Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатубалдин Абай Каримтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қозоғистонда музей иши тарихи (1831-2020 йиллар), 17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш (тарих фанлари).
Илмий раҳбар: Исмаилова Жаннат Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ф.М. Достоевский номидаги Омск давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон тарихи давлат музейи, PhD.02/09.07.2020.Tar.120.01.  
Расмий оппонентлар: Булатов Саидахрор Собитович, педагогика фанлари доктори, профессор; Воякин Дмитрий Алексеевич, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади 1831 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда Қозоғистонда музей ишининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнини, унинг ҳозирги ҳолатининг хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қозоғистонда музей ишининг маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг тарихий-тадрижи 1831-1917 йилларда музей ишининг маҳаллий аҳоли учун бегоналиги, потенциал аудиториянинг жуда камлиги, давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслиги, 1918-1990 йилларда аҳолида саводхонликнинг ўсиши, музейни ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида институционализация ва тизимлаштириш билан боғлиқ сакраш юз берганлиги ва 1991 йилдан ҳозирги кунгача Қозоғистонда музейларнинг кучли марказлаштирилганлиги, давлат назорати ҳамда фаолиятининг мафкуравий йўналтирилганлиги билан асосланган; 
Қозоғистон музейлари мемориал, санъатшунослик, саноат, музей-қўриқхоналар, тарихий, табиий фанлар, универсал ва бошқа профиллар бўйича 9 йўналишга ажратилганлиги, музейларни мақоми бўйича (асосий музейлар, музейлар филиаллари ва музей-қўриқхоналар), муайян мулкдорга (давлат, идоравий, давлат ва хусусий) тегишлилиги бўйича, давлат мақсадлари бўйича (илмий-тадқиқот, илмий-маърифий ва таълим), сақланиб қолган мероснинг хусусияти бўйича (тўплам ва ансамбл тури), фаолият кўлами бўйича (миллий, вилоят, туман, шаҳар ва қишлоқ музейлари), ходимлар сони бўйича (1-20, 21-50, 51-100, 100 дан ортиқ ходимлар) фаолият юритганлиги далилланган;
маданият ва техника тараққиёти музей жараёнлари доирасида бўлган музейлар сонининг кўпайиши, ашёларни рақамлаштириш, виртуаллаштириш, электрон маълумотлар базаларини яратиш, материалларни визуаллаштиришнинг янги шакллари, технологиялар, электрон қўлланмалар, интерактив дастурлари каби замонавий тенденцияларининг очиб берилиши глобаллашув, ахборотлаштириш, жамиятнинг ҳаракатчанлиги ва динамиклиги, илмий-техника тараққиёти, этник ва ижтимоий жараёнлар, замонавий жамиятдаги муносабатлар каби омилларнинг музей ривожланишига таъсир кўрсатиши Қозоғистон шароити мисолида аниқланган;
Қозоғистон музейларида маъмурий муносабатлар тизими музей - ҳокимлик – вазирлик фонида эканлиги ва музейлар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг самарасиз фаолияти натижасида Қозоғистонда музейлар тармоғини сифатли ривожлантириш учун турли даражадаги музейлар ва турли минтақалар ўртасида ўзаро муносабатларни яхши йўлга қўйиш механизмига эга тизим яратилиши зарурлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қозоғистон музей иши тарихи (1831-2020) масалаларини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар қуйидаги йўсинда жорий этилган:
Қозоғистонда музей ишининг маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг тарихий-тадрижи 1831-1917 йилларда музей ишининг маҳаллий аҳоли учун бегоналиги, потенциал аудиториянинг жуда камлиги, давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслиги, 1918-1990 йилларда аҳолида саводхонликнинг ўсиши, музейни ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида институционализация ва тизимлаштириш билан боғлиқ сакраш юз берганлиги ва 1991 йилдан ҳозирги кунгача Қозоғистонда музейларнинг кучли марказлаштирилганлиги, давлат назорати ҳамда фаолиятининг мафкуравий йўналтирилганлиги билан асосланган материаллардан музей ишини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи-методик маркази томонидан фойдаланилди. Жумладан, Қозоғистондаги музей ходимлари учун «Замонавий музейнинг вазифалари ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида», «Музей жараёнларидаги замонавий илғор тенденциялар»,  «Музей ишларини тартибга солиш бўйича хорижий тажриба»,  «Қозоғистон музейлар тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи», «Қозоғистон музейларининг таснифи ва типологияси» ва «Қозоғистон музей фонди» каби маърузаларга асос бўлганлиги далилланган (Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Маданият қўмитасининг 2022 йил 2 августдаги 09-11/997-сон маълумотномаси). Натижада Қозоғистондаги барча музей ходимларининг касбий ва малака оширишига илмий асос бўлиб хизмат қилган; 
Қозоғистон музейлари мемориал, санъатшунослик, саноат, музей-қўриқхоналар, тарихий, табиий фанлар, универсал ва бошқа профиллар бўйича 9 йўналишга ажратилганлиги, музейларни мақоми бўйича (асосий музейлар, музейлар филиаллари ва музей-қўриқхоналар), муайян мулкдорга (давлат, идоравий, давлат ва хусусий) тегишлилиги бўйича, давлат мақсадлари бўйича (илмий-тадқиқот, илмий-маърифий ва таълим), сақланиб қолган мероснинг хусусияти бўйича (тўплам ва ансамбл тури), фаолият кўлами бўйича (миллий, вилоят, туман, шаҳар ва қишлоқ музейлари), ходимлар сони бўйича (1-20, 21-50, 51-100, 100 дан ортиқ ходимлар) фаолият юритганлиги далиллар асосида Л.Н. Гумилёв номидаги Евросиё Миллий университети тарих факультетида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнига жорий этилган (Л.Н.Гумилёв номидаги Евросиё Миллий университетининг 2022 йил 22 июндаги 606-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг таълим тизимига жорий этилиши талабаларнинг малакасини ошириш имконини берди ва Қозоғистоннинг замонавий музей ишидаги кам ўрганилган жараёнларни қамраб олувчи янги манбалари талабалар дунёқарашини бойитишга имкон берган;
маданият ва техника тараққиёти музей жараёнлари доирасида бўлган музейлар сонининг кўпайиши, ашёларни рақамлаштириш, виртуаллаштириш, электрон маълумотлар базаларини яратиш, материалларни визуаллаштиришнинг янги шакллари, технологиялар, электрон қўлланмалар, интерактив дастурлари каби замонавий тенденцияларининг очиб берилиши глобаллашув, ахборотлаштириш, жамиятнинг ҳаракатчанлиги ва динамиклиги, илмий-техника тараққиёти, этник ва ижтимоий жараёнлар, замонавий жамиятдаги муносабатлар каби омилларнинг музей ривожланишига таъсир кўрсатиши бўйича илмий хулосалар, шу жумладан Қозоғистонда музей ишини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари тўғрисидаги маълумотлар 2030 йилгача бўлган даврда маданий сиёсат концепсиясининг янги лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Маданият қўмитасининг 2022 йил 2 августдаги 09-11/997-сон маълумотномаси). Натижада музей фондидан ўрин олган, илмий жиҳатдан ўрганилган экспонатлар ёрдамида янги мавзули кўргазма ва экспозициялар яратишга, музей фонди материалларини тадқиқ этишда илмий асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish