Sayt test rejimida ishlamoqda

Облоқулов Абдусаттар Абдурашидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонитнинг клиник-иммунологик мезонлари”, 14.00.36 - Аллергология ва иммунология; 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1690.
Илмий раҳбарлар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Мусабаев Эркин Исхакович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Нуралиев Некқадам Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонит мезони сифатида тизимли яллиғланишнинг асосий медиаторларини ўрганиш орқали иммун тизимининг клиник-иммунологик мезонларини ўрганиш ва бахолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: вирус этиологияли жигар циррози билан касалланган беморлар қон зардобидаги прокальцитонин миқдори спонтан бактериал перитонитни эрта ташҳислаш мезони сифатида тавсия этилган;
спонтан бактериал перитонит кузатилган вирус этиологияли жигар циррози билан касалланган пациентларнинг катта қисмида бета-лактам қатори антибиотиклари билан даволаш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи, қон зардобида бета-лактамаза фаоллигининг юқори даражаси илк бор исботланган;
спонтан бактериал перитонит билан касалланган ва ушбу паталогия кузатилган беморлар асцитик суюқлигида ИЛ-1β даражаси ишонарли ошгани исботланган, бу бактериал асоратли яққол ифодаланган цирротик жараёнининг мавжудлиги билан изоҳланган, шу асосда ИЛ - 1β асцит жигар циррози фонида бактериал перитонитнинг эрта ташҳисоти ва башоратлаш учун маркер бўлиб хизмат қилиши аниқланган;
спонтан бактериал перитонит билан оғриган циррозли шахслар гуруҳида ИЛ-8 нинг 9 марта ишонарли даражада ошиши аниқланган, бу ИЛ-8 нинг бактериал инфекцияга нисбатан иммун яллиғланиш реакциясини тартибга солувчи муҳим пептид эканлигини кўрсатган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонитнинг клиник-иммунологик мезонларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонит келиб чиқиши бирламчи профилактикасини ва давосини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонит белгилари сифатида яллиғланиш медиаторларини ўрганишнинг ташхисий аҳамияти” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 8н-р/474 – сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонит келиб чиқиши бирламчи профилактикаси ва давосига концептуал ёндашиш имконини берган;
вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонит белгилари сифатида яллиғланиш медиаторларини ва қон зардобидаги прокальцитонин миқдорини ўрганишнинг ташхисий аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар амалий соғлиқни сақлашга, хусусан, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонаси амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 майдаги  8н-з/254-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижасида вирус этиологияли жигар циррозида спонтан бактериал перитонит ташҳисоти такомиллаштирилган, ташҳислашда қон зардобидаги прокальцитонин миқдорини ва цитокин статусни аниқлаш катта аҳамият касб этиши кўрсатиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish