Sayt test rejimida ishlamoqda

Обидов Жамшидбек Ғайратжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3012.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
Илмий раҳбар: Камбарова Дилорам Юсуповна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.11.2021.Ped.05.07. 
Расмий оппонентлар: Рахимов  Зокир Тоштемирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозим Фозилович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни такомиллаштиришнинг назарий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандис метрологларнинг технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (эмоционол-мотивацион, информацион-когнитив, фаолиятга доир, аксиологик) горизонтал ва вертикал муносабатга киришиш даражасини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
муҳандислик таълимининг лойиҳавий, ташкилий ва натижавий компонентларини технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни  ривожлантиришга йўналтириш махсус таълим технологиясининг тизимли-функционал моделини ташкил этиш орқали комплексивлик, кўргазмалилик ва объективлик даражаларини аниқлаш имкониятлари тизимли-функционал, аксиологик, рефлексив ҳамда футурологик ёндашувларга кўра такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни такомиллаштириш синергетик, герменевтик ва  праксиологик ёндашувга кўра ўқув материалларини имитацион-вариативлик ва визуал-амалий йўналганлик имкониятларини кенгайтириш  асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак муҳандисларнинг технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларини такомиллаштиришнинг методик таъминот тизими умумкасбий фанлар мазмунини моделлаштириш дастурлари билан интеграциялаш  экспериментал фаолиятни индивидуаллаштириш билан қайта алоқага киришувининг интенсивлигини касбий дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандис метрологларнинг технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларини такомиллаштиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари (эмоционол-мотивацион, информацион-когнитив, фаолиятга доир, аксиологик) горизонтал ва вертикал муносабатга киришиш даражасини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Mechauz” дастури бўйича 609564-ЕРР-1-2019-1-ЕL-ЕРРKА2-СВНЕ-JР рақамли “Ўзбекистонда бакалавриат техника таълим йўналишини инновацион ғоялар ва рақамли технологиялар асосида модернизация қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 20 октябрдаги 02-07-3657/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак муҳандис метрологларнинг технологик детерминизм концепцияси асосларининг педагогик-психологик хусусиятлари аниқлаштирилган;
муҳандислик таълимининг лойиҳавий, ташкилий ва натижавий компонентларини технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни  ривожлантиришга йўналтириш махсус таълим технологиясининг тизимли-функционал моделини ташкил этиш орқали комплексивлик, кўргазмалилик ва объективлик даражаларини аниқлаш имкониятларини тизимли-функционал, аксиологик, рефлексив ҳамда футурологик ёндашувлар асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар бакалавриат 60711300 – Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти таълим йўналиши “Менежмент тизимларида ахборот технологиялари” фани мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази 2022 йил 22 сентябрдаги 02/01-01-41-сон маълумотномаси). Натижада “Менежмент тизимларида ахборот технологиялари” фани мазмунини бойитишга хизмат қилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни такомиллаштиришнинг синергетик, герменевтик ва  праксиологик ёндашув орқали ўқув материалларини имитацион-вариативлик ва визуал-амалий йўналганлик имкониятларини кенгайтиришга оид тавсиялар “Mechauz” дастури бўйича 609564-ЕРР-1-2019-1-ЕL-ЕРРKА2-СВНЕ-JР рақамли “Ўзбекистонда бакалавриат техника таълим йўналишини инновацион ғоялар ва рақамли технологиялар асосида модернизация қилиш” амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни ва ФЗ2020010829 рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2022 йил 24 июндаги 04/11-3715-сон далолатномаси). Натижада техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни ривожлантиришнинг босқичлари, мазмуни, шакл, методи ва воситаларини яхлитликда ўз ичига қамраб олган таълим модели ва технологияси ишлаб чиқиш учун хизмат қилган; 
бўлажак муҳандисларнинг технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларини такомиллаштаришнинг методик таъминот тизими умумкасбий фанлар мазмунини моделлаштириш дастурлари билан интеграциялаш  экспериментал фаолиятни индивидуаллаштириш билан қайта алоқага киришувининг интенсивлигини касбий дифференциаллаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Taqdimot” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2022 йил 23 июндаги 06-28-980-сон маълумотномаси), шунингдек Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022 йилларда утказилган таргибот фаолиятида кенг тадбиқ этилиб, марказ фаолияти билан боғлик илмий-назарий масалаларига бағишланган материалларни шакллантиришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йил 23 июндаги 179-сон маълумотномаси). Натижада техника олий таълим муассасалари талабаларида технологик детерминизм концепцияси асосларига доир билимларни ривожлантиришнинг назарий асосларига доир тасаввурларини ўстиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish