Sayt test rejimida ishlamoqda

Базарова Дилдора Бахадировнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноят процессида шахс ҳуқуқларининг процессуал кафолатлари», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Yu41. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03. 
Расмий оппонентлар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор; Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида шахс ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиш, жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касалликка чалинган ҳолларда ишни судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ва жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартиби ва асослари белгиланиши лозимлиги асосланган;
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузишнинг муайян шартлари мавжудлиги, хусусан бунда гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини ҳамда берилган илтимосноманинг оқибатини англаб етиши, илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилганлиги инобатга олиниши лозимлиги асосланган;
тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, шунингдек шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган ҳолларда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилиши мумкин эмаслиги асосланган;
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан кўрсатувлар олиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши ҳамда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддати ҳақиқатда ушланган вақтдан ҳисобланиши лозимлиги асосланган;
шахс амалда ушланган ёки уни жиноят устида ушлаш билан боғлиқ тезкор тадбир амалда якунланган ёхуд гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги ҳақидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни ўтказишдан олдин унинг адвокат билан холи учрашиши таъминланиши шартлиги асосланган;
терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш натижасида олинган маълумотлар суд ҳукмида далил сифатида тан олинмаслиги, шунингдек ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланиши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида шахс ҳуқуқларининг процессуал кафолатларини ўрганишга қаратилган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиш, жиноят ишини юритишда иштирок этишни истисно қиладиган оғир ва давомли касалликка чалинган ҳолларда ишни судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ва жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш тартиби ва асослари белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–675-сон Қонуни билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган 1211 ва 1212-моддаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 30 ноябрдаги 37-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши гувоҳ ва жабрланувчи кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш жиноят-процессуал ҳуқуқига янги институт сифатида киритилишига хизмат қилган;
айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузишнинг муайян шартлари мавжудлиги, хусусан бунда гумон қилинувчи, айбланувчи ўз ҳаракатларининг моҳиятини ҳамда берилган илтимосноманинг оқибатини англаб етиши, илтимоснома ихтиёрий равишда ва ишда иштирок этаётган ҳимоячи билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин берилганлиги инобатга олиниши лозимлиги лозимлиги ҳақидаги тақлифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–675-сон Қонуни билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган 5861-моддаси иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 30 ноябрдаги 37-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилиши мумкин бўлган ҳолатлар ва шартларни белгилашга хизмат қилган; тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, шунингдек шахс томонидан бир нечта жиноят содир этилган ҳолларда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилишига йўл қўйилмаслиги лозимлиги ҳақидаги тақлифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–675-сон Қонуни билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган 5861-моддаси учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 30 ноябрдаги 37-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар қонунчиликда аниқ белгиланишига хизмат қилган; 
тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан кўрсатувлар олиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан фақат ҳимоячи иштирокида амалга оширилиши ҳамда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддати ҳақиқатда ушланган вақтдан ҳисобланиши лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6041-сон Фармонининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 10 октябрдаги 12/21-76-сон-далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчини асоссиз сўроқ қилишни олдини олишга, шунингдек шахсни ушлаб туриш муддатини ҳисоблаш вақтини аниқлаштиришга хизмат қилган;
шахс амалда ушланган ёки уни жиноят устида ушлаш билан боғлиқ тезкор тадбир амалда якунланган ёхуд гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги ҳақидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни ўтказишдан олдин унинг адвокат билан холи учрашиш таъминланиши шартлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6041-сон Фармонининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 26 ноябрдаги 27/2-286-21-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши ушлаш вақтида шахснинг адвокат билан таъминланиш ҳуқуқи кафолатланишига ва шахснинг бундай ҳуқуққа эга бўлиш вақти белгиланишига хизмат қилган; 
терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш натижасида олинган маълумотлар суд ҳукмида далил сифатида тан олинмаслиги, шунингдек ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланиши лозимлиги оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6041-сон Фармонининг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 26 ноябрдаги 27/2-286-21-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши қонунчилик даражасида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш билан боғлиқ ҳаракатлар тақиқланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish