Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Мухриддин Тулкин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори тезликдаги аналог ахборотлари кириш қурилмаларининг аниқлиги ва шовқинга турғунлигини ошириш », 05.03.01 – Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/T1819
Илмий раҳбар: Жумаев Одил Абдужалилович, техника фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Алиев Равшан Маратович, техника фанлари доктори, профессор; Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шовқин, халақит ва ғалаёнларни дастурий филтьрлаш орқали ўлчаш тизимлари учун юқори аниқлик ва шовқинга бардошли интерфейс қурилмаларини ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўлчаш тизимларининг шовқинга турғунлигини ошириш қурилмалари ва усулларини таҳлил қилиш асосида ўлчаш тизимларининг динамик кўрсаткичларини яхшилаш имконини берадиган кириш сигналини рақамли филтрлаш услубияти ишлаб чиқилган;
резистив элементлар томонидан юқори частотали бузилишлар ва ҳалақитларда ҳосил бўладиган, фликкер шовқиннинг таъсирини ҳисобга оладиган, узоқ ўлчаш даврини талаб қиладиган жараёнларда ўлчаш тизимининг шовқинга турғунлигини оширадиган кириш сигналининг дисперсиясини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
тасодифий жараёнлар таъсирида юзага келадиган, ўлчаш тизимларининг аниқлик хусусиятларига таъсир қиладиган, оқ шовқинни бартараф этиш коэффициентини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўлчаш тизимининг аниқлигини оширадиган, унинг динамик характеристикасини силлиқловчи, кириш сигнали параметрларининг қийматларини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Микропроцессорли ўлчаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
резистив элементлар томонидан юқори частотали бузилишлар ва ҳалақитларда ҳосил бўладиган, фликкер шовқиннинг таъсирини ҳисобга оладиган, узоқ ўлчаш даврини талаб қиладиган жараёнларда ўлчаш тизимининг шовқинга турғунлигини оширадиган кириш сигналининг дисперсиясини ҳисоблаш алгоритми Кон-металлургия комбинати Марказий Кон бошқармасининг ГМЗ-7 да жорий қилинган (Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 26.01-01-05/1106-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотларни киритиш қурилмаларининг аниқлиги ва шовқинга чидамлилигини ошириш, технологик режимларини барқарорлаштириш ва асбоб-ускуналар ва саноат қурилмаларининг самарадорлигини ошириш имконини берган;
ўлчаш тизимининг аниқлигини оширадиган, унинг динамик характеристикасини силлиқловчи, кириш сигнали параметрларининг қийматларини ҳисоблаш алгоритми Кон-металлургия комбинати Марказий Кон бошқармасининг ГМЗ-7 да жорий қилинган (Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2022 йил 20 сентябрдаги 26.01-01-05/1106-сон маълумотномаси). Натижада, жараённинг технологик режимларини барқарорлаштириш, энергияни бошқариш сифати ва аниқлиги, ёқилғини тежаш ва маҳсулот таннархини пасайтириш натижасида 2-3% иқтисодий самарадорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish