Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборова Дилбар Дармоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида рус тилини ўқитишда креативликни шакллантириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019PhD.Ped1065. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Ped.113.01.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукурулло Қўлдашович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида рус тилини ўқитишда креативликни шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг креативлигини шакллантиришнинг услубий-дидактик таъминоти мазмуни рус тилини ўқитишда синергетик ёндашувни мобиллик тамойилига рефлексиялаш ҳамда ўқитиш ва ўқув билишнинг ташкилий-функционал, ташкилий-педагогик, предметли-дидактик шарт-шароитларни таъминлаш асосида ривожлантирилган;
талабаларга хорижий тилни (рус тили) ўқитиш орқали креативлигини шакллантириш ҳамда тил билиш компетентлигининг лингвистик, ижтимоий-лингвистик ва прагматик компонентларини ривожлантиришнинг методик модели мақсадли, методологик, мазмунли-фаолиятий, диагностик-натижавий блоклар узвийлигида умумлашган педагогик стратегияни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида рус тилини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш орқали талабаларнинг тил билиш компетентлигини ва креативлигини шакллантириш технологияси CDIO таълим лойиҳасини алгоритмлаш, тезкор тил ўрганишда мобиллик ва интегративликни таъминлаш ҳамда “Klivlend Plan” методлар комплексининг бош тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида хорижий тилни (рус тили) ўқитиш орқали талабаларнинг мутахассислигиа хос касбий сифатларини ва креативлигини шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари терминологик аппаратни дастурий аппаратга фанлараро интеграциялаш ҳамда тил ўрганишнинг индивидуал таълим траекториясини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус тили дарсларида талабалар креативлигини шакллантиришда юқори самарадорликка эришиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасаларида талабаларнинг креативлигини шакллантиришнинг услубий-дидактик таъминоти мазмуни рус тилини ўқитишда синергетик ёндашувни мобиллик тамойилига рефлексиялаш ҳамда ўқитиш ва ўқув билишнинг ташкилий-функционал, ташкилий-педагогик, предметли-дидактик шарт-шароитларни таъминлаш асосида ривожлантиришга оид таклиф ва хулосалардан «Оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш» бўйича ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 
13 майдаги 166-сонли нашрга рухсат берилган гувоҳномаси). Натижада ишлаб чиқилган ўқув қўлланма талабаларнинг креативлигини шакллантиришга хизмат қилган;
талабаларга хорижий тилни (рус тили) ўқитиш орқали креативлигини шакллантириш ҳамда тил билиш компетентлигининг лингвистик, ижтимоий-лингвистик ва прагматик компонентларини ривожлантиришнинг методик модели мақсадли, методологик, мазмунли-фаолиятий, диагностик-натижавий блоклар узвийлигида педагогик стратегиясини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва хулосалардан  «Олий таълим тизимида ногиронлиги бор талабалар учун “тўсиқсиз муҳит”»  номли грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2020 йил 7 ноябрдаги 957-сон гувоҳномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел талабаларнинг креативлигини шакллантиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида рус тилини касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш орқали талабаларнинг тил билиш компетентлигини ва креативлигини шакллантириш технологиясини, талабаларнинг мутахассислигиа хос касбий сифатларини ва креативлигини шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари такомиллаштириш асосида ривожлантиришга оид таклиф ва хулосалардан «Жаҳон адабиёти тарихи» (рус тилида) ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи билан нашрга рухсат берилган). Натижада такомиллаштирилган таълим технологияси ва баҳолаш мезонлари олий таълимда хорижий тилларни ўқитиш сифатини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish