Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулетбаева Элла Серикбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва уларнинг ечимлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/P61.
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рўзиқулов Фахриддин Расулович, психология фанлари номзоди, доцент; 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик муаммоларини очиб бериш ва уларни ҳал этиш йўлларини ишлаб чиқиш орқали ушбу тизимни янада  такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий ролларга идентификациянинг оиланинг фелицитологик функцияси билан уйғунлашуви симпатия ҳиссини кучайтирганлиги туфайли никоҳга психологик етукликни белгиловчи секуляр ва сакрал омилларнинг ўрни муҳим эканлиги далилланган;
  қорапалпоғ ёшларида оилавий бахт ҳиссига муносабатни шаклланишида никоҳга интеллектуал етукликнинг эмпатия ҳисси билан уйғун ривожланишини ўғил ва қиз болаларда дифференциал намоён бўлиши туфайли ёшга оид гендер хусусиятларнинг мавжудлиги исботланган;
қорақалпоғ ёшларини оилавий ҳаётга тайёрлашда «ролларни таққослаш майдони», «қадриятлар тизими», «оиланинг моддий ва аҳлоқий тушунчалари»нинг интегратив ривожланишига асосланиб, оилавий қадриятларни баҳолашдаги рефлексив муносабатнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги исботланган;
оиладаги эмоционал муносабатларнинг динамик хусусиятларига кўра, «ўзаро тушуниш», «ҳиссий яқинлик», «ўзаро ҳурмат» ҳисларини амбивалент намоён бўлишини ижтимоий перцепция таъсирида кучайиши туфайли, оилавий муносабатларни барқарорлаштиришда «оилавий имунитет» усулини қўллаш оптимал эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон ёшларини оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик муаммолари ва уларнинг ечимига доир тадқиқот натижалари асосида: 
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ижтимоий ролларга идентификациянинг оиланинг фелицитологик функцияси билан уйғунлашуви симпатия хиссини кучайтирганлиги туфайли никоҳга психологик етукликни белгиловчи секуляр ва сакрал омилларнинг ўрни муҳим эканлиги далилланганлиги тўғрисидаги илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон маълумотномаси). Натижада оилада фарзандни тўғри тарбиялаш, уларни баркамол авлод бўлиб етишишида тўсқинлик қилаётган муаммолар тўғрисида ёш оилаларга ижтимоий-психологик ва тарбиявий тарвиялар берилган;
  қорапалпоғ ёшларида оилавий бахт ҳиссига муносабатни шаклланишида никоҳга интеллектуал етукликнинг эмпатия ҳисси билан уйғун ривожланишини ўғил ва қиз болаларда дифференциал намоён бўлиши туфайли ёшга оид гендер хусусиятларнинг мавжудлиги исботланганлиги тўғрисидаги илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон буйруғига асосан «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон маълумотномаси). Натижада «Оила психологияси» курсини ўқитувчи педагог-психологлар ҳамда оилаларга психологик хизмат кўрсатишга тайёрланувчи психолог мутахассислар касбий компетентлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган; 
қорақалпоғ ёшларини оилавий ҳаётга тайёрлашда «ролларни таққослаш майдони», «қадриятлар тизими», «оиланинг моддий ва аҳлоқий тушунчалари»нинг интегратив ривожланишига асосланиб, оилавий қадриятларни баҳолашдаги рефлексив муносабатнинг устувор ҳарактерга эга эканлиги хусусидаги янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон буйруғига асосан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психолог мутахассисларни оила психологияси йўналишида носоғлом ижтимоий психологик муҳитда тарбияланаётган оила фарзандлари билан индивидуал ишлаш малака ва кўникмаларини ошириш имкониятлари яратилган;
оиладаги эмоционал муносабатларнинг динамик хусусиятларига кўра, «ўзаро тушуниш», «ҳиссий яқинлик», «ўзаро ҳурмат» ҳисларини амбивалент намоён бўлишини ижтимоий перцепция таъсирида кучайиши туфайли, оилавий муносабатларни барқарорлаштиришда «оилавий имунитет» усулини қўллаш оптимал эканлиги асосланганлиги тўғрисидаги илмий янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон буйруғига асосан «Этнопсихология ва дин психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021 йил 26 августдаги ПМ-26-а-сон маълумотномаси). Натижада бўлғуси педагог-психолог ва амалиётчи психолог мутахассисларни этнопсихология йўналишида турли хил оилаларда тарбияланаётган фарзандлар билан индивидуал ишлаш малака ва кўникмаларини ошириш имкониятлари яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish