Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Зулхумор Шодиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий болалар поэзиясининг лингвопрагматик тадқиқи” 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil443.
Илмий раҳбар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Жамолиддинова Дилноза Мирҳожиддиновна,  филология фанлари доктори (DSc), доцент; Тожиева Гулбаҳор Норқобиловна, филология фанлари доктори, (DSc) доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек болалар шеъриятининг йирик вакиллари Анвар Обиджон, Олқор Дамин, Дилшод Ражаб ҳамда туркий адабиёт вакиллари асарлари тилини, лингвопрагматик хусусиятларини, ижодкорлар услубий манерасини, сўз қўллаш, болалар адабиётига қўшган ҳиссасини, матнда коннотатив вазифадошликни бажараётган тил компонентларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шеърий нутқ бўлакларини лисон-нутқ таомили негизида ўрганишда адабий меъёр талабларининг муҳим аҳамиятга эгалиги ҳамда тил бирлиги, нутқ бирлиги, меъёр бирлиги трихотомияси далолатланган;
замонавий болалар шеъриятида, хусусан, Анвар Обиджон  ва туркий шоирлар ижодида бола тасаввурини ривожлантиришга қаратилган  бирламчи ва  иккиламчи метафорик маънолар майдони аниқланган;
замонавий болалар шеъриятида Анвар Обиджон ва Дилшод Ражаб ҳамда туркий тилли ижодкорлар ижодида халқона оҳангларнинг шеърий нутқда ўзига хос аҳамият касб этганлиги далилланган;
замонавий болалар поэзиясида Дилшод Ражаб ва туркий шоирлар ижодида бадиий санъатларнинг эстетик вазифадошлиги асосланиб, нутқ, меъёр бирликларининг ўрни, киноявий ва ишоравий тагмаънонинг нутқ таъсирчанлигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши, уларнинг шеърий матнда вербал ҳамда новербал ифодаланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
шеърий нутқ бўлакларини лисон-нутқ таомили негизида ўрганишда адабий меъёр талабларининг муҳим аҳамиятга эгалиги ҳамда тил бирлиги, нутқ бирлиги, меъёр бирлиги трихотомияси ҳамда замонавий болалар шеъриятида, хусусан, Анвар Обиджон  ва туркий шоирлар ижодида бола тасаввурини ривожлантиришга қаратилган  бирламчи ва  иккиламчи метафорик маънолар майдони аниқланганлигига оид   натижалардан ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБнинг 2020 йил 10 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада болаларга бағишланган шеърий асарларда поэтик нутқни лисон-нутқ тамойили асосида тадқиқ қилишда метафоранинг лисоний имкониятлари ва нутқий воқеланиш тадрижини далолатлаш бўйича тайинли хулосалар чиқариш имконини берган;
замонавий болалар шеъриятида Анвар Обиджон ва Дилшод Ражаб ҳамда туркий тилли ижодкорлар ижодида халқона оҳангларнинг шеърий нутқда ўзига хос аҳамият касб этганлиги, тил ва тафаккур уйғунлишги, бадиий матнни систем бутунликда тадқиқи қилиш, умуман, ижодкор-матн-ўқувчи бирлиги негизида назарий жиҳатдан  ўрганишда, шеърий матн таркибида стилистик фигураларнинг болалар шоирлари ижодида турли туман шаклда намоён бўлишига оид натижалардан ва хулосалардан ФА-А1-Г007 рақамли” Қорақалпоқ халқ мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБнинг 2020 йил 10 сентябрдаги 15/09-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш негизида бадиий тил одамзод қалби ҳамда шуурининг, маънавий дунёсининг  ажралмас қисми сифатида, ижтимоий фаолиятининг асосий механизми ва қуроли эканлиги, тилдан фойдаланишда ижодкорларнинг индивидуал поэтик маҳорати, таланти, истеъдоди бадиий нутқ имкониятининг юзага чиқиш таомилларининг кенгайтириши ҳамда бойишига ҳам ўзига хос ҳиссий-эмоционал таъсир кўрсатиши борасидаги қирраларнинг мукаммаллашувига эришилган;
замонавий ўзбек болалар шеърияти вакиллари Анвар Обиджон, Олқор Дамин, Дилшод Ражаб ҳамда айрим туркий болалар шоирлари асарларининг тилшунослик лисоний имконияти даражаларининг лингвопоэтик хусусиятларининг назарий хулосалари, тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг “СТР” давлат телеканалининг маданий-маърифий кўрсатувининг “Ассалом Самарқанд!” мавзусидаги сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган ва натижаларга эришилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 24 мартдаги  01-11/101-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув мазмуни замонавий ўзбек болалар шеърияти бўйича фаолият олиб борган ижодкорлар асарлари билан бойитилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish