Омонов Ойбек Авазхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларда оптимал даво-диагностика тактикасини танлаш», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib389.
Илмий раҳбар: Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гофур-Охунов Мирза Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Арипова Назира Уктамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.А. Вишневский номли хирургия институти федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларда даво-диагностика тактикасини оптималлаштириш ҳисобига даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўт йўллари проксимал қисми ўсмасининг клиник кечиши хусусиятлари тадқиқ этилган, даво-диагностика тактикаси ишлаб чиқилиб, хирургик даволашнинг турли усулларига бўлган кўрсатмалар оптималлаштирилган;
ўт йўллари проксимал қисми ўсмаси бўлган беморларни радикал даволашнинг босқичи сифатида миниинвазив эндобилиар амалиётларнинг бажарилиш услубияти ишлаб чиқилган;
ўт йўллари проксимал қисмининг зарарланиш тури, ўсма жараёни босқичи ва тарқалганлигига қараб хирургик даволашнинг тактик-техник жиҳатлари аниқланган ва ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларни даволаш усулини танлашни унификация қилиш имконини берувчи оптимал даво-диагностика алгоритми ишлаб чиқилган;
ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларнинг турли паллиатив ва радикал амалиётлардан кейин кумулятив яшаб қолиш кўрсаткичлари ўрганилиб, уларнинг прогностик аҳамияти ва касаллик рецидиви эҳтимоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларни даво-диагностикаси оптимал тактикасини танлашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларда оптимал даво-диагностика тактикасини танлаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 январдаги 8Н-р/13-сон маълумотномаси). Ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларни таклиф этилган тавсияларга асосан даволаш тактикани оптималлаштириш, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини камайтириш, яшаб қолиш муддатларини узайтириш имконини берган;
ўт йўллари проксимал ўсмаси бўлган беморларда оптимал даво-диагностика тактикасини танлашга бағишланган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, академик В.Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Бухоро шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 8Н-д/36-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқотдан олинган натижалар ва таклиф этилган даво-диагностика алгоритми юқори сезгир ва махсус текширув усулларини ўз ичига олиб, ўсма жараёнини эрта аниқлаш, унинг тарқоқлигини баҳолашни таъминлаган ва ўсмани резекция қилиш кўрсаткичини 5% дан 15% гача ошириш имконини берган.