Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Муяссар Зиявиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг иқтисодий механизми», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt556.
Илмий раҳбар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абулкосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси механизмини  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда давлат трансферт дастурлари самарадорлигини ошириш, маблағлар тақсимотининг манзиллилик хусусиятини кучайтиришда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтожлиги чегарасини ишлаб чиқиш ва яшаш минимумининг ижтимоий стандартларини жорий қилиш назарий-услубий жиҳатдан асосланган; 
аҳоли реал даромадлари ва инфляциянинг боғлиқлиги, истеъмол товарлари нархининг ўсишига кўра даромадларни индексациялаш орқали номинал даромадларни нархлар ўсишига боғлиқликда ошириб бориши назарий-услубий жиҳатдан асосланган;
аҳоли истеъмол харажатлари ва жамғармаларини ўзгариш тенденциясини аниқлаш даражасини оширишда истеъмолчиларнинг умумий иқтисодий ўзгаришлар ва молиявий аҳволи бўйича кутишларни сўровномалар орқали аниқлашдан статистика тизимида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги назарий-услубий жиҳатдан асослаб берилган;
аҳолининг кам таъминланган қатламлари тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими олинган маблағлар бўйича фоизлар тўламаслик ва ижтимоий ҳимоя самарадорлигини оширишга асосланган ҳолда Вақф ислом молия институти механизмиини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон аҳолиси даромадлари  ва турмуш даражасини иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва миллий ривожланиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда давлат трансферт дастурлари самарадорлигини ошириш, маблағлар тақсимотининг манзиллилик хусусиятини кучайтиришда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳтожлиги чегарасини ишлаб чиқиш ва яшаш минимумининг ижтимоий стандартларини жорий қилиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 26 майдаги 03/13-03-10/10-1993-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида давлат бюджети маблағлардан фойдаланишнинг манзиллилик даражасини оширишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
аҳоли реал даромадлари ва инфляциянинг боғлиқлиги, истеъмол товарлари нархининг ўсишига кўра даромадларни индексациялаш орқали номинал даромадларни нархлар ўсишига боғлиқликда ошириб бориш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан статистик-таҳлил амалиётига жорий қилинган (Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 01/41317/2135 3-2/20-20-1025-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида аҳолининг реал даромадларини аниқлаш даражасини оширишнинг статистик-таҳлил имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
истеъмолчиларнинг умумий иқтисодий ўзгаришлар ва молиявий аҳволи бўйича кутишларни сўровномалар орқали аниқлашни статистика тизимида фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан аҳоли даромадларидаги ўзгаришлар, истеъмол бозорининг сиғими, уларнинг маҳсулотлар ва хизматларга бўлган талабга таъсири, ўз навбатида бюджет даромадлари ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш имкониятлари статистик-таҳлил амалиётига жорий қилинган (Давлат статистика қўмитасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 01/41317/2135 3-2/20-20-1025-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг статистик таҳлил амалиётига жорий қилиниши истеъмол харажатлари ва жамғармалари ўзгариши тенденцияларини баҳолашнинг аниқлик даражасини оширишга, ишлаб чиқарувчилар фаолияти натижалари ва миллий лойиҳаларни амалга оширишда статистик-таҳлил имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
аҳолининг кам таъминланган қатламлари тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими олинган маблағлар бўйича фоизлар тўламаслик ва ижтимоий ҳимоя самарадорлигини оширишга асосланган ҳолда Вақф ислом молия институти механизмиини қўллаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида “Йўл харитаси” ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 26 майдаги 03/13-03-10/10-1993-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф кам таъминланган аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қарз мажбуриятлари қулайлиги негизида ривожлантиришга ва мазкур институт маблағларидан кам таъминланган аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан мақсади ва самарали фойдаланишга йўналтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish