Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимов Обиджон Тоирджонович
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертатция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ шароитида локомотивларнинг тормозлаш колодкалари ишининг самарадорлиги ва ишончлигини ошириш”, 05.08.05 – «Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2020.2. PhD/Т1766.
Илмий раҳбарнинг: Файзибаев Шерзод Собирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертатция бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хромова Галина Алексеевна, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Хуршид Махмуджанович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магистрал тепловозларнинг «бандаж-тормоз колодка» тизимини динамик юклашда тормоз колодкаларининг босиш кучини оптималлаштириш, «бандаж-тормоз колодка» тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш методикасини асослаб бериш орқали тепловозларнинг ҳаракат хавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
магистрал тепловозларнинг тормоз колодкалари материали таркибидаги фосфор миқдорининг колодка-ғилдирак орасидаги ишқаланиш коэффитцентига боғликлигини ҳисоблаш усули, поезднинг тезлигининг колодка ва ғилдирак жуфтлиги орасидаги ишқаланиш коэффитцентини баҳолашни  ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
тепловозларнинг ғилдирак-колодкали тормозланишда локомотив ғилдирак жуфтлиги юкланишининг квазистатик ҳисоблаш усули, ғилдирак жуфтлиги бандажлари юза қатламларининг тормоз колодкалари билан контактлашувини динамик моделини Остроградский-Гамилтон функсиясини қўллаш, ҳамда рақамли тадқиқотлари MATHCAD 15 дастурий таъминот орқали ишлаб чиқилган; 
локомотивларни тормозланиш пайтида тормоз колодкалари ва бандажларининг материалидаги ҳароратини тормоз циклига боғликлиги, тормоз колодкалари ва бандажлар юзаларининг едирилиш миқдори математик тенгламалар билан асосланиб, MATHCAD 15 дастурий таъминот орқали рақамли тадқиқотлари аниқланган;
UzТЕ16М тепловозининг ҳаракат хавфсизлигини ошириш «бандаж-тормоз колодка» тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш методикаси ишлаб чиқилиб, UzТЕ16М тепловози тормоз колодкаларида юзага келадиган ҳароратни ўлчаш методикаси Қарши ва Термиз локомотивларни таъмирлаш деполарида амалиётга жорий қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Магистрал тепловозларнинг ғилдирак жуфтликлари бандажлари юза қатламларининг тормоз колодкалари балан контактланиш майдонида динамик юкланиш моделларини асослаб бериш ва юк поездининг рацонал тормозланиш циклларини баҳолаш асосида:
ғилдирак жуфтлигининг бандаж ишчи юзаларининг шикастланишига йўл қўймайдиган чўян тормоз колодкаларини ишлаб чиқиш учун ричаг узатмалар ва илгак ўқи орасидаги масофаларни камайтириб модернизация қилинган узатма турларини ишлаб чиқиш, ўркачсиз тормоз колодкаларининг янги конструкцияларини, шунингдек, ўркач остида чуқур илгакли тормоз колодкаларини ишлаб чиқишни амалга оширилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 28 ноябрдаги №02/4234-22-сон маълумотномаси). Натижада, «бандаж-тормоз колодка» тизимининг ишончлилигини таъминлаш учун ГОСТ 33421-2015 бўйича темир йўл ҳаракатланувчи таркиби учун композит ва металл-керамика тормоз колодкаларини кенг қўллаш керак; бир вақтнинг ўзида, стандарт чўян колодкалари билан солиштирганда, композит колодкаларнинг едирилишга чидамлийлиги қариб уч баравар юқори эканлиги аниқланган.
тормоз колодкаларининг едирилишга чидамлиликни ошириш мақсадида бир вақтнинг ўзида фрикцион жиҳатларни яхшилаш билан таркибидаги фосфор миқдори 1,0-1,4% гача бўлган чўян колодкалар қўллаш таъмирлашни Қарши ва Термиз локомотивларни таъмирлаш деполарида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Локомотивлардан фойдаланиш бошқармасининг 2022 йил 3 ноябрдаги амалга ошириш далолатномаси). Натижада таклиф этилган ечимларни қўллаш бандажлар ўркачларнинг шикастланишини бартараф қилиш ва едирилишга чидамлийликни 20-40% га ошириш имконини берган.
UzТЕ16М турдагидаги тепловозларнинг тормозланиш жараёнида тормоз колодкаларнинг ҳароратини ўлчаш методикаси Қарши ва Термиз локомотив деполарида, ҳамда UzТЕ16М тепловозининг фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида «бандаж-тормоз колодка» тизимининг ишончлилигини таъминлаш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш бўйича янги методология амалиётга жорий этилган (Термз локомотивларнинг таъмирлаш депосининг 2022 йил 9 августдаги ва Қарши локомотивларнинг таъмирлаш депосининг 2022 йил 24 августдаги амалга ошириш далолатномалари). Натижада, UZТЕ16М тепловозининг фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида «бандаж-тормоз колодка» тизимининг ишончлилигини таъминлаш ва ҳаракат хавфсизлигини яхшилаш бўйича биз таклиф қилган янги усулни жорий этилиш унинг мустаҳкамлиги, ишончлилигини ошириб ва ғилдирак жуфтлиги бандажлари чидамлилиги ва фойдаланиш муддатини 8-10 йилга узайтираш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish