Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Одина Джурабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабалар эмоционал интеллектини ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.РhD/P141.
Илмий раҳбар: Халимова Машрабой Вахидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Жаббаров Азим Мелиқулович, психология фанлари доктори, профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда креативлик хусусиятларини шаклланиш жараёнини очиб бериш орқали амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахслараро муносабатларда ижтимоий идентификациянинг рефлексив жараёнлар билан ўзаро уйғун ифодаланиши туфайли эмпатия муҳим психологик хусусият эканлиги далилланган; 
талабаларда эмоционал интеллектнинг ривожланганлик даражаси сухбатдошнинг ҳиссий ҳолати ва новербал мулоқот ҳаракатларини тушуниш кўникмасининг ижтимоий маъсулият, конструктив ҳамкорлик хусусиятилари негизида дифференциал намоён бўлишига кўра, ижтимоий интеллектнинг шаклланганлик даражаси билан тўғри пропорционал эканлиги асосланган;
эмоционал интеллектнинг рационал компонентларини талабаларда ривожланганлик даражасига кўра импульс назорат (ўз ҳис-туйғуларини ушлай олиш, ташвишлардан сақланиш қобилияти), стрессга чидамлилик (ўз ҳис-туйғуларини бошқара олиш, вазиятдан тез чиқиб кетиш қобилияти) хусусиятларини хулқда адаптив ифодаланиши орқали рефлексив хусусиятларни баҳолаш мумкинлиги исботланган; 
талабалар ва ўқитувчилар билан шахслараро муносабатларидаги эмоционал коммуникатив хусусиятларини юқори даражада намоён бўлиши натижасида тафаккур эгилувчанлиги, оптимизмнинг ҳамкорликдаги фаолиятни бошқаришдаги ижтимоий перцепция хусусияти билан интегратив  шаклланиши туфайли, эмоционал интеллектни ривожлантирувчи таркибий компонент эканлиги исботланган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда креативлик хусусиятларини шакллантиришнинг психологик жиҳатлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахслараро муносабатларда ижтимоий идентификациянинг рефлексив жараёнлар билан ўзаро уйғун ифодаланиши туфайли эмпатия муҳим психологик хусусият эканлиги далилланганлиги доир илмий натижалари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-42-а-сон буйруғига асосан “Ижтимоий-психологик тренинг” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-42-а-сон маълумотномаси). Натижада психология ўқув-илмий марказида ташкил этиладиган «Ижод психологияси» ва «Тафаккур психологияси» каби ўқув курсларида креативликнинг таянч мезонлари ва уни шакллантириш бўйича энг сўнги илмий хулосалар билан бойитилган;
талабаларда эмоционал интеллектнинг ривожланганлик даражаси сухбатдошнинг ҳиссий ҳолати ва новербал мулоқот ҳаракатларини тушуниш кўникмасининг ижтимоий маъсулият, конструктив ҳамкорлик хусусиятилари негизида дифференциал намоён бўлишига кўра, ижтимоий интеллектнинг шаклланганлик даражаси билан тўғри пропорционал эканлиги асосланганлиги бўйича янгилиги Республика маънавият ва маърифат марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги 02/08/1497-сон маълумот номаси). Натижада Марказнинг болаларда орзуга интилиш, ижодий фикрлаш, яратувчанлик, ички қобилиятларни юзага чиқаришга қаратилган ақлий ва харакатли ўйинлар ва ўйинчоқларнинг «Болалар дунёси» вариатив ўйинлар мажмуасини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишлар бойитилган;
эмоционал интеллектнинг рационал компонентларини талабаларда ривожланганлик даражасига кўра импульс назорат (ўз ҳис-туйғуларини ушлай олиш, ташвишлардан сақланиш қобилияти), стрессга чидамлилик (ўз ҳис-туйғуларини бошқара олиш, вазиятдан тез чиқиб кетиш қобилияти) хусусиятларини хулқда адаптив ифодаланиши орқали рефлексив хусусиятларни баҳолаш мумкинлиги исботланганлигига оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-42-а-сон буйруғига асосан “Психокоррекция” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-42-а-сон маълумотномаси). Натижада таълим-тарбия жараёнида креативликни ривожлантирувчи ишларда унинг ижтимоий капитал билан боғлиқ хусусиятларига доир илмий билимлар бойитилган;
талабалар ва ўқитувчилар билан шахслараро муносабатларидаги эмоционал коммуникатив хусусиятларини юқори даражада намоён бўлиши натижасида тафаккур эгилувчанлиги, оптимизмнинг ҳамкорликдаги фаолиятни бошқаришдаги ижтимоий перцепция хусусияти билан интегратив  шаклланиши туфайли, эмоционал интеллектни ривожлантирувчи таркибий компонент эканлиги исботланганлигига доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-42-а-сон буйруғига асосан “Психокоррекция” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-42-а-сон ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги 02/08/1497-сон маълумотномалари). Натижада креативлик хусусиятларини шакллантириш ишларининг натижадорлигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish