Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Нурали Шералиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фарғона ва Андижон вилоятларида етиштирилган узумнинг хўраки навларини совуткичли омборларда сақлашни илмий асослаш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx682.
Илмий раҳбар: Азизов Актам Шарипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Умидов Шавкат Эргашевич, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг Фарғона ва Андижон вилоятларида етиштирилган турли хил узум навларини “Совуқ занжир” тизимини қўллаган ҳолда совуткичли омборларда сақлашнинг агробиологик ва технологик хусусиятларини сақланувчанликка таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор узумни “Совуқ занжир” тизимини қўллаб сақланганда унинг сақланувчанлик даражаси ошириши, сақлаш давомида умумий йўқотиш кўрсаткичи 2,7% гача камайиши исботланган; 
хўраки узумни сақлаш давомида биокимёвий кўрсаткичларни сақланиб қолиши Ризамат навида, ҳамда товарбоплик хусусиятлари сақланиб қолиши Ҳусайне белый навида энг юқори бўлиши аниқланган;
танлаб олинган навларнинг механик хоссаларини сақланувчанликка таъсири ва сақлаш жараёнида бу хоссаларини ўзгариб бориши илмий жиҳатдан асосланган, сақлаш учун мўлжалланган узум пўстининг қалинлиги 120 мкм дан юқори бўлиши мақбул эканлиги исботланган; 
хўраки узум навларини совуткичли омборларда сақлашда “Совуқ занжир” тизимини қўллашнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона ва Андижон вилоятларида етиштирилган узумнинг хўраки навларини совуткичли омборларда сақлашни илмий асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Фарғона ва Андижон вилоятларида етиштирилган узумнинг хўраки навларини замоновий совитиш омборларида сақлаш технологиялари бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги №02/035-15-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикамизнинг Фарғона ва Андижон вилоятларида етиштирилган турли хил хўраки узум навларини етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари, совуткичли омборларида сақлашдаги соҳа мутахассислари ва ушбу йўналишда таҳсил олаётган талабалар, илмий тадқиқотчилар учун қўлланма сифатида хизмат қилади;
турли хил узумнинг хўраки навларини совуткичли омборларда сақлашни илмий асосланган ҳолда ташкил этиш, узоқ муддат сақлаш давомида узумнинг сифатига бевосита таъсир этувчи механик хоссалари ва технологик кўрсаткичлари каби омилларини назорат қилиш Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги узумчиликка ихтисослашган “М. Бойматов” фермер хўжалиги қошида ташкил этилган 600 тонна сиғимли совиткичли омборда 100 тонна узум ҳажмига нисбатан жорий қилинди (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги №02/035-15-сон маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган технология асосида сақлаш жараёни амалга оширилганда 89 100 000 сўм даромад олиниб, рентабеллик кўрсаткичи 81% ни ташкил этган;
Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги узумчиликка ихтисослашган “Дўланалик боғбон меваси” фермер хўжалиги қошида ташкил этилган 200 тонна сиғимли совиткичли омборда 100 тонна узум ҳажмига нисбатан жорий қилинди (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 31 январ № 02/035-15-сон маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган технология асосида сақлаш жараёни амалга оширилганда 84 470 600 сўм даромад олиниб, рентабеллик кўрсаткичи 75,0% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish