Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимова Рано Жалгасовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида ажралишларнинг ижтимоий-психологик сабаблари ва профилактикаси», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.РhD/P141.
Илмий раҳбар: Утепбергенов Марат Алланазарович, психология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Душанов Рустам Хўжанович, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида ажралишларнинг ижтимоий-психологик ва этник сабабларини очиб бериш, ажримларни олдини олишга қаратилган профилактика чораларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эр-хотиннинг экзиcтeнциaл вoқeликкa мунocaбaти тaъcиpидa оилавий мocлaшув, «оталик», «оналик» мacъулиятни индивидуaл зиммacигa oлишни эгоцeнтpик пoзицияни кучaйтиpиши туфaйли оилавий ажримларга ниcбaтaн кoгнитив дeзинтeгpaцияcини cуcaйиши acocлaнтирилган;   
қорақалпоқ оилаларида низоларнинг пайдо бўлишида ажралиш ҳиссини динамик эволюциясига мувофиқ «ўзини ўзи англаш», «ўз-ўзига муносабат», «имкониятларини баҳолаш», «ишонч туйғулари»ни амбивалент намоён бўлишини кучайиши туфайли, эмоционал муносабатларни барқарорлаштириш учун «конатив компонент» усулини қўллаш оптимал эканлиги даллинган;
шахслараро муносабатлардаги «мулоқот адресатини»нинг профилактик таъсирини кучайтиришда эр-хотин муносабатларини психологик уйғунлаштириш учун шахснинг эмпатик, перцептив, конструктив ёндашувини таркиб топтириш муҳимлигига кўра, ажралиш ҳиссининг ассимиляция жиҳатини коррекциялаш зарурлиги асосланган;
оилавий муносабатлардаги характер акцентуациясини бузилиши ажримларнинг шахс ҳиссий-эмоционал тизимидаги конатив, экспрессив, фатик, констатив, когнитив метофораларини таъсирига мувофиқ, ажрашаётган оилаларнинг фамилистик хусусиятлари «азият синдроми» билан боғлиқ эканлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида ажралишларнинг ижтимоий-психологик сабаблари ва профилактикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эр-хотиннинг экзиcтeнциaл вoқeликкa мунocaбaти тaъcиpидa оилавий мocлaшув, «оталик», «оналик» мacъулиятни индивидуaл зиммacигa oлишни эгоцeнтpик пoзицияни кучaйтиpииши туфaйли оилавий ажримларга ниcбaтaн кoгнитив дeзинтeгpaцияcини cуcaйиши acocлaнтирилганлигига оид таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-28-а-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-28-а-сон маълумотномаси). Натижада, ажрашмоқчи бўлган эр-хотинларга психологик маслаҳатлар берилиб, ҳатто бир нечта фуқароларнинг аризасини қайтариб олиши ва айрим эр-хотинларнинг ярашиб кетишига эришилган;  
қорақалпоқ оилаларида низоларнинг пайдо бўлишида ажралиш ҳиссини динамик эволюциясига мувофиқ «ўзини ўзи англаш», «ўз-ўзига муносабат», «имкониятларини баҳолаш», «ишонч туйғулари»ни амбивалент намоён бўлишини кучайиши туфайли, эмоционал муносабатларни барқарорлаштириш учун «конатив компонент» усулини қўллаш оптимал эканлиги даллинганлигига оид таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ- 28-а-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-28-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси амалиётчи психологлар оилалардаги ажралишларнинг сабаб ва омиллари билан таништирилган; 
шахслараро муносабатлардаги «мулоқот адресатини»нинг профилактик таъсирини кучайтиришда эр-хотин муносабатларини психологик уйғунлаштириш учун шахснинг эмпатик, перцептив, конструктив ёндашувини таркиб топтириш муҳимлигига кўра, ажралиш ҳиссининг ассимиляция жиҳатини коррекциялаш зарурлиги асосланганлигига оид таклифи Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-28-а-сон буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-28-а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлғуси психологлар оилаларнинг мустаҳкамлигини ошириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашдаги самарали усуллар билан таништирилган; 
оилавий муносабатлардаги характер акцентуациясини бузилиши ажримларнинг шахс ҳиссий-эмоционал тизимидаги конатив, экспрессив, фатик, констатив, когнитив метофораларини таъсирига мувофиқ, ажрашаётган оилаларнинг фамилистик хусусиятлари «азият синдроми» билан боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси «Фуқаролик ва оила ҳуқуқи асослари», «Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг сабабларини бартараф қилиш, нотинч оилалардаги муҳитни соғломлаштириш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш тартиб-таомиллари» модуллари (ўқув курсининг 2021 йил 28 октябрдаги 21-сон далолатномаси) ва Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-28-а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психологик тренинг» модулига киритилган (Низомий номидаги ТДПУ қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 август ПМ-28-а-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллаларнинг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари, бўлғуси амалиётчи психологлар оила мустаҳкам бўлишига хизмат қилувчи самарали усуллар билан таништирилган ва ажралишларнинг олдини олишда ижтимоий-психологик муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish