Sayt test rejimida ishlamoqda

Самадқулов Мухаммад Ислом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётнинг инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўллари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1963.
Илмий раҳбар: Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Расулев Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Шокирова Фароғат Болтаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётнинг инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий инновацион салоҳиятни баҳолашнинг таркибий қисмлари, ҳусусан молиявий, моддий, кадрлар бўйича ва натижавий таркибини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига умумлашган ҳолда ёндашишнинг мақсадга мувофиқлиги назарий-услубий жиҳатдан асосланиб, унга кўра инновацион салоҳиятни баҳолаш услубияти такомиллаштирилган;
инновацион кластерларни давлат-ҳусусий шерикчилик асосида шакллантириш орқали миллий инновацион салоҳиятни устувор ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, инновацион-саноат кластерлари ва улар иштирокчиларининг оптимал таркиби назарий-услубий жиҳатдан асослаб берилган;
миллий инновацион салоҳиятни ошириш механизми ҳусусий сектор инновацион фаолиятини молиявий воситалар асосида рағбатлантириш, ҳудудларда инновацион кадрлар тайёрлашни устувор ташкил этиш ва илмий кадрларни такрор ҳосил қилиш ёндашувига кўра такомиллаштирилган;
инновацион лойиҳаларни молиялаштириш механизмини молия-саноат гуруҳларини ташкил қилиш ва улар фаолиятини давлат томонидан монетар воситалар асосида қўллаб-қувватлаш тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий иқтисодиётнинг инновацион салоҳиятидан фойдаланиш даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
миллий инновацион салоҳиятни баҳолашга комплекс ёндашишган ҳолда унинг таркибий қисмлари, ҳусусан, молиявий, моддий, кадрлар бўйича ва натижавий таркибини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимига умумлашган ҳолда ёндашиш бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан мамлакатнинг инновацион салоҳиятини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сон “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 22 июндаги 05/32-01/10-37-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши истиқболда инновацион соҳадаги ўзгаришларнинг реал ҳолатини баҳолашнинг аниқлик даражасини ошириш ва бюджет маблағларини муайян даражада тежашга хизмат қилган;
инновацион кластерларни давлат-ҳусусий шерикчилик асосида шакллантириш орқали миллий инновацион салоҳиятни устувор ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, саноат кластерлари улар иштирокчиларининг оптимал таркибини белгилаш бўйича берилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Инновацион фаолиятни давлат томонидан молиялаштириш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2022 йил 12 майдаги 05-10/1110-сон ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 2022 йил 22 июндаги 05/32-01/10-37-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар республикада давлат-ҳусусий шерикчилиги асосида инновацион корхоналарни ташкил қилиш, уларнинг капиталлашув даражасини ошириш, инновацияларга инвестициялар ҳажмини кўпайтириш, давлат томонидан молиялаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
миллий инновацион салоҳиятни ошириш механизмини ҳусусий сектор инновацион фаолиятини молиявий воситалар асосида рағбатлантириш, ҳудудларда инновацион кадрлар тайёрлашни устувор ташкил этиш ва илмий кадрларни такрор ҳосил қилиш ёндашувига кўра такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Хусусий секторда инновацион фаолиятни рағбатлантириш ва илмий соҳа ходимлари сонини ошириш чора-тадбирлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 22 июндаги 05/32-01/10-37-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши инновацион корхоналар ва ходимлар сонини кўпайтириш ҳамда улар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тизимини такомиллаштиришга хизмат қилади;
инновацион салоҳиятдан фойдаланиш даражасини оширишда молия-саноат гуруҳлари фаолиятини давлатнинг монетар воситалари асосида қўллаб-қувватлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан “Инновацион фаолиятни рағбатлантириш ва тартибга солиш бўйича чора-тадбирлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2022 йил 12 майдаги 05-10/1110-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф республикада инновацион салоҳиятни ошириш ва инновацион фаолиятга ҳусусий секторни самарали жалб қилишнинг қўшимча имкониятларини асослашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish