Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Абдуқаҳҳор Абсатторовичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёқуб Абу Юсуфнинг ижтимоий-фалсафий ғоялари ва унинг Марказий Осиё халқлари ҳаётига таъсири”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal551.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Илмий раҳбар: Қодиров Муҳаммаджон, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Намозов Бобир Бахриевич, фалсафа фанлари доктори, доцент; Пардаева Марҳабо Давлатовна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ёқуб Абу Юсуф фалсафий ғояларининг Марказий Осиё халқлари иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий-маънавий ҳаётига кўрсатган таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк Аббосийлар давридаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг хусусий мулк, шахсий ташаббус ва эркин савдо муносабатлари каби бозор механизмлари, маданий-маънавий ҳаётнинг фуқароларнинг ҳаёти, уларнинг яшаш тарзи ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш каби устувор йўналишлари мусулмон солиқ тизими асосларининг шаклланишига сабаб бўлганлиги очиб берилган;
Абу Юсуфнинг “Китоб ал Харож” асаридаги солиқ тизимини тартибга солишга оид ҳалол ва адолатли муомала ва даромадларни адолатли тақсимлаш, солиқ мулки ва миқдорини аниқлаш, муҳитни ҳисобга олиш, солиқ капиталига ёндашув каби тамойилларнинг иқтисодий соҳада давлатнинг ижтимоий фаолиятини тартибга солиш ва амалий ҳаётда давлат даромадлари ва харажатлари ўртасидаги муносабатларнинг оптимал варианти эканлиги фалсафий жиҳатдан асослаб берилган; 
Абу Юсуф таълимотидаги ижтимоий адолат ғоясининг уруш ва тинчлик даврда давлатнинг ҳаракатлари, ҳарбий қонун-қоидалар, ҳукмдор ва давлат амалдорларининг жамият фаровонлиги учун масъуллиги, фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари каби хусусиятлари халқ фаровонлигини таъминлашда, даромадларни тенг тақсимлашда, ижтимоий давлат барпо этишда муҳим аҳамият касб этганлиги сабабли Марказий Осиё халқлари тараққиётини таъминлаш омили эканлиги очиб берилган;
давлатнинг аҳолининг асосий эҳтиёжларини таъминлашга оид ижтимоий-иқтисодий фаолияти ва мажбуриятлари, ҳалол ва адолатли бошқарув тизимни ўрнатиш, иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш, халқнинг фаровонлигини таъминлаш сиёсатига оид қарашларининг Янги Ўзбекистонда инсон қадрини юксалтириш, ижтимоий давлатни барпо этиш мақсадларига ҳамоҳанглиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёқуб Абу Юсуфнинг ижтимоий-фалсафий ғоялар ва уларнинг Марказий Осиё халқлари ҳаётига таъсири мавзусини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
Абу Юсуф таълимотидаги ижтимоий адолат ғоясининг уруш ва тинчлик даврда давлатнинг ҳаракатлари, ҳарбий қонун-қоидалар, ҳукмдор ва давлат амалдорларининг жамият фаровонлиги учун масъуллиги, фуқароларнинг бурч ва мажбуриятлари каби хусусиятлари халқ фаровонлигини таъминлашда, даромадларни тенг тақсимлашда, ижтимоий давлат барпо этишда муҳим аҳамият касб этганлиги сабабли Марказий Осиё халқлари тараққиётини таъминлаш омили эканлиги тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион вазирлигининг ИЗ-20170927504-сон “Сурхондарё вилояти экотуризм салоҳияти” номли грант лойиҳасида Сурхондарё воҳаси тарихи, унинг экотуризм салоҳиятида тутган ўрни ҳамда мазкур йўналишда “Йўл хариталари” ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери марказининг 2021 йил 18 февралдаги 2/5-сон маълумотномаси). Натижада ушбу манбалар ички ва ташқи туризмни ривожланишига ва аждодларимиз маънавий меросини жаҳонга тарғиб этишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб хизмат қилган;
илк Аббосийлар давридаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг хусусий мулк, шахсий ташаббус ва эркин савдо муносабатлари каби бозор механизмлари, маданий-маънавий ҳаётнинг фуқароларнинг ҳаёти, уларнинг яшаш тарзи ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш каби устувор йўналишлари мусулмон солиқ тизими асосларининг шаклланишига сабаб бўлганлиги тўғрисидаги тадқиқот натижалари, илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика  Маънавият  ва  маърифат  марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилиб, юртимизда маънавий-маърифий  ишлар  самарадорлигини  ошириш  ва  соҳани ривожлантиришни  янги  босқичга  кўтаришга  доир  қўшимча  чора-тадбирлар дастурининг 51-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирларида диссертация материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 
15 февралдаги 02/02/205-сон далолатномаси). Натижада,  диссертацияда илгари сурилган илмий хулосалар, амалий таклифлар  ислом дини, фиқҳ илми, исломий солиқ тизим ва ҳанафийлик мазҳаби таълимотига оид илмий-амалий масалаларни  ўрганиш  борасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Абу Юсуфнинг “Китоб ал Харож” асаридаги солиқ тизимини тартибга солишга оид ҳалол ва адолатли муомала ва даромадларни адолатли тақсимлаш, солиқ мулки ва миқдорини аниқлаш, муҳитни ҳисобга олиш, солиқ капиталига ёндашув каби тамойилларнинг иқтисодий соҳада давлатнинг ижтимоий фаолиятини тартибга солиш ва амалий ҳаётда давлат даромадлари ва харажатлари ўртасидаги муносабатларнинг оптимал варианти эканлиги юзасидан илмий янгиликлардан Имом Термизий илмий-тадқиқот маркази фаолиятида фойдаланилган (Имом Термизий илмий-тадқиқот марказининг 2022 йил 12 январдаги 01-07/06-сон маълумотномаси). Натижада Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари томонидан нашр этилган соф ислом эътиқоди ва таълим-тарбияга оид қуйидаги Ҳаким Термизийнинг “Ҳаким Термизий йўлининг бошланиши”, “Нафс одоби”, “Нафс риёзати” ва “Касб-тирикчилик баёни” номли рисолалар, Сўфи Оллоҳёрнинг “Сабот ул-ожизийн” ҳамда Абу Исо Термизийнинг “Аш-шамоил ал-Муҳаммадийя” ва “Сунани Термизий” асарларини таржимасини тайёрлашда ва мазмунини тўлдиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
давлатнинг аҳолининг асосий эҳтиёжларини таъминлашга оид ижтимоий-иқтисодий фаолияти ва мажбуриятлари, ҳалол ва адолатли бошқарув тизимни ўрнатиш, иқтисодиётни ҳар томонлама ривожлантириш, халқнинг фаровонлигини таъминлаш сиёсатига оид қарашларининг Янги Ўзбекистонда инсон қадрини юксалтириш, ижтимоий давлатни барпо этиш мақсадларига ҳамоҳанглигига оид илмий хулоса ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 4 июлдаги 02-40-533-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувда ўз аксини топган илмий материаллар телетомошабинларнинг Абу Юсуфнинг ижтимоий-фалсафий ғоялари ва уларнинг Марказий Осиё халқлари ҳаётига таъсири ҳамда унинг илмий меросига доир билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish