Sayt test rejimida ishlamoqda

Хотамова Гулжаҳон Солижоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги шахсий  ёзишмаларда аёллар нутқининг хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2355.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01. 
Расмий оппонентлар: Жамолиддинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори; Алиева Меҳриноза Айбековна, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида шахсий ёзишмалар асосида аёллар ёзма нутқининг ўзига хос лингвистик хусусиятларини аниқлаш, уларнинг ёш хусусияти билан боғлиқ ҳолда ўзгаришларини таққослаш, моҳиятини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигида ёзма нутқ белгиларига гендер омиллари ва матн турларининг ўзаро таъсири текширилиб, ҳар қандай ёзма нутқ турига гендер омилларнинг ёш категориясига мувофиқ эканлиги асосланган; 
ўзбек лингвистик экспертологияси ҳамда гендеролингвистикасининг манбаларидан бири аёллар ёзма нутқига хос графологик хусусиятлар каталоги яратилиб, уларнинг гендер фарқлари идентификацион белгилар орқали аниқлаш мумкинлиги далилланган; 
эркаклар ва аёллар ёзма нутқида  мавжуд ноадабий лисоний бирликлар гендер фарқланишининг аниқлаш мезони ишлаб чиқилиб, лингвистик экспертизадан ўтказиш жараёнида уларнинг конфликтли матнларни концептуал ва контекстуал фарқланиши очиб берилган;
ўсмир қизлар нутқида нейтрал лексикадан ташқари адабий нормадан чекиниш ҳолатларида варваризм, вульгаризм, неологизм, эвфемизм ва диалектизмларнинг қўлланилиши аниқланиб, ҳақорат семасини ифодаловчи сўзлар матнда етакчилик қилиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги шахсий ёзишмаларда аёллар нутқининг хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилшунослигида ёзма нутқ белгиларига гендер омиллари ва матн турларининг ўзаро таъсири текширилиб, ҳар қандай ёзма нутқ турига гендер омилларнинг ёш категориясига мувофиқ эканлиги асосланганига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган FА-FI-G003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши”,  FА-FI-G007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва амалий илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17 мартдаги 17-01/70-сон маълумотномаси).  Натижада аёллар нутқида кўп учрайдиган мақолларда  шахс феъл-атвори билан боғлиқ жиҳатларни аниқлаш имконини берган;
ўзбек лингвистик экспертологияси ҳамда гендеролингвистикасининг манбаларидан бири аёллар ёзма нутқига хос графологик хусусиятлар каталоги яратилиб, уларнинг гендер фарқлари идентификацион белгилар орқали аниқлаш мумкинлиги ҳамда ўзбек лингвистик экспертологияси ҳамда гендеролингвистикасининг манбаларидан бири аёллар ёзма нутқига хос графологик хусусиятлар каталоги яратилиб, уларнинг гендер фарқлари идентификацион белгилар орқали аниқлаш мумкинлиги далилланганига оид хулосаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Самарқанд” дастурининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси давлат муассасасининг 2022 йил 9-февралдаги 01-11/46-сон маълумотномаси). Натижада мазкур дастур учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлишини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish