Sayt test rejimida ishlamoqda

Кандахоров Санжар Ишратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Саноат чиқиндилари қўлланилган конструкцион иссиқлик изоляцияловчи газобетон”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллар ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T2553.
Илмий раҳбар: Шаумаров Саид Санатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги  DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Хасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор; Ильясов Алланоазар Тореханович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик қурилиш институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пўлат эритиш жараёнида ҳосил бўладиган шлак ҳамда чиқинди кварц қуми ёрдамида иссиқлик изоляцияловчи газобетон олиш, унинг таркибини такомиллаштириш, структурасини ва физик-механик хоссаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Қуюв механика заводи” ШКнинг чиқинди қуми ва пўлат эритиш шлакини композицион тарзда газобетон таркибига илк бор биргаликда киритилиши натижасида газобетон структурасини мақсадли шакллантириш ҳисобига унинг олдиндан белгиланган хоссаларига эга бўлиши назарий ва экспериментал тадқиқотлар асосида исботланган;
газобетон қоришмаси таркибига фаол реакцион ва кимёвий  бирикмаларга эга бўлган пўлат эритиш шлакини киритиш ҳисобига цемент миқдорини иқтисод қилиш имконияти асослаб берилган;
газобетон таркибига киритилаётган чиқинди кварц қумини майда дисперслиги ҳисобига ҳосил бўлувчи микроғоваклар газобетоннинг ҳажми бўйича тенг тақсимланган микроструктура ҳосил бўлиши илмий асосланган;
саноат чиқиндилари миқдори бўйича газобетоннинг ўртача зичлиги ва мустаҳкамлигини ифодаловчи математик регрессия тенгламалари ишлаб чиқилган ҳамда талаб этилган газобетон маркасини олиш учун ғовакбетон оптимал таркибини лойиҳаловчи компьютер ҳисобий дастурлари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат чиқиндилари қўлланилган ғовакбетон структурасини ҳосил бўлиш қонуниятлари ва технологиясини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида: 
олинган ғовакбетон таркиблари “EVRO STROY-777” МЧЖ ва “SOORUJENIE-PROEKT”МЧЖ газобетон ишлаб чиқариш корхоналарида жорий қилинган (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасининг 2022-йил “23” сентябрдаги 05/15-2404-сон маълумотномаси). Натижада, газобетон мустаҳкамлигини ошириш билан бирга, цемент сарфини 11-13 фоизга, қум сарфини 14-16 фоизга қисқартириш имконияти яратилган. Бунда кутилаётган иқтисодий самара 1 м3 бетон учун ўртача 52 210 сўмни, бир йилда эса 
375,912 млн. сўмни ташкил этади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish