Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайберганова Дилдора Кулмаматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Достонлар тилидаги нофаол қатламга оид лексик бирликларнинг лисоний таҳлили”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil793.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Рузимбаев Сарвар Сапарбаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Джумаев Турсунали, филология фанлари доктори, доцент; Қудайбергенов Мамбеткерим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм достонлари тилидаги нофаол қатламга оид лексик бирликлар хусусиятларини аниқлаш, достонлар тилидаги нофаол қатламга хос бирликларнинг ўзбек адабий тили, шевалари, шунингдек, бошқа туркий тилларга муносабати, уларнинг шаклий ва мазмуний ўзига хосликларини очиб беришдан иборат. 
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
достонлар тилидаги нофаол қатламга оид баъзи сўзлар айрим ўринларда туркий тиллар, хусусан, қорақалпоқ тили билан қиёсланиши жараёнида ўзбек ва қорақалпоқ тилларининг ривожланиш даражаси, ўзаро муносабати, бу жараёнда Хоразм шеваларининг ўрни муҳимлиги далилланган;
достонлар тилидаги нофаол қатламнинг ҳудудий чегараланган сўзлар туркумига мансуб лексик бирликларнинг “Авесто”, Хоразмда яратилган бошқа тарихий манбалар, Хоразм шеваларидаги тарихий сўзлар билан муносабати аниқланган;
нофаол қатламнинг достонлар бадииятидаги иштироки ва уларнинг ҳозирги ўзбек адабий тили ва шевалари лексикасига оид бирликларни ўрганишда муҳим аҳамият касб этиши исботланган;
достонлар тилида қўлланган халқ маданиятини ўзида ифодаловчи этнографик лексикага оид нофаол бирликлар орқали ўзбек халқининг тил бойлиги, тилнинг ривожланиш жараёни, сўзларнинг нофаол қатламга айланиш жараёнлари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Достонлар тилидаги нофаол қатламга оид лексик бирликларнинг лингвистик таҳлили юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
халқ достонларида қўлланиладиган нофаол қатламнинг асосий моҳиятини очиб беришда, достонлар тилидаги диалектизмларнинг минтақавий ўзига хослигини аниқлашда, бадиий адабиётда миллийликни ёритиб бериш, образларнинг характерини очиб бериш, турли касб-корлар ва урф-одатларни тасвирлаш воситалардан унумли фойдаланиш борасида хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишда Ўзбекистон  Республикаси  Фанлар  академияси Қорақалпоғистон  бўлими  Қорақалпоқ  гуманитар  фанлар  илмий-тадқиқот институтида  2017–2020  йилларда  бажарилган  ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги  ва  адабиётшунослигини  тадқиқ  этиш” фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 26 январдаги 33/1-сон маълумотномаси). Натижада мазкур  тадқиқот  материаллари  ўзбек тилининг, шу билан бирга, айрим материаллар қиёсланиши жараёнида қорақалпоқ тилининг  юксалиш  даражасини  аниқлашда  диалектал  этнографизмларни бадиий жиҳатдан таҳлил қилиш жараёни такомиллашган;
достонлар тилида қўлланган Қорақалпоғистоннинг миллий ўзига хослигини ифодалайдиган этнографик лексикага мансуб бирликларни таҳлил қилишда, уларнинг мағзини чақишда диссертациясида келтирилган ädän (20 бет), jap (22 бет), sazaq (22 бет), tumaγ // tumav (27 бет), čögirmä  (28 бет), postin (33 бет), čäkmän (34 бет), boräk//bä:räk (35 бет),  qurmuš (35 бет) каби сўзларнинг маънолари изоҳларидан, қорақалпоқ адабиёти ва тилининг, хусусан, қорақалпоқ миллий этнографик лексикасининг юксалишини аниқлашда достонлар тилидаги намуналар асосидаги таҳлиллардан Ўзбекистон  Республикаси  Фанлар  академияси Қорақалпоғистон  бўлими  Қорақалпоқ  гуманитар  фанлар  илмий-тадқиқот институтида 2012 – 2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г002 пақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” ва 2012 – 2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-13229 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзуларидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 12 апрелдаги 134/1-сон маълумотномаси). Натижада достонлар тилида қўлланган этнографик лексикага оид нофаол бирликларнинг таҳлили ва уларнинг изоҳи янада мукаммаллашган; 
“Ошиқнома” туркуми достонларида учрайдиган от туркумига оид gäšir, žāqāj, jāvā, jap, kädi, kürrä, küdä, ajä, axtiq, ärǯä, säzäq, täŋqä, tütä, čägä // čäjä; феъл туркумига оид āndimaq//āŋdimaq – пойламоқ (Г. 222), bökčimaq – сакрамоқ (Г. 33), gönänmaq – бир нарсага эга бўлмоқ (Г. 37-), gizlämäk – яширмоқ (Г. 81), dönmaq – сўзидан қайтмоқ, ўзгармоқ (Г. 320); dörämaq – туғилмоқ (Г. 17), ziŋmaq – отиб юбормоқ (Г. 38), iči āvušmaq – ачинмоқ, раҳми келмоқ (Г. 97), qar ätmäk – аразламоқ, хафа бўлмоқ (Г. 195); γäbirišmaq – янглишмоқ, ҳисобда адашмоқ (қипчоқ шеваларида) (Г. 117) каби нофаол қатламнинг ҳудудий чегараланган сўзлар туркумига мансуб лексик бирликлар маънолари бугунги кунда ҳам Хоразм шеваларида кенг истеъмолда экани фонд вилоят муассасаси заҳирасида сақланаётган қадимги Хоразм достонлари тарихига оид экспонатларнинг илмий паспортини ёзишда, шунингдек, “Олтин мерос” фондида сақланаётган қўлёзма манбалар табдилида ва ушбу хайрия жамғарманинг Хоразм вилояти бўлими фондида сақланаётган “Авесто” китобининг турли мамлакатлардан келтирилган нодир нусхаларини ҳозирги ўзбек тилига ўгириш ва “Авесто” луғат таркибига кирган бир қанча сўзларнинг маъносини шарҳлашда фойдаланилган (Халқаро «Олтин мерос» хайрия фондининг 2021 йил                        1 ноябрдаги 01-33-01.11.2021-сон маълумотномаси). Натижада “Авесто” луғат таркибида учровчи Хоразм достонлари лексикасидаги нофаол сўзларнинг генетикаси равшанлашган ва уларнинг тарқалиш ареали, маъно тараққиёти аниқланган;
“Ошиқнома” туркуми достонларида учрайдиган от туркумига оид gäšir, žāqāj, jāvā, jap, kädi, kürrä, küdä, ajä, axtiq, ärǯä, säzäq, täŋqä, tütä, čägä // čäjä каби нофаол қатламнинг ҳудудий чегараланган сўзлар туркумига мансуб лексик бирликлар маъноларини изоҳлашда; феъл туркумига оид āndimaq//āŋdimaq – пойламоқ (Г. 222), bökčimaq – сакрамоқ (Г. 33), gönänmaq – бир нарсага эга бўлмоқ (Г. 37-), gizlämäk – яширмоқ (Г. 81), dönmaq – сўзидан қайтмоқ, ўзгармоқ (Г. 320); dörämaq – туғилмоқ (Г. 17), ziŋmaq – отиб юбормоқ (Г. 38), iči āvušmaq – ачинмоқ, раҳми келмоқ (Г. 97), qar ätmäk – аразламоқ, хафа бўлмоқ (Г. 195); γäbirišmaq – янглишмоқ, ҳисобда адашмоқ (қипчоқ шеваларида) (Г. 117) каби сўзларнинг изоҳли луғатини тузишда ва “Ошиқнома” туркумидаги достонларнинг 7-8-жилдларини тайёрлаш ва нашр қилишда амалий фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2021 йил 27 сентябрдаги 02/97-сон маълумотномаси). Натижада ушбу асарлар луғат қисмида келтирилган сўзларнинг этимологик, лексик-семантик изоҳи янада мукаммаллашган, китобхонга тушунарлилик даражаси ошган;
ўзбек адабий тили ва ўзбек шеваларидаги нофаол қатлам, Хоразм достонлари, хусусан, “Ошиқнома” туркумидаги достонларнинг лексик бирликларига оид таҳлилий хулосалардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Тилимизни ўрганамиз” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2021 йил  21 октябрдаги 1421-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатув матнининг илмий-манбавий савияси бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish