Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаева Фируза Рузумбаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда урологик инфекция бактериал қўзғатувчилари, уларнинг патогенлик омиллари ва антибиотикларга турғунлигини фено- ва генотипик текшириш усуллар ёрдамида аниқлаш», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/B148.
Илмий маслаҳатчи: Исхакова Халида Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий - амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Тib.30.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эшбоев Эгамберди Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Миралимова Шахло Мирджамоловна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Ахмедов Рустам Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Пастер номидаги Санкт-Петербург эпидемиология ва микробиология илмий текшириш институти (Россия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: урологик инфекция бактериал қўзғатувчилари, патогенлик омиллари ва микробларга қарши препаратларга чидамлилигини фено - генотипик усуллар ёрдамида аниқлашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шифохона ва амбулатория шароитида даволанган беморлардан ажратилган инфекцияларнинг этиологик фарқлар аниқланиб, уропатоген E.coli нинг доминантлиги ва уларнинг антибиотикларга чидамлилиги ўртасидаги фарқлар аниқланган; 
амбулатория шароитида даволанган беморлардан ажратилган уропатоген штаммларнинг эмпирик даволаш учун тавсия этилган цефалоспорин гуруҳи антибиотикларига юқори даражада чидамлилиги, шунингдек фосфомицин ва нитрофурантоин антибиотикларига юқори даражада сезувчанлиги   исботланган;
илк бор меропенем, имипенем, эртапенем каби заҳира ҳисобланган антибиотикларга чидамлиликни таъминловчи NDM-1 ва VIM генлари аниқланган; 
уропатоген E.coli изолятларида рарC ва fimH вирулентлик генлари мавжудлиги ва шу генларни сакловчи E.coli  штаммларига нисбатан «Реналка» фитопрепаратнинг in vitro антиадгезивлик фаоллиги исботланган;
беморлардан ажратилган S.aureus ларга ва  кенг спектрдаги беталактамаза ферменти ишлаб чиқарувчи уропатоген E.cоli га нисбатан фагнинг лизислаш фаоллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистонда урологик инфекциялар бактериал қўзғатувчилари, патогенлик омиллари ва микробларга қарши препаратларга чидамлилигини фено - генотипик усуллар ёрдамида аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
уропатоген эшерихийларнинг карбапенем антибиотикларига чидамлилигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Бактерияларнинг карбапенем антибиотикларига турғунлигини аниқлашнинг тезкор ва осон усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/145-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома грамманфий микроорганимларнинг карбапенем антибиотикларига турғунлигига шубҳа қилинган штаммларнинг қисқа вақт ичида тез ва арзон аниқлаш этиотроп даволашда самарали антибиотикларни қўллаш имконини берган;
уропатоген эшерихийяларнинг беталактам антибиотикларини гидролизловчии ферментларни аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Бактерияларда беталактам антибиотикларни гидролизловчи ферментларни аниқлашнинг тезкор усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 сентябрдаги 08-2995-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома EUCAST стандартларига мувофиқ беталактам антибиотикларига турғунлигига шубҳа қилинган штаммларнинг қайта тасдиқлаш усулини такомиллаштиришга ёрдам берган, бу беталактамларга чидамлилик натижаларини клиник талқин қилиш ва этиологик асосланган даволашни оптималлаштириш имконини берган;
карбапенем антибиотикларига бактерияларнинг турғунлигини аниқлашнинг тез ва осон усули, ҳамда бактерияларда беталактам антибиотикларни гидролизловчи ферментларни аниқлашнинг тезкор усулларини амалиётда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент ва Хоразм вилоятлари СЭО ва ЖСХ бошқармалари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, «Vitros diagnostics» МЧЖ бактериологик лабораториялари фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 17 майдаги 8н-з/160-сон маълумотномаси). Натижада, кaсaлликни эртa тaшҳислaш вa дaвoлaш сaмaрaдорлигини ошириш, бемoрлaр ҳaёт сифaтини яхшилaш ҳамда касаллик aсoрaтлaрини кaмaйтириш имкoнини бергaн. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish