Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаматов Алишер Собировичнинг 

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш асосида такомиллаштириш методикаси” (бошланғич таълим мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2833.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети. 
Илмий раҳбар: Норбўтаев Хўшбоқ Бобоназарович, педагогика фанлари доктори, (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020. Ped.70.02.          
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Бобомуродова Анора Явқочтиевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш тушунчасининг хусусияти тизимли-функционал, комплекс, табақалаштирилган ёндашувларни модулли ва дифференциал таълим мазмуни билан диалектик уйғунлашувга эришиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда очиб берилган;
бошланғич таълим жараёнига татбиқ этиладиган ташкилий-педагогик моделнинг амалий компоненти ўқув-билув жараёнидаги ташкилий-фаолият турларининг мақбуллаш, тизимлаштириш, индивидуллаштириш, фаоллаштириш, амалий фаолиятга тайёрлаш каби идентив мақсадлар асосида аниқлаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикаси таянч компетенцияларини шакллантиришга қаратилган ўқитиш жараёнининг тимсолли, ишорали, тасаввурли каби моделлари асосида “фикрлаш”, “излаш”, “кашф қилиш” омилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш мазмуни ўқувчиларнинг ўқиш, маълумот олиш, билиш, англаш каби назарий фаолият шаклларини тадқиқотчилик, визуаллаштириш, лойиҳалаштириш каби фаолият турлари билан мазмунан адекват муносабатларда уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш тушунчасининг хусусияти тизимли-функционал, комплекс, табақалаштирилган ёндашувларни модулли ва дифференциал таълим мазмуни билан диалектик уйғунлашувга эришиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда очиб берилганлигига доир хулосалар “Бошланғич математика курси назарияси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 441-сонли буйруғи билан тасдиланган 441-014-сон нашр гувоҳномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчилари ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш мазмуни бойитилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикаси таянч компетенцияларини шакллантиришга қаратилган ўқитиш жараёнининг тимсолли, ишорали, тасаввурли каби моделлари асосида “фикрлаш”, “излаш”, “кашф қилиш” омилларига устуворлик бериб такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар бошланғич синф дарсликлари мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02 1801-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш методикасини такомиллаштириш орқали  ўқитиш сифатини оширишга эришилган;
таълим жараёнида ўқув-билиш фаолиятини моделлаштириш мазмуни ўқувчиларнинг ўқиш, маълумот олиш, билиш, англаш каби назарий фаолият шаклларини тадқиқотчилик, визуаллаштириш, лойиҳалаштириш каби фаолият турлари билан мазмунан адекват муносабатларда уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган механизмлари Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё вилоятлари 6 та умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларидан 570 нафар ўқувчиларига дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02-1801-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish