Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулова Рислиғой Абдулло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон бошқарув тизимида татарлар иштироки (1917-1924 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar484.
Илмий раҳбар: Муртазаева Рахбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Рашидов Ойбек Расулович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1917-1924 йиллар оралиғида Туркистондаги миллий давлатчилик ва совет давлати бошқарув тизимини шакллантиришда ҳарбий-сиёсий, маданий-маърифий жараёнларда татарларнинг иштирокини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон қўмитаси ва ўлкадаги миллий-демократик, сиёсий ҳаракатлар ҳамда Туркистон Мухторияти ва Туркистон АССР бошқарувида С. Мақсудов, А. Давлетшин, М. Чанишев, И. Шагиаҳмедов, О. Клевлеев, И. Убайдуллин каби татарларнинг тутган сиёсий ва ҳуқуқий фаолияти очиб берилган;
Туркистон ҳарбий-сиёсий ҳаётида миллий ҳарбий қисмларни тузиш ва унинг бошқаруви билан боғлиқ мураккаб ва зиддиятли жараёнларда татарлардан командир ва сиёсий ходим сифатидаги Ю. Иброҳимов,   Ш. Усмонов, Ё. Чанишев, Б. Шигабутдинов, Исомиддинов, И. Сайфульмулюков ва бошқаларнинг иштироки очиб берилиб, ҳарбий-сиёсий ходимларнинг Туркистон партия ва совет органларининг бошқарув тизимида Марказ ва маҳаллий аҳоли манфаатлари ўртасидаги зиддиятли фаолиятлари аниқланган;
Туркистонда вақтли матбуотни вужудга келиши: “Улуғ Туркистон”, “Эл байроғи”, “Ҳуррият” “Кенгаш”, “Иштирокиюн”, “Янги Шарқ”, “Кўмак”, “Фарғона саҳифаси”, “Шарқ”, “Красная Фергана”, “Известия” (ТуркЦИКа), “Знамя труда” каби газета-журналларда К. Бакир, А. Донской, Б. Солиев, Ғ. Тинчурин, Ҳ. Файзий, Г. Юничев,                  Т. Фатхуллин, Х. Макаев, А. Аҳмаджонов, М. Газизов, Л. Урманов, Агниев каби татарларнинг масъул муҳаррирлик ва таҳририятдаги иштироки, ўлка ҳамда вилоятлар, уезд-шаҳарлардаги матбаа ишларини йўлга қўйиш ва бошқаришдаги уларнинг ташкилотчилик фаолиятлари очиб берилган;
Туркистон Миллий ишлар халқ комиссарлиги (МИХК) Татар бўлимидаги Г. Шагидуллин, Г. Абдурашидов, Ю. Насибуллин, Х. Бурнашев, З. Насибуллина ва бошқаларнинг ўлка бошқарув тизимида, партия ва совет органларида иштирокини таъминлашдаги роли, Туркистон ўлка Фарғона вилоят Мусулмонлар бюросини шаклланиши, унинг бошқарув тизимида Р. Қопқоев, М. Исеев, М. Бисеров, О. Макаев каби татарларнинг кенг қамровли фаолияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистонда миллий давлатчилик ва совет автономияси давлат бошқарувида татарлар иштирокига оид масалалар, уларнинг фаолияти билан боғлиқ ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар:
Туркистон қўмитаси ва ўлкадаги миллий-демократик, сиёсий ҳаракатлар ҳамда Туркистон Мухторияти ва Туркистон АССР бошқарувида С. Мақсудов, А. Давлетшин, М. Чанишев, И. Шагиаҳмедов, О. Клевлеев, И. Убайдуллин каби татарларнинг тутган сиёсий ва ҳуқуқий фаолияти ҳамда Туркистон ҳарбий-сиёсий ҳаётида миллий ҳарбий қисмларни тузиш ва унинг бошқаруви билан боғлиқ мураккаб ва зиддиятли жараёнларда татарлардан командир ва сиёсий ходим сифатидаги Ю. Иброҳимов, Ш. Усмонов, Ё. Чанишев, Б. Шигабутдинов, Исомиддинов, И. Сайфульмулюков ва бошқаларнинг иштироки очиб берилиб, ҳарбий-сиёсий ходимларнинг Туркистон партия ва совет органларининг бошқарув тизимида Марказ ва маҳаллий аҳоли манфаатлари ўртасидаги зиддиятли фаолиятлари аниқланган “Ўзбек халқи ва давлатчилиги тарихи манбалари (энг қадимги даврлардан 1991 йилгача) электрон “ақлли кутубхона” платформаси яратиш” мавзусидаги ФЗ-202007287 рақамли бажарилиши уч йилга мўлжалланган амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган, шунингдек, натижалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг фаолиятида таҳллий маълумотлар тайёрлаш, Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозицияларининг “1917 йил Февраль инқилоби”, “Туркистон бошқарув Муваққат қўмитаси”, “Совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва тоталитар тузумнинг қарор топиши” мавзуидаги бўлимларини шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейининг “Туркистон Мухторияти ҳукуматининг тугатилиши ва совет давлати қатағон сиёсатининг бошланиши (1917-1924 йиллар)” фондларини янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилди. (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги 2022 йил 07 май 01-01/2561-сон маълумотномаси). Натижалардан миллий давлатчилик шакллантиришда ўлка зиёлилари қатори татарлар ҳам бошқарув тизимида фаол қатнашганлари кенг қамровли архив манбалари асосида янги экспозицияларни яратилиши ва кенг оммага тақдим этиш имконини берган;
Туркистонда вақтли матбуотни вужудга келиши: “Улуғ Туркистон”, “Эл байроғи”, “Ҳуррият” “Кенгаш”, “Иштирокиюн”, “Янги Шарқ”, “Кўмак”, “Фарғона саҳифаси”, “Шарқ”, “Красная Фергана”, “Известия” (ТуркЦИКа), “Знамя труда” каби газета-журналларда К. Бакир, А. Донской, Б. Солиев, Ғ. Тинчурин, Ҳ. Файзий, Г. Юничев,                  Т. Фатхуллин, Х. Макаев, А. Аҳмаджонов, М. Газизов, Л. Урманов, Агниев каби татарларнинг масъул муҳаррирлик ва таҳририятдаги иштироки, ўлка ҳамда вилоятлар, уезд-шаҳарлардаги матбаа ишларини йўлга қўйиш ва бошқаришдаги уларнинг ташкилотчилик фаолиятлари юзасидан илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг Тошкент шаҳар  Татар жамоатчилик маданий-маърифий маркази билан ҳамкорликда маданий-маърифий тадбирларини ташкил этишда ва Марказ билан ўзаро дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 13 май 14-07-767-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши қўмита фаолиятида маданий тадбирлар ўтказилишида, хорижий мамлакатлар билан алоқаларда дўстлик жамиятларининг ролини янада ошириш ва аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайиришга хизмат қилган;
Туркистон Миллий ишлар халқ комиссарлиги (МИХК) Татар бўлимидаги Г. Шагидуллин, Г. Абдурашидов, Ю. Насибуллин, Х. Бурнашев, З. Насибуллина ва бошқаларнинг ўлка бошқарув тизимида, партия ва совет органларида иштирокини таъминлашдаги роли, Туркистон ўлка Фарғона вилоят Мусулмонлар бюросини шаклланиши, унинг бошқарув тизимида Р. Қопқоев, М. Исеев, М. Бисеров, О. Макаев каби татарларнинг кенг қамровли фаолияти юзасидан илмий хулоса ва амалий тавсиялардан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг Тошкент шаҳар  Татар жамоатчилик маданий-маърифий маркази билан ҳамкорликда маданий-маърифий тадбирларини ташкил этишда ва Марказ билан ўзаро дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2022 йил 13 май 14-07-767-сон маълумотномаси). Натижалар маданий тадбирларни илмий жиҳатдан бойитишга, дўстлик жамиятларининг ролини ошириш ва аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish