Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиева Малика Набиевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ““Oʻzbekiston yoʻlovchi” электровозларини тортиш режимида ностандарт ҳолатларда бошқариш схемаларини функционал диагностика қилиш тизимини такомиллаштириш”, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2418.
Илмий раҳбар: Бердиев Усан Турдиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.T.73.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хамидов Отабек Рустамович, техника фанлари доктори, доцент; Турсунов Хуршид Махмуджанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Oʻzbekiston-yoʻlovchi” электровозларни ностандарт ҳолатларда бошқариш схемаларини функционал диагностика қилиш тизимини такомиллаштириш йўли билан асинхрон тортув электр двигателларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ностандарт ҳолатларда тортув электр двигателларини несимметрик юклама шароитларида сифатли ишлаши учун, кенглик-импульсли фазовий вектор модуляцияси асосида локомотивларнинг ностандарт иш режимларини бошқарув тизимларини функционал диагностика қилиш концепцияси ва усули асосланган ва такомиллаштирилган;
параметрларни назорат қилиш ва бошқаришнинг бир хиллаштирилган тизимини олиш учун замонавий қурилмалар асосида электровозларнинг ностандарт иш режимларида тортув электр двигателларнинг диагностик параметрларини ўлчаш усули такомиллаштирилган;
ностандарт ҳолатларда бошқарув тизимлар элементлари параметрларини ҳисоблаш учун компьютер технологияларидан фойдаланиб, поездларни тортишда энергетик ресурслар харажатлари натижаларини таҳлил қилиш усули асосида математик модели такомиллаштирилган;
электровозларни хавфсиз ҳаракатланишида максимал тортиш кучига эришиш ва сирпанишдан ҳимоялашни таъминлаш учун, частотали ростлаш асосида ностандарт ҳолатларда тортув электр юритмаларни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ностандарт ҳолатларда функционал диагностикалашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ўзбекистон” локомотив депосида жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 13 сентябрдаги №01/3119-21 сон маълумотномаси). Натижада тортув двигателларининг бенуқсон, ишончли ишлашини таъминлаш, электровозларга техник хизмат кўрсатиш муддатини узайтириш, иш ресурсини, иш қобилиятини кўпайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш имконини берган. 
Ишлаб чиқилган функционал диагностика қилиш дастури “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Ўзбекистон” локомотив депосида жорий қилинган (“Ўзбекистон” локомотив депосининг 2021 йил 15 августдаги жорий этилганлик акти). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 98,494 млн (тўқсон саккиз миллион тўрт юз тўқсон тўрт минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish