Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойсунов Жонбек Xидировичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар маънавий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммолари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fal511.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Mуҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08. 
Расмий оппонентлар: Ҳусейнова Абира Амановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Вохидова Мунира Тулкиновна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёшлар маънавий маданияти ривожидаги динамик жараёнларни аниқлаш ҳамда уларга таъсир этиш омилларининг конструктив жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ёшлар маънавий маданиятидаги таркибий қисмлар бўлган когнитивлик, сиёсат, ахлоқнинг тадрижийлиги ва шахс, жамият, давлатнинг объектив имкониятлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
ёшлар маънавий маданиятининг диний, эстетик, бадиий хусусиятлари ва эътиқод, одат, фазилат каби объектив омилларнинг диалектик боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
ёшлар маънавий маданиятига қадриятли ёндашув моделларининг консервативлик, технократик, гуманистик моҳияти ва паст, ўрта, юқори ривожланиш даражалари ўзаро боғлиқлиги исботланган;
глобаллашув шароитида маънавий маданиятнинг беш муҳим ташаббус негизида ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган фалсафий ўзгаришлари фалсафий нуқтаи назардан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшлар маънавий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий муаммоларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ёшлар маънавий маданиятидаги таркибий қисмлар бўлган когнитивлик, сиёсат, ахлоқнинг тадрижийлиги ва шахс, жамият, давлатнинг объектив имкониятларига оид хулосаларидан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173 “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” (2020-2021 йй) амалий грант лойиҳаси доирасида ўтказилган “Ёшларни глобаллашув жараёнида умуммиллий қадриятлар руҳида тарбиялаш”, “Қадриятлар ёшлар нигоҳида”, “Миллий умуминсоний қадриятлар, жамиятимиз тараққиёти кўзгуси” давра суҳбатлари, семинар-тренингларни ташкил қилишда ҳамда “Ёшларни умуммиллий қадриятларга хос тарбиясини шакллантириш технологияси” ўқув-услубий қўллланмасининг “Қадрият ва умуммиллий қадрият тушунчаларининг мазмуни ва моҳияти”, “Маънавий-маърифий ишлар-ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш омили сифатида” бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022 йил 28 мартдаги 04/1446-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ёш авлодни маънавий маданиятини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш орқали мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш асосида давлат, жамият ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
ёшлар маънавий маданиятининг диний, эстетик, бадиий хусусиятлари ва эътиқод, одат, фазилат каби объектив омилларнинг диалектик боғлиқлигига доир илмий янгилик ва таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг сайловолди дастурининг IV. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим- тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишининг 4.1. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, турмуш сифатини ошириш банди “одамларнинг турмуш тарзи, биринчи навбатда, қишлоқ аҳолиси ободлиги ва фаровонлигини таъминлаш, уларнинг турмуш маданиятини ошириш”, VI. Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишининг 6.2. банди “Ёшларни миллий тикланиш ва юксалиш ғояси, миллий маданият ва қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш”ни мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот дастурлари сценарийларини тайёрлаш ва 2020 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари бўйича иш режасининг 31-банди “Миллий урф-одат, анъаналар ва қадриятларни сақлашни кучайтириш ва ривожлантириш концепцияси” лойиҳасини ишлаб чиқиш, 72-банди “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари” дастурий ғоя асосида ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик, маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш бўйича фаолият олиб бориш”да фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022 йил 18 мартдаги 02/02-32-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни она юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда ташаббускорлик, фидойилик сингари ахлоқий фазилатларни шакллантиришга ҳамда маънавий маданиятини юксалтиришга, ёшлар маънавий маданиятидаги жамоавийликка асосланган эстетик, ахлоқий, бадиий, маънавий ғояларнинг ўтмиш қадриятларига асосланишига оид келгусидаги илмий-услубий фаолиятида, амалий тадбирларни амалга оширишда, услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ёшлар маънавий маданиятига қадриятли ёндашув моделларининг консервативлик, технократик, гуманистик моҳияти ва паст, ўрта, юқори ривожланиши даражаларига доир таклифлар ва тавсияларидан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 22 январь куни эфирга узатилган “Кун мавзуси” кўрсатувининг сценарийсини тузишда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси 2022 йил 1 февралдаги маълумотномаси). Натижада, ёшлар маънавий маданиятида оралиқ масофада турувчи диний қарашлар, ахлоқий тафаккур элементлари ва бадиий-эстетик идеалларнинг маънавият тизимида ривожланишига хизмат қилган;
глобаллашув шароитида маънавий маданиятнинг беш муҳим ташаббус негизида ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган фалсафий ўзгаришлари очиб берилганлигиги доир таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасининг 34-банди “Интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга самарали қарши курашишни таъминлашнинг мақсадида Марказ ходимлари  ва “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари учун “Ўзбекистонда ёшлар маънавий маданиятини юксалтиришнинг ижтимоий масалалари мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувлар ташкил этиш” номли тадбирларнинг дастурлари ва сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 24 майдаги 02/02/890-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар онгида беш муҳим ташаббусга нисбатан интилувчанлик, глобаллашувнинг таъсирида унга мослашиш туйғулари ривожланишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish