Sayt test rejimida ishlamoqda

Салахидинова Зилола Одилжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус тили дискурси фразеологик бирликларининг лексик-грамматик хусусиятлари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тиллари ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil727.
Илмий раҳбар: Джуманова Дилбар Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.    
Расмий оппонентлар: Қодирова Фотима Рашидовна, педагогика  фанлари доктори, профессор; Елькин Денис Юрьевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрганилаётган дискурснинг мақсад ва вазифаларига кўра бадиий ва публицистик матнларда қўлланилган фразеологик бирликларнинг лексик-грамматик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Д. Рубина асарларида фразеологик бирликлар компонентлари ўртасидаги структур-семантик ўзаро таъсир ва бевосита контекстуал муҳитни белгиловчи омиллар структур-грамматик жиҳатдан асосан феъл ва равиш таркибли фразеологик бирликларда намоён бўлиши аниқланган; 
оммавий ахборот дискурсида  тузилиши бўйича гапларга мос келувчи номинатив ва коммуникатив фразеологик бирликлар ҳамда сўз бирикмаларига мос келувчи фразеологик бирликларга ажратилиши ҳамда экспрессив-стилистик хусусиятларига кўра услублараро, сўзлашув ва бадиий нутққа оид фразеологик бирликларнинг самарали қўлланиши асосланган;  
Д. Рубина асарлари персонажларининг образли тавсифини яратишда қўлланилган фразеологизмлар эмоционал ҳолат, ҳиссиёт, қайғу, моддий ва ижтимоий ҳолати каби мавзуий гуруҳларда индивидуал муаллифлик трансформацияси техникасини аниқлаш орқали муаллифнинг юмористик эффектга эришиш мақсадида семантик трансформация усулига устуворлик бериши далилланган; 
газета мақолаларида қўлланилган фразеологик бирликларнинг янги фразеологик компонент киритиш, фразеологик бирликларни қисқартириш, компонентни алмаштириш, янги ибораларни шакллантириш каби трансформация усуллари орқали вазиятга хос янги мазмун киритиши исботланган.       
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тили дискурсида фойдаланиладиган фразеологизмларнинг лексик-грамматик ва семантик-стилистик хусусиятларини очиб бериш бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Д. Рубина асарларида фразеологик бирликлар компонентлари ўртасидаги структур-семантик ўзаро таъсир ва бевосита контекстуал муҳитни белгиловчи омилларга оид илмий натижалардан Тошкент давлат педагогика университетида амалга оширилган А-1-197-сон«Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 3 октябрдаги 89-03-3457-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган материаллар фразеологик бирликларнинг миллий ва маданий жиҳатларини чуқурроқ англаш учун хизмат қилган;
оммавий ахборот дискурсида  тузилиши бўйича гапларга мос келувчи номинатив ва коммуникатив ФБлар ҳамда сўз бирикмаларига мос келувчи фразеологик бирликлар экспрессив-стилистик хусусиятларига кўра услублараро, сўзлашув ва бадиий нутққа оид фразеологик бирликларга оид материаллардан «Бадиий матнларни филологик таҳлил қилиш асослари» дарслигини тайерлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 20 декабрдаги 484-сон буйруғи, 484-150-сон нашр гувохномаси). Натижада тақдим этилган материал фразеологик бирликларнинг лексик, грамматик ва стилистик хусусиятларини тўлиқроқ очиб беришга хизмат қилган;
Д. Рубина асарлари персонажларининг образли тавсифини яратишда қўлланилган фразеологизмларнинг эмоционал ҳолат, ҳиссиёт, қайғу, моддий ва ижтимоий ҳолати каби мавзуий гуруҳларига оид хулосалардан «Бадиий матнларни филологик таҳлил қилиш асослари» дарслигини тайерлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 20 декабрдаги 484-сон  буйруғи, 484-150-сон нашр гувохномаси). Натижада тақдим этилган материал фразеологик бирликларнинг лексик, грамматик ва стилистик хусусиятларини тўлиқроқ очиб беришга хизмат қилган;
 газета мақолаларида қўлланилган фразеологик бирликларнинг янги фразеологик компонент киритиш, фразеологик бирликларни қисқартириш, компонентни алмаштириш, янги ибораларни шакллантириш каби трансформация усулларидан Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телеканали томонидан «General English» теледастурини тайёрлашда фойдаланилган («Ёшлар» телеканалининг 2018 йил 22 октябрдаги «General English» дастури баённомаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 октябрдаги 89-03-3650-сон маълумотномаси). Натижада эфир учун тайёрланган маълумотларлар рус тилида қўлланилган фразеологик бирликларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish