Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Матлуба Тажибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


Умумий маълумотлар.
“Эркин  Самандар шеъриятининг лингвопоэтик  хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1429.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Сариев Санъатжон Матчанбоевич, филология фанлари доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019. Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазарова Гулжаҳон Умрзоқовна, филология фанлари доктори, профессор; Норбаева Шукуржон Хайитбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эркин Самандар шеърий асарларида ўзбек тили имкониятларидан бадиий мақсадда фойдаланиш масаласини, шоир асарлари луғат бойлигининг функционал-семантик хусусиятларини кўрсатиш, ижодкорнинг адабий-эстетик қарашларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
товуш уйғунлиги ва ритм асосида шаклланадиган аллитерация ва бошқа фонопоэтик ҳамда фонографик воситалардан фойдаланиш Эркин Самандар шеърияти лисоний-бадиий хусусиятларининг ўзига хослигини таъминлаганлиги асослаб берилган;
шоир шеъриятида тилнинг чегараланган лексикасига, яъни диалектизм, архаизмлар, историзмларга мурожаат қилиш бадиий матнда маҳаллий колорит, тарихий воқеликни жонли лавҳаларда тасвирлашга асос бўлганлиги ва шоир шеъриятида ишлатилган маънодош, шаклдош ва зид муносабатли лексик воситаларнинг муҳим ўринга эгалиги далилланган;
Эркин Самандар шеъриятидаги морфологик бирликлар ва синтактик воситалар, яъни  риторик сўроқ, мурожаат ва хитоб шакллари шеърият оҳангдорлигини ва контекст мазмунини таъминлашдаги эстетик вазифаси аниқланган;
нутқни равон ритмга солиб, шоирга салмоқдор маъно ташувчи сўзни зарур ўринга чиқариш имконини яратувчи синтактик параллелизм, риторик сўроқ, риторик мурожаат ва хитоблар, инверсия ҳодисаси, антитеза, жуфт сўзлар, такрорлар, градация каби воситаларнинг шоир  шеъриятидаги матнда бадиият ҳосил қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин Самандар шеъриятининг лингвопоэтик  хусусиятлари юзасидан олинган натижалар асосида:
Эркин Самандар шеъриятининг бугунги ўзбек адабиётида тутган ўрни, ўзига хослиги, ўзбек тили бойликларидан фойдаланиш маҳоратига оид кузатишлар, таҳлиллар асосидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган Ф1-ФА-Г002. “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 27 январдаги 36/1-сон маълумотномаси). Натижада, Эркин Самандар шеъриятида ишлатилган маънодош, шаклдош ва зид муносабатли лексик бирликларнинг шеърият бадииятидаги ўрнини ёритиш, ўзлашма лексикага оид поэтизм ва изофавий бирикмаларнинг эмоционал-экспрессивлик хусусиятларини очиб беришдаги ўрнини ёритишга эришилган;
шоир шеъриятининг ўзига хос ўрнини асослаш ҳамда ижодкор маҳоратини очиб бериш жараёнида чиқарилган хулосалардан, жумладан, диссертация ишида қўлланилган мисоллардан шеърий нутқдаги фонетик, лексик ва морфологик воситаларнинг вазифасини тадқиқ қилиш, ўзбек тили луғат бойлигини яратишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф1-Г005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 27 январдаги 37/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа  ўзбек тилининг бой имкониятлари, ўзига хос хусусиятини кўрсатувчи  илмий далиллар билан бойиган; 
нутқни равон ритмга солиб, шоирга салмоқдор маъно ташувчи сўзни зарур ўринга чиқариш имконини яратувчи синтактик параллелизм, риторик сўроқ, риторик мурожаат ва хитоблар, инверсия ҳодисаси, антитеза, жуфт сўзлар, такрорлар, градация каби воситаларнинг шоир  шеъриятидаги матнда бадиият ҳосил қилиши ҳамда бадиий тасвир воситаларининг индивидуаллик хусусиятларини очиб бериш асосида олинган хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 7 февралдаги 18-сон маълумотномаси). Натижада ушбу бадиий тасвир воситалари она тили ва адабиёти методикаси тараққиётини кўрсатувчи омил сифатида қайд этилган ва бу хусусидаги назарий фикрларнинг иллюстратив мисоллар билан далилланиш даражаси ортган;
Эркин Самандар шеъриятида қўлланган морфологик ва синтактик ресурсларнинг лингвопоэтик  хусусиятлари, улардан ўринли фойдаланиш хусусидаги хулосалардан Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан 2022 йил 21 мартда “Мунаввар кун” дастурида, 2020 йил 21 октябрда “Ассалом, Хоразм” дастурининг “Суҳбатдош” рукнида фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 11 октабрдаги 2021-11-10/1365, 1366-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалнинг мазмуни янада мукаммаллашган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish