Sayt test rejimida ishlamoqda

Комолов Дилшод Пулатовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон суд тизими тарихи (1925-2020 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Tar169.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05 (бир марталик илмий кенгаш). 
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуриддинович, тарих фанлари доктори, профессор; Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Мухитдинова Феруза Абдурашидовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1925-2020 йилларда Ўзбекистон суд тизимининг қарор топиши ва фаолияти тарихини манбалар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ХХ асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон ССРда совет судлари тарқоқ ҳолда фаолият юритгани, мутахассислар етишмаслиги, иш юритиш учун шарт-шароитлар билан таъминланмагани ва бунинг оқибатида маҳаллий аҳоли қози судларига мурожаат этишда давом этгани, турли бўҳтон ва иғволар билан маҳаллий кадрларнинг бир қисми “қосимовчилик” номи остида қатағон қилинганлиги далилланган;
ХХ асрнинг 30-йилларида ЎзССРнинг маъмурий бўлинишида юз берган ўзгаришлар суд тизимига салбий таъсир ўтказгани, судлар тобора марказлаштириб борилгани, фавқулодда судлов идоралари ташкил этилиб, 1937-1938 йилларда судьяларнинг бир қисми қатағон қилинганлиги аниқланган;
Сталин вафотидан кейин суд тизимида айрим либерал ислоҳотларнинг амалга оширилиши, суд-ҳуқуқ соҳасида иттифоқдош республикалар ваколатларининг қисман оширилиши, судьялар миллий таркиби ўсиб борганига қарамасдан, тизимда кадрлар қўнимсизлиги ҳолатининг ҳукм суриши ҳамда ХХ асрнинг 70-йилларига келиб, мустабид тузум томонидан судьялар корпусининг қатағон қилинганлиги очиб берилган;
мустақиллик йилларида демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг қонунчилик асослари яратилгани, ҳокимиятлар бўлиниш тамойилига кўра судлар давлат ҳокимиятининг алоҳида ва мустақил тармоғига айлангани, судларни жазоловчи органдан, инсонларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айлантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилгани исботланган; 
2017 йилдан бир-бирининг вазифасини такрорлайдиган судлар ҳамда инстанциялар сони камайтирилиб, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизими тубдан такомиллаштирилгани, суд тизимида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ушбу идоралар фаолиятини рақамлаштиришганлиги, судлар фаолиятига турли даражадаги мансабдор шахсларнинг аралашувига чек қўйишга қаратилган кучли ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослар яратилгани  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон суд тизими тарихи (1925-2020 йиллар) бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва таклиф-тавсиялардан:
ХХ асрнинг 20-30 йилларида Ўзбекистон ССРда совет судлари тарқоқ ҳолда фаолият юритгани, мутахассислар етишмаслиги, иш юритиш учун етарли шарт-шароитлар билан таъминланмагани ва бунинг оқибатида маҳаллий аҳоли қози судларига мурожаат этишда давом этгани, турли бўҳтон ва иғволар билан маҳаллий кадрларнинг бир қисми “қосимовчилик” номи остида қатағон қилинганлиги ҳақидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон тарихи давлат музейининг фондларини қайта шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 29 июлдаги 3/1255-1787-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши музейни соҳага тегишли фактик материаллар, манбалар ва тарихий фотосуратлар билан тўлдиришга хизмат қилиб, Ўзбекистонда совет суд тизимининг шаклланиши ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш имкониятини берган;
ХХ асрнинг 30-йилларида ЎзССРнинг маъмурий бўлинишида юз берган ўзгаришлар суд тизимига салбий таъсир ўтказгани, судлар тобора марказлаштириб борилгани, фавқулодда судлов идоралари ташкил этилиб, 1937-1938 йилларда судьяларнинг бир қисми қатағон қилингани ҳақидаги маълумотлардан 2009-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида амалга оширилган ФА-АЗ-ГО40 «ХIХ аср охири-ХХ асрда Ўзбекистонда диний сиёсат ва конфессиялар» мавзусидаги амалий лойиҳани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтининг 2021 йил 2 апрелдаги 1/3-81-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Ўзбекистонда совет ҳокимияти томонидан амалга оширилган қатағонлар ҳақида аниқ хулосалар чиқариш имконини берган;
Сталин вафотидан кейин суд тизимида айрим либерал ислоҳотларнинг амалга оширилиши, суд-ҳуқуқ соҳасида иттифоқдош республикалар ваколатларининг қисман оширилиши, судьялар миллий таркиби ўсиб борганига қарамасдан, тизимда кадрлар қўнимсизлиги ҳолатининг ҳукм суриши ҳамда ХХ асрнинг 70-йилларига келиб, мустабид тузум томонидан судьялар корпусининг қатағон қилиниши юзасидан олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия идоралари тарихи музейининг фондларини қайта шакллантиришда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2022 йил 30 июндаги 6/6-5/3331-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши музей фондларини ва экспозициясини тарихий ҳужжатлар, илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилди;
мустақиллик йилларида демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг қонунчилик асослари яратилгани, ҳокимиятлар бўлиниш тамойилига кўра судлар давлат ҳокимиятининг алоҳида ва мустақил тармоғига айлангани, судларни жазоловчи органдан, инсонларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қиладиган мустақил давлат институтига айлантириш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилгани ҳақидаги тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Taqdimot» кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканали давлат муассасасининг 2022 йил 22 августдаги 06-31-1363-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши  натижасида телетомошабинлар Ўзбекистон суд тизимининг шаклланиш босқичлари, суд соҳасида юритилган давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳақида хулосалар чиқариш имкониятига эга бўлди; 
2017 йилдан бир-бирининг вазифасини такрорлайдиган судлар ҳамда инстанциялар сони камайтирилиб, судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш тизими тубдан такомиллаштирилгани, суд тизимида коррупциявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ушбу идоралар фаолиятини рақамлаштиришга киришилгани, судлар фаолиятига турли даражадаги мансабдор шахсларнинг аралашувига чек қўйишга қаратилган кучли ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий асослар яратилгани ҳақидаги назарий ва амалий хулосаларидан Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг дастурий вазифаларини, 2019 йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари сайловидаги партия номзодининг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2022 йил 23 августдаги 01-03/286-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг сайловолди дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish