Sayt test rejimida ishlamoqda

Аманов Баходиржон Тухтасиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган ерларнинг сувга талаб меъёрларини асослаш методикасини такомиллаштириш», 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Т541.

Илмий раҳбар: Икрамов Раҳимджон Каримович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, профессор; Салиев Баҳодир Комилович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий- тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ерларнинг ва қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш тартиби ва меъёрларини асослаш услубиятларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ҳалқаро ФАО усули вегетация даврида экинларининг суғориш режимини маҳаллий шароитга мослаштирилиб уни “новегетация” даврида нам сув бериш ва шўр ювиш меъёрлари билан йил мобайнида ювилма суғориш режимини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;

экинларнинг суғориш меъёрини аниқлаш усули эрта ва ўрта пишар ғўза навларининг инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

суғориладиган ерларнинг сувга талаб меъёрларини аниқлаш усули ерларнинг сунъий дренажланиши, ирригация тизимларининг ФИКни ҳисобга олиб умумий ва хусусий сув-туз баланслари асосида такомиллаштирилган;

Сирдарё вилояти учун янги гидромодул районлаштириш усули такомиллаштирилган ҳалқаро ФАО методикаси ва экинларни суғориш режимлари асосида ишлаб чиқилган ва районлаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориладиган ерларнинг сувга талаб меъёрларини асослаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

табиий-хўжалик шароитларини ҳисобга олиб такомиллаштирилган ҳалқаро ФАО методикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи “Сувлойиҳа” ДУК да қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш режими ва шўр ювиш меъёрлари суғориш тармоқларини лойиҳалашда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 январдаги 02/29-50-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ғўзанинг бир марта ва мавсумий суғориш меъёрлари 500÷2000 м3/га-гача тежаш имконини берган;

автоморф тупроқлари шароитида ғўзанинг чегаравий дала нам сиғими (ЧДНС)га нисбатан 70-70-60 % суғориш режимлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли “Зарбдор ирригация бўлими”да жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 январдаги 02/29-50-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ҳар бир гектардан назоратга нисбатан 3-5 ц қўшимча пахта ҳосилини етиштириш ва мавсумий суғориш меъёри 20-21 % га тежаш имконини берган;

ярим гидроморф тупроқлари шароитида ғўзанинг ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % суғориш режимлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «Вилоятлараро жанубий Мирзачўл магистрал каналлардан фойдаланиш бошқармаси»да жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 январдаги 02/29-50-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ҳар бир гектар майдондан назоратга нисбатан 4-5 ц қўшимча ҳосил етиштириб, мавсумий суғориш меъёри 26-30 % га тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish