Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Фарохат Саттарберган қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Инглиз вa ўзбек тиллaридa aллaлaрнинг мaъновий-услубий вa лингвомaдaний хусусиятлaри”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1627.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Эрметова Жамила Исмоиловна, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Тешабоева Зиёдахон  Қодировна, филология фанлари доктори, доцент; Жуманиёзов Зоҳид Отабаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек аллаларини маъновий, услубий ҳамда лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 чоғиштирилаётган тилларда инсон образи (аллада бола образи, аллада ота образи, аллада она образи, аллада тарихий шахслар образи) ва маънавий-маърифий қадриятлар билан боғлиқ аллалар (табиат манзараси, аллада ахлоқ-одоб қоидалари, аллада Ватан мадҳи, аллаларда тилаклар,  ўлимнинг ифодаланиши) каби лексик-семантик гуруҳларни аниқлаш орқали лингвокультуремаларнинг тиллараро лингвомаданий ўзига хосликни кўрсатувчи лисоний омил эканлиги исботланган; 
инглиз ва ўзбек аллаларини лексик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали ҳар икки тилда антонимия, партонимия, гипонимия каби лисоний муносабатлар билан бир қаторда синонимия ҳодисасининг эркалаш категориясида маънони кучайтиришга хизмат қилувчи етакчи восита эканлиги исботланган;
чоғиштирилаётган тиллар аллаларида статистик кўрсаткичлар асосида қўлланилган услубий воситаларнинг стилистик майдонини аниқлаш орқали стилистик воситаларни қўлланилиш кўламига кўра инглиз тилида сифатлаш, ўзбек тилида эса метафорани қўллаш самарадорлиги далилланган; 
тиллараро лингвокультуремаларни кросс-маданий таҳлил қилиш орқали инглиз маданиятида диний мазмунга эга бўлган лисоний бирликлар етакчилик қилиши, ўзбек аллаларида эса хўжалик ҳаёти билан боғлиқ лисоний бирликлар фаол қўлланиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижалаpининг жоpий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида аллаларнинг маъновий-услубий ва лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
чоғиштирилаётган тилларда инсон образи (аллада бола образи, аллада ота образи, аллада она образи, аллада тарихий шахслар образи) ва маънавий-маърифий қадриятлар билан боғлиқ аллалар (табиат манзараси, аллада ахлоқ-одоб қоидалари, аллада Ватан мадҳи, аллаларда тилаклар,  ўлимнинг ифодаланиши) каби лексик-семантик гуруҳларни аниқлаш орқали лингвокультуремаларнинг тиллараро лингвомаданий ўзига хосликни кўрсатувчи лисоний омил эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан 2017-2020-йилларда олиб борилган ФA-Ф-1-005-рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳадп фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 12 декабрдаги 17.01/296-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тадқиқ қилинган алла матнлари ва уларнинг маъно изоҳлари хусусида батафсил маълумот олиш учун ишончли манба бўлиб хизмат қилган;
    инглиз ва ўзбек аллаларини лексик жиҳатдан таҳлил қилиш орқали ҳар икки тилда антонимия, партонимия, гипонимия каби лисоний муносабатлар билан бир қаторда синонимия ҳодисасининг эркалаш категориясида маънони кучайтиришга хизмат қилувчи етакчи восита эканлигига оид илмий натижа ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда амалга оширилган ФA-0-13229-рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил  1 апрелдаги 120/1-сон маълумотномаси). Натижада аллаларни мавзуий гуруҳларга ажратиш орқали аллалар мавзу кўламидан анча кенг эканлигини аниқлашга хизмат қилган; 
чоғиштирилаётган тиллар аллаларида статистик кўрсаткичлар асосида қўлланилган услубий воситаларнинг стилистик майдонини аниқлаш орқали стилистик воситаларни қўлланилиш кўламига кўра инглиз тилида сифатлаш, ўзбек тилида эса метафорани қўлланилишига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш” 50-бандининг “Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Рустамхон” каби халқ оғзаки ижоди намуналарига оид “Миллий қадриятлар” фестивалини ўтказиш” мавзусидаги манзилли тарғибот тадбирида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 15 февралдаги 02.02.203-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий тадбирларни амалга оширишда алла матнлари фойдали восита бўлиб хизмат қилган;
тиллараро лингвокультуремаларни кросс-маданий таҳлил қилиш орқали инглиз маданиятида диний мазмунга эга бўлган лисоний бирликлар етакчилик қилиши, ўзбек аллаларида эса хўжалик ҳаёти билан боғлиқ лисоний бирликлар фаол қўлланишига оид таҳлиллардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Aссалом, Хоразм” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2021  йил 1 декабрдаги  1313-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг илмий аҳамияти бойитилган ва кўрсатув матнининг маънавий савияси ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish