Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳматуллаев Шарофиддин Неъматуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек халқ эртаклари тилидаги антропонимларнинг лингвокультурологик тадқиқи”,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Fil1935.
Илмий раҳбар: Киличев Байрамали Эргашович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSс.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Мухаммедова Саодат Худойбердиевна, филология фанлари доктори, профессор; Худайназаров Икром Имомович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди ўзбек халқ эртаклари тилидаги антропонимларнинг этнолингвистик, лингвомаданий,  миллий-лисоний, номинацион-мотивацион асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эртак ва достонлар тили ҳамда поэтикаси, улардаги исмлар (антропонимлар)нинг қўлланишининг лингвистик бирликлар тизимида тутган ўрни, мифологик ва антропоморфик қарашларга асослангани, этнолингвистик ва лингвомаданий жиҳатдан мотивлашиши миллий-лисоний белгилари, табу-эвфемизмлар билан боғлиқлиги аниқланган;
эртакларда атоқли от турлари, исм, тахаллус, лақаб ва шахсни аташликнинг турли усуллари номинацион-мотивацион илдизлари асосида анимистик, тотемистик фантастик, этик-этнологик турлари, образ ва персонажларнинг характер-хусусияти, туғилиши, касб-ҳунарини метафоралаш асосида исботланган;
ўзбек халқ эртаклари тилидаги антропонимларнинг ғоявий-бадиий моҳиятини белгилаб келиши, антропоцентрик, социолингвистик, этнолингвистик, психолингвистик, прагмалингвистик, лингвопоэтик ёндашувнинг типологик хусусиятлари аниқланган;
антропонимика тизимида кипокористика (эркалатиб, кичрайтириб аташ), лексик қатламига кўра ўз ва ўзлашганлиги, туб ва ясамалиги, таркибида индекаторлар келтирилиши, образлилик ва тасвирийлик жиҳатлари, лексик-семантик, ғоявий-стилистик ифода воситаларининг бадиий-эстетик табиати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқ эртаклари тилидаги антропонимларнинг лингвокультурологик тадқиқи мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўзбек халқ эртакларидаги антропонимлар семантикаси, миллий-лисоний, номинацион-мотивацион, услубий хусусиятлари маросим ва урф-одатлари, яшаш шароити, менталитети, тили, поэтик тафаккури билан боғлиқлиги каби илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш»  ҳамда ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш» (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларни  бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 5 апрелдаги 17.04/273-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоқ эртаклари қаҳрамонларининг номланиш асослари яқинлигини далиллаш, шу орқали умумтуркий антропонимларни аниқлаш имконини берган;
халқ эртаклари тилидаги антропонимларнинг ғоявий-бадиий моҳиятини антропоцентрик, социолингвистик, этнолингвистик, психолингвистик, прагмалингвистик, лингвопоэтик ёндашувнинг типологик хусусиятларидан Бухоро давлат университетида 2020-2021 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-2-рақамли «Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 17 майдаги 06/03-01-01-сон маълумотномаси). Натижада антропонимиконларнинг лексик қатламларини, морфологик хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
атоқли от турлари, исм, тахаллус, лақаб, нисба ва шахсни аташликнинг турли усуллари номинацион-мотивацион илдизлари асосида анимистик, тотемистик фантастик, этик-этнологик турлари, образ ва персонажларнинг характер-хусусияти, ҳақидаги илмий хулосалардан «Бухоро» телеканалининг «Долзарб мавзу», «Интервью плюс», «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 6 апрелдаги 1/433-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish