Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабахалов Норбўта Эшназаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йўл транспорти корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлил услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Iqt328.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қурбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдуғафур Каримжанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспорти корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш услубиётини такомиллаштиришга оид тaклиф вa тaвсиялaр ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл транспорти корхоналарида иқтисодий таҳлилни ташкил этишда тармоқ хусусиятини инобатга олган ҳолда индивидуаллик тамойилини қўллаш орқали ишлаб чиқилган мустақил норматив коэффициентларни киритиш асосида ҳисоб сиёсати такомиллаштирилган;
харажатлар ҳисобини бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисобига бўлиб юритиш орқали харажатлар ҳисоби таҳлили самарадорлигини ошириш, ахборотларнинг аниқлилигини таъминлаш асосида ҳисоб сиёсати такомиллаштирилган; 
асосий воситаларни актив сифатида тан олиш шартини белгилашда тармоқда иқтисодий наф келтириш ҳолатини аниқ баҳолаш имкони мавжуд бўлмаган йўналишда фойдаланилувчи асосий воситалар учун бир йилдан ортиқ хизмат қилиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш шартини киритиш таклиф этилган;
асосий воситаларни реконструкция ва модернизация қилиш натижасида уларнинг дастлабки ҳолатдаги иш қуввати тикланган ёки қўшимча қулайлик яратилган ҳолда амалга оширилган сарфларни асосий восита бошланғич қийматига киритиш мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
маҳсулот таннархининг ошиши, корхона фойдасининг ўсиши ҳамда фойда солиғи суммасининг камаймаслигига ишонч бўлганда фойдаланишдаги асосий воситага ҳисобланаётган амортизация усулини ўзгартириш орқали ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл транспорти корхоналарида бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш услубиётини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
темир йўл транспорти корхоналарида иқтисодий таҳлилни ташкил этишда тармоқ хусусиятини инобатга олган ҳолда индивидуаллик тамойилини қўллаш орқали ишлаб чиқилган мустақил норматив коэффициентларни киритиш асосида ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тизимга қарашли корхоналар фаолиятида “Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш услубиётини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 30 августдаги 01/3027-22-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 2/5244-7267-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий таҳлилни ташкил этишда соҳанинг индивидуал хусусиятлари инобатга олиниши ва мустақил норматив коээфициентлар ишлаб чиқилиши ҳамда хусусиятдан келиб чиқиб хулоса ва қарорлар қабул қилиниши имконияти яратилган;
харажатлар ҳисобини бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ ҳисобига бўлиб юритиш орқали харажатлар ҳисоби таҳлили самарадорлигини ошириш, ахборотларнинг аниқлиги таъминлаш асосида ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тизимга қарашли корхоналар фаолиятида “Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш услубиётини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 30 августдаги 01/3027-22-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 2/5244-7267-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида харажатларни гуруҳларга бўлиб ҳисобини юритиш орқали харажатлар ҳисоби таҳлилини амалга ошириш самарадорлиги ошишига, ахборотларнинг аниқлиги таъминланишига олиб келган; 
асосий воситаларни актив сифатида тан олиш шартини белгилашда тармоқда иқтисодий наф келтириш ҳолатини аниқ баҳолаш имкони мавжуд бўлмаган йўналишда фойдаланилувчи асосий воситалар учун бир йилдан ортиқ хизмат қилиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш шартини киритиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тизимга қарашли корхоналар фаолиятида “Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш услубиётини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 30 августдаги 01/3027-22-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 2/5244-7267-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқда аниқ иқтисодий наф келтирмайдиган, бироқ ижтимоий ва бошқа мақсадларда тутиб туриладиган асосий воситаларни тан олиш имконияти яратилган; 
асосий воситаларни реконструкция ва модернизация қилиш натижасида уларнинг дастлабки ҳолатдаги иш қуввати тикланган ёки қўшимча қулайлик яратилган ҳолда амалга оширилган сарфларни асосий восита бошланғич қийматига киритиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тизимга қарашли корхоналар фаолиятида “Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш услубиётини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 30 августдаги 01/3027-22-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 2/5244-7267-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида модернизация ва реконструкция сарфларини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига қўшиш имконияти яратилган; 
маҳсулот таннархининг ошиши, корхона фойдасининг ўсиши ҳамда фойда солиғи суммасининг камаймаслигига ишонч бўлганда фойдаланишдаги асосий воситага ҳисобланаётган амортизация усулини ўзгартириш орқали ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан тизимга қарашли корхоналар фаолиятида “Бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилни ташкил этиш услубиётини такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2022 йил 30 августдаги 01/3027-22-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 30 августдаги 2/5244-7267-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фойдаланишдаги асосий воситаларнинг хизмат муддати давомида амортизация усулини ўзгартириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish