Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлятов Бекзоджон Асланхожаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноатни ривожлантиришда пахта-тўқимачилик корхоналаринии кластерлашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1000.
Илмий раҳбар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Муратова Шохиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Юсупова Дилдора Тураджановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик технология институти.
II. Тадқиқoтнинг мақсади саноатни ривожлантиришда пахта-тўқимачилик  кластерининг ташкилий -  иқтисодий механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“REAL TEKS TASHKENT” MChJ пахта-тўқимачилик корхонаси инновацион тавсифдаги кластери ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффициентларининг  1,17≤Со≤1,35 оралиқ даражаларини таъминлаш орқали кластерлашдаги инвестиция оқимларини бошқа соҳа ва тармоқларга ўтиб кетишининг олдини олиш таклифи асосланган;
кластер тузилмаси таркибидаги амалдаги корхоналар ихтиёридаги бўш турган ишлаб чиқариш қувватларидан ҳамкор корхоналар томонидан ижара асосида фойдаланишнинг оптимал нисбатлари (Lўз≥75%, Lижара≤25%)да фаолиятнинг ташқи омилларга боғлиқлигининг энг кучсиз (0,75) даражасини таъминлаш орқали кластер ишлаб чиқаришининг тўлиқ циклини ташкил этиш таклифи асосланган;
ишлаб чиқариш ташкилий тузилмасини муқобиллаштириш, ердан фойдаланиш ҳуқуқини гаровга қўйиш имкониятини бериш, пахта-тўқимачилик кластерлари хомашё таъминоти учун ажратилган ер майдонларига кластер ва фермер хўжаликлари томонидан эгалик қилишнинг Eк=60%; Eф=40% нисбатини таъминлаш орқали хомашё таъминоти барқарорлиги ҳамда фермер хўжаликлари манфаатдорлигига эришиш асосланган;
пахта-тўқимачилик тармоғи кластерларида ишлаб чиқариш ҳажми ва қувватларидан фойдаланишни оширишга йўналтирилган комплекс усуллар асосида тармоқ иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимиз пахта-тўқимачилик тармоғида кластерларни ташкил этиш ва самарали фаолиятини амалга ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
“REAL TEKS TASHKENT” MChJ пахта-тўқимачилик корхонаси инновацион тавсифдаги кластери ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффициентларининг  1,17≤Со≤1,35 оралиқ даражаларини таъминлаш орқали кластерлашдаги инвестиция оқимларини бошқа соҳа ва тармоқларга ўтиб кетишининг олдини олиш таклифи Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини ривожлантиришнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясининг 6-бандидаги  “Тўқимачилик саноатини узоқ муддатли техник-иқтисодий ривожланишининг мақсадли парамертларини” белгилаш бўлимида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “REAL TEKS TASHKENT” MChJ пахта-тўқимачилик корхонаси инновацион тавсифдаги кластери ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;  
кластер тузилмаси таркибидаги амалдаги корхоналар ихтиёридаги бўш турган ишлаб чиқариш қувватларидан ҳамкор корхоналар томонидан ижара асосида фойдаланишнинг оптимал нисбатлари (Lўз≥75%, Lижара≤25%)да фаолиятнинг ташқи омилларга боғлиқлигининг энг кучсиз (0,75) даражасини таъминлаш орқали кластер ишлаб чиқаришининг тўлиқ циклини ташкил этиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “Нишон кластер Теххизмат МТП” корхонаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Нишон кластер Теххизмат МТП” корхонасининг даромади 11,6 млрд. сўмга ортган;  
ишлаб чиқариш ташкилий тузилмасини муқобиллаштириш, ердан фойдаланиш ҳуқуқини гаровга қўйиш имкониятини бериш, пахта-тўқимачилик кластерлари хомашё таъминоти учун ажратилган ер майдонларига кластер ва фермер хўжаликлари томонидан эгалик қилишнинг Eк=60%; Eф=40% нисбатини таъминлаш орқали хомашё таъминоти барқарорлиги ҳамда фермер хўжаликлари манфаатдорлигига эришиш бўйича берилган таклиф “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “ASAKATEXTILE” MChJ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ASAKATEXTILE” MChJ кластерлаштириш жараёнида бириктирилган ерларнинг 40 фоизи “Водий баҳори”, “Лазизхон ота” каби фермер хўжаликларига берилиши корхонада ишлаб чиқариш харажатларини 9,14 млрд. сўмга  қисқартириш имконини берган;
пахта-тўқимачилик тармоғи кластерларида ишлаб чиқариш ҳажми ва қувватларидан фойдаланишни оширишга йўналтирилган комплекс усуллар асосида тармоқ иқтисодий фаолиятининг 2030 йилга қадар прогноз параметрлари бўйича берилган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи “REAL TEKS TASHKENT” MChJ фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 20 январдаги ДМ-24-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан “REAL TEKS TASHKENT” MChJ корхонасини қувватларни мувофиқлигини таъминлаш ҳамда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш параметрлари асосида ривожлантириш стратегиясини  ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ушбу прогнозга кўра ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 1,75 марта ошиши ҳисоблаб чиқилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish