Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Софияхон Алимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қўқон шаҳри топонимиясининг номланиш асослари ва лисоний хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2 PhD/Fil 2411.
Илмий раҳбар: Бозоров Одилжон, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.l32.01. 
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна,  филология фанлари доктори, доцент; Авлакулов Яшнарбек Ибрагимович, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қўқон шаҳри топонимларини диахрон, синхрон аспектларда очиб бериш, уларнинг тарихий, замонавий номланиш асослари ва лисоний хусусиятларини аниқлаш, уларни тизимли тавсифлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилояти туман ва шаҳарлари номларининг ономасиологик ва семасиологик жиҳатдан пайдо бўлиши, этногенезиси ҳамда луғавий қатламлари очиб берилиб, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари,  этимологик, морфологик ҳамда синтактик каби грамматик хусусиятлари аниқланган;
маҳаллий топонимларнинг aпеллятив (турдош от)дан ономастик топоним (атоқли от) даражасига кўтарилишдаги формал-структур, деривацион, фонетик, морфологик, орфографик хусусиятларига хос умумий жиҳатлар далилланган;
топонимларнинг лисоний бирлик сифатидаги белги-хусусиятлари орқали шаҳар топонимиясининг методологиясига оид тил бирликлари, хусусан, луғавий бирликларнинг номланиш хусусиятига кўра диахрон ва синхрон, ономасиологик ва семасиологик аспектда исботланган;
Қўқон шаҳрининг муҳим топонимларининг маъно кенгайиши ва торайиши каби этимологияси, шаҳар маҳалла, кўчалари номланишининг   моддий ва маънавий маданиятни акс эттирувчи меҳнат қуроллари, кийим-кечак, миллий ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ фаолияти билан боғлиқ тарзда юзага келган асослари, мазмуннинг бойиб бориши, топоним тизимининг кенгайиб бориши сингари лисоний хусусиятлари, уларнинг ўз ва ўзлашганлик даражаси, деривацион ҳамда структур хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўқон шаҳри топонимларини лисоний тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
Қўқон шаҳри топонимларининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, топонимлар тараққиётида улар таркибида рўй берган фонетик, лексик ҳамда грамматик ўзгаришларга доир илмий-назарий қарашлар ва хулосалардан ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА- 013229 “Қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳанинг амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил  8 августдаги 266/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг ўзбек диалектологияси, ўзбек тили тарихий лексикологияси, сўз ясалиши, туркий тилларда ўзлашган сўзларни очиб бериш масалалари янги маълумотлар билан бойитилган;
топонимларнинг номланиш тамойиллари ва унда инсон омили билан боғлиқлиги, топонимларнинг лисоний бирлик сифатидаги белги-хусусиятлари орқали шаҳар топонимиясининг методологиясига оид тил бирликлари, хусусан, луғавий бирликларнинг номланиш хусусиятига кўра диахрон ва синхрон, ономасиологик ва семасиологик аспектда исботланганлиги юзасидан илмий қарашлар ва чиқарилган хулосалардан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги 238-сонли “Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида” ги  қарорининг 3-бандига мувофиқ амалга оширилган Огаҳий “Асарлар” силсиласининг 3-6-жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп этишда ҳамда А-ФА-2019-9 рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Хоразм Маъмун Академиясининг 2022 йил 22 июлдаги 7/16-22-сон маълумотномаси). Натижада жойларнинг номланишининг миллий анъана ва урф-одатлар билан боғлиқлик асослари янги фикрлар ва илмий-назарий ва амалий маълумотлар билан тўлдирилган, мукаммаллаштирилган;
Фарғона вилояти туман ва шаҳарлари номларининг ономасиологик ва семасиологик жиҳатдан пайдо бўлиши, этногенезиси ҳамда луғавий қатламлари очиб берилиб, уларнинг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари,  этимологик, морфологик ҳамда синтактик каби грамматик хусусиятларига оид хулосалардан Фарғона вилояти “Рухсор” телерадиоканали томонидан узлуксиз эфирга узатилган “Тил – миллатнинг қалби, ғурури” рукни остидаги туркум кўрсатув ва эшиттиришлар сценарийсини яратишда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиоканалининг 2020 йил 27 ноябрдаги 112-сон маълумотномаси). Натижада вилоят топонимиясига тегишли айрим тарихий топонимларнинг маъноси, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ҳақидаги маълумотлар томошабинлар аудиториясига етказилиб, кўрсатув ва эшиттиришларнинг қизиқарлилиги ва оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish