Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамназаров Мурод Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари орқали талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш тизими”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped1553.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институтида бажарилган.
Илмий раҳбар: Ибраимов Ҳолбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Тайланова Шоҳида Зайниевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари  доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади  шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари воситасида талабаларда коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришнинг назарий-эмперик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги: 
талабаларда коммуникатив қобилиятларни шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари воситасида ривожлантириш тизими назарий-эмпирик асосларга кўра аниқланиб, унинг киришувчанлик, ички билиш жараёни, рефлексив даражаси интерфаол диалог асосида аниқлаштирилган;
шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари орқали талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш тизими касбий йўналганликка устуворлик бериш, шахсий қизиқишлар, қадриятли муносабатлар, аксиологик ёндашувларга кўра такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари орқали талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш шарт-шароитлари ва мееханизмлари “Партисипатив диалог”, “Рингдаги вазият” усулларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари орқали талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш модели ўзаро ҳамкорлик, бир-бирини тушуниш, қадриятли муносабатлар доирасини кенгайтириш асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари орқали талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш тизими мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари воситасида талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш назарий-эмпирик асосларга таянган ҳолда аниқланиб, унинг мотивацион, когнитив, рефлексив даражаси интерфаол диалог асосида аниқлашга оид маълумотлар А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 3-март 02-07-621/04-сон далолатномаси). Натижада шахсга йўналтирилган таълим технологиялари воситасида талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган; 
шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари воситасида талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантириш тизими касбий йўналганликка устуворлик бериш, шахсий қизиқишлар, қадриятли муносабатлар, аксиологик ёндашувларга таянган ҳолда такомиллаштиришга мўлжалланган таклифлардан 
А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 3 мартдаги 02-07-621/04-сон далолатномаси). Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари воситасида талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш мазмуни, шакллари, воситалари ва механизмларига оид билимларни кенгайтиришга эришилган;
шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиялари воситасида талабаларнинг коммуникатив қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этиш йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ва улардан фойдаланиш мехзанизмларини педагогик амалиётга жорий қилиш натижалардан ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 3 мартдаги 02-07-621/04-сон далолатномаси). Натижада шахсга йўналтирилган таълим технологиялари воситасида талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish