Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Отабек Абдурашидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнларида давлат кадрлар сиёсатини ривожлантириш тенденциялари», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ss67.
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ибадулла, сиёсий фанлар доктори, профессор; Бекмурадов Мансур Бобомурадович, социология фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнларида давлат кадрлар сиёсатини ривожлантириш тенденцияларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат органларининг кадрлар соҳасидаги сиёсатни мувофиқлаштириш ҳамда давлат фуқаролик хизмати тизимидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қиладиган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни моддалари учун таклифлар ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш учун давлат фуқаролик хизматчилари учун компетенциялар моделини ишлаб чиқишнинг аҳамияти илмий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистонда раҳбар кадрлар тайёрлашнинг янги тизими сифатида Миллий кадрлар захирасини ташкил этиш, бу захирага кадрларни тайёрлаш механизмлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилган;  
ёш авлод учун давлат фуқаролик хизмати жозибадорлигини ошириш, истиқболли кадрларни давлат органларига босқичма-босқич жалб этиш механизми “Келажак лидерлари” клуби фаолияти мисолида ишлаб чиқилган;
давлат фуқаролик хизмати учун янги кадрларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари учун замонавий ёндашувлар ва ривожланган мамлакатлар тажрибалари асосида махсус курс дастури ишлаб чиқилган;
давлат органларида фаолият юритаётган кадрларнинг билим, кўникма ва малакаларини замон талабларига мос равишда ривожлантириб бориш ва шу аснода давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини таъминлаш учун малака ошириш тизимларининг аҳамияти асосланган;
давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда инсон омилидан ҳоли бўлган тизим яратиш мақсадида давлат органларида кадрлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
давлат бошқаруви органларига раҳбар кадрларни саралаб олишнинг янги механизми – Ассесмент марказларини ташкил этиш илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнларида давлат кадрлар сиёсатини ривожлантириш тенденцияларини тадқиқ қилиш натижасида илгари сурилган таклифлар қуйидаги тарзда амалиётга татбиқ этилган:
Давлат фуқаролик хизмати учун кадрлар корпусини шакллантириш ва унинг иш сифатини яхшилаш, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенциясини ошириш ҳамда хизматда лавозим бўйича кўтарилишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосарининг 2022 йил 5 декабрдаги 02/6-09-17-сон маълумотномаси). Натижада, давлат фуқаролик хизмати учун раҳбар кадрларни танлаб олишда янги тизим – Миллий кадрлар захираси тизими яратилган бўлиб, бу тизим давлат кадрлар сиёсати самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
тадқиқотлар натижасида давлат фуқаролик хизматига янги кадрларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари учун янги, замонавий ёндашувлар ва  ривожланган мамлакатлар тажрибалари асосида ишлаб чиқилган махсус курс Тошкент давлат юридик университетида жорий қилинган (Тошкент давлат юридик университетининг 2022 йил 1 декабрдаги маълумотномаси). Битирув босқич талабалари учун ташкил этилган ушбу курс мазкур йўналишда етишиб чиқаётган кадрлар салоҳиятининг ортишига, давлат хизмати жозибадорлигини оширишга салмоқли ҳисса қўшган;
тадқиқот давомида олинган давлат органларида кадрлар соҳасидаги сиёсатни мувофиқлаштириш, соҳадаги муносабатларни тартибга солиш бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг норма ижодкорлиги фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 декабрдаги 12-15-17-сонли далолатномаси). Натижалардан “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши ҳолати уларни келгусида юқори лавозимларга тайинлаш ва раҳбар кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади” каби нормани ишлаб чиқишда, Қоидаларнинг “касбий маданиятга оид умумий одоб-ахлоқ қоидалари” (2-боб), “хизмат фаолиятига оид одоб-ахлоқ қоидалари” (3-боб), “хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари” (4-боб) бобларини шакллантиришда, давлат фуқаролик хизматчиларининг манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик муносабатини белгилаб берган Қоидаларнинг 7-бобини ишлаб чиқишда, яъни, “Давлат хизматчилари мансаб ёки хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида манфаатлар тўқнашувига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган шахсий манфаатдорликка йўл қўймаслиги керак” деган нормани акс эттиришда, давлат хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат субъектларини аниқлаш ва назорат механизмини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган;
Давлат фуқаролик хизматига қабул қилишда инсон омилидан ҳоли бўлган тизим яратиш учун давлат органлари кадрлар тизимини рақамлаштириш бўйича тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида қуйидаги йўналишларда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 9 декабрдаги 198-сон маълумотномаси): биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг my.argos.uz – “Давлат фуқаролик хизмати ягона электрон ахборот-таҳлил тизими” дастурий-аппарат комплекси ҳамда давлат хизматчилари учун яратилган интерактив хизматлар портали ишга туширилди. Мазкур дастурий-аппарат комплекси давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда яратилди. Иккинчидан, давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш портали – ilm.argos.uz ишга туширилди. Мазкур платформа давлат фуқаролик хизматчиларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ўқув курслари, жумладан, 390 дан ортиқ видеоматериаллар, 240 дан ортиқ электрон адабиётлар билан бойитилган. Бугунги кунда 62 972 нафар давлат фуқаролик хизматчилари тизимда рўйхатдан ўтган. Учинчидан, zaxira.argos.uz – Миллий кадрлар захираси, вакант лавозимлар ва уларга тайинлаш учун ўтказилаётган танловлар, давлат органлари ва ташкилотларининг сон ҳамда сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш учун давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот-таҳлил тизими ишга туширилди;
Давлат фуқаролик хизматига ёш авлодни тайёрлаш, истиқболли кадрларни босқичма-босқич давлат органларига жалб этиш механизмидан (“Келажак лидерлари” клуби мисолида) Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг фаолиятида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 5 декабрдаги 01-02-23-4176-сон маълумотномаси). Давлат хизмати учун янги авлод кадрларини тайёрлаш, давлат хизмати жозибадорлигини ошириш ҳамда ёш истиқболли кадрлардан раҳбарлик лавозимларига захира шакллантириш учун ҳар бир ҳудудда “Келажак лидерлари” клублари ташкил этилди. Иқтидорли ва истиқболли ёш кадрларни захирасини шакллантириш ҳамда уларни давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш мақсадида “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастури ишлаб чиқилди. Мазкур махсус малака ошириш дастури Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 3 марта ташкил этилиб, уни 140 нафардан ортиқ ёшлар муваффақиятли тамомлади. Бугунги кунга қадар “Келажак лидерлари” махсус малака ошириш дастури битирувчиларининг 45 % эгаллаб турган лавозимига нисбатан юқори лавозимга тайинланди, 98 нафари Миллий кадрлар захирасига киритилган;
Ўзбекистонда раҳбар кадрлар тайёрлашнинг янги тизими бўлган Миллий кадрлар захирасини ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан қуйидаги йўналишларда фойдаланилди (Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 9 декабрдаги WR85243826-сон маълумотномаси): Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси ва унга илова сифатида танлов асосида номзодларни саралаб олиш, уларнинг бошқарув кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган “100 нафар энг илғор етакчи дастури” лойиҳаси тайёрланди. Давлат фуқаролик хизматчиларининг билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда шу асосда уларни ривожлантириб бориш мақсадида давлат фуқаролик хизматчиларининг базавий компетенциялар модели шакллантирилди. Давлат фуқаролик хизматчилари учун махсус масофавий малака ошириш курси ишлаб чиқилди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Бош илмий-методик марказнинг таълим платформасига (dc.bimm.uz) жойлаштирилди. Мазкур малака ошириш курси 30 та мавзуни ўз ичига олган 10 та модулдан иборат бўлиб, 50 академик соатга мўлжалланган. 2022 йил декабрь ойи ҳолатига кўра, мазкур платформа орқали 42 337 нафар давлат фуқаролик хизматчилари малака ошириб, сертификатларга эга бўлди. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish