Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамбеталиев Қайрат Анарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
“Замонавий ўзбек ва қозоқ шеъриятида шаклий-услубий изланишлар ва поэтик синтелизация ҳодисаси (Фахриёр, Улуғбек Ҳамдам, Гўзал Бегим, Есенғали Равшан, Иран Ғайиб, Айгерим Тажи)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2574.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Оразымбетов Куанышбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор; Умурова Гўзал Ҳотамовна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек ва қозоқ шеъриятида шаклий-услубий изланишлар ҳамда синтелизация ҳодисаси муаммосини Фахриёр, Улуғбек Ҳамдам, Ўлжас Сулаймон, Гўзал Бегим, Есенғали Равшан, Иран Ғайиб, Айгерим Тажи каби ижодкорларнинг шакл, мазмун, услуб, образ, характер, сюжет ва композиция яратишдаги муштараклиги, адабий ўзига хослиги, муаллиф позицияси, маҳорати табиатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётида юзага келган даврий муаммоларнинг ўзбек ва қозоқ шеъриятига таъсири анъанавий ва ноанъанавий талқин методологиясини барқарорлаштириш ҳамда унинг катта стреотипик кечинмаларни тўлдиришга нисбатан муносабатини белгилаш асосида аниқлаштирилган;   
ўзбек ва қозоқ шеърияти мавзу муштараклиги ҳамда ғоявий-бадиий бутунлик жиҳатидан яқинлиги бадиий услубнинг муштараклиги ва шаклий трансформация яхлитлигини жаҳон шеъриятидан ўзлаштирилган адабий канонларнинг тадрижий ривожланиш омилларини аниқлаштириш асосида далилланган;
шаклий-услубий талқин тронсформациясида анъана ва ноанъана чегарасида эгзистенциал ғоя мувофиқлигига олиб борувчи адабий йўллар мутаносиблиги замонавий ўзбек ва қозоқ шеъриятида сюжет ҳамда ғоя бирлигини давр ва замон тўлқинларида юзага келган шаклий-услубий яхлитлик такомилини белгилаш орқали асосланган;
замонавий ўзбек ва қозоқ шеъриятида шаклий-услубий модификация семантикасига таъсир кўрсатган адабий полотнолар образлар талқини концепциясида ижодкор поэтик маҳоратининг муаллиф онгида кечаётган ўзликни англаш манераси борасидаги жаҳон адабий анъаналаридан таъсирланиш орқали юзага келганлиги  далилланган.
IV. Натижаларнинг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек ва қозоқ шеъриятида шаклий-услубий изланишлар поэтик синтелизация ҳодисаси яхлитлиги ва ифодалаш шаклларини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида: 
ўзбек ва қозоқ шеъриятида шаклий-услубий трансформацион изланишлар давомийли жиҳатидан назарий қарашлари ва илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан амалга ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17 январдаги 17.01/112-сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва қозоқ  гуруҳларида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
ўзбек ва қозоқ шеъриятининг поэтик синтелизация ҳодисаси такомилида шаклланган индивидуал услубий хусусиятлари шеъриятни англаш ва ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланишига, уларнинг маънавий оламини бойитиш ва дунёқарашини кенгайтириш бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” фундаментал илмий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2022 йил 24 майдаги 59/2-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлиги асосида ёшлар орасида китобхонлик маданиятининг шаклланиш ва  дунёқарашини кенгайтиришга замин яратган; 
ўзбек ва қозоқ шеъриятида асрлар давомида шаклланган жанр ички омилларининг юзага чиқишнинг тадрижий такомилига оид назарий қарашлари ва илмий хулосалари “Балалар әдебиеті” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-буйруғи, 233-0385-сон нашр рухсатномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва қозоқ  гуруҳларида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish