартибга солишни такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиқларидан тушумларни туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига йўналтиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сонли «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3094-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорларига мувофиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳамда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тушумларини туман ва шаҳар бюджетларига 2022 йил 1 ярим йилликда 1122,8 млрд.сўм йўналтиришга эришилган;
туманлар ҳамда шаҳарларнинг оммавий дам олиш ва туризмга ихтисослаштирилган айрим ҳудудларида ижара тўлови бўйича энг кам ставкаларга ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган миқдорларига Тошкент шаҳри учун белгиланган миқдорларгача ўсиб борувчи коэффициентларни қўллаш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сонли «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3094-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига 2,4 млрд. сўм қўшимча тушум тушишига эришилган;
маҳаллий бюджетларнинг даромадлари бўйича прогнозни ошириб бажаришдан олинган маблағларни йўналтиришга доир ваколатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сонли «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3094-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига даромадларнинг прогнозини ошириб бажаришдан олинган маблағларнинг бир қисмини туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун қолдирилган ва 2022 йил 1-ярим йилликда 870,5 млрд.сўм туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари ихтиёрида қолдиришга эришилган;
тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозининг ижросидан қатъи назар камайтиришга йўл қўймаслик тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сонли «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3094-сон маълумотномаси). Натижада, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари даромадлари прогнозининг ижросидан қатъи назар камайтирмаслик таъминланган; 
мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентларни қўллаш орқали иқтисодий ривожланиш даражаси паст туманларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли «Ўзбекистон Республикасининг солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 06/04-37/3094-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базанинг 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан ушбу белгиланган энг кам қийматга туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиш орқали 2022 йилда 144 та шаҳар ва туманларга камайтирувчи коэффициент киритилган бўлса, шундан 26 та туманларга энг кам 0,5 камайтирувчи коэффициент қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish