Sayt test rejimida ishlamoqda

Байзаков Жандос Абдазимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Замонавий ўзбек ва қозоқ насрида поэтологик конструкция: ижодкор идеали ва образлар бадиияти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2528.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Алламбергенов Кенгесбай, филология фанлари доктори, профессор; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек ва қозоқ насрида поэтологик конструкция ва ижодий ўзига хослик масаласи Абай, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Шукур Холмирзаев, Дулат Исабеков, Эсонғали Равшанов, Мурат Бойғут, Назар Эшонқул, Улуғбек Ҳамдам, Луқмон Бўрихон, Исажон Султон каби ёзувчиларнинг сюжет ва композиция яратишдаги муштараклиги, адабий ўзига хослиги, муаллиф позицияси, маҳорати ва бадиий хронотоп табиатини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон адабиётшунослигида юзага келган қиёсий-типологик мушоҳада тенденциясининг ўзбек ва қозоқ адабиётига таъсири жанрий-композицион уйғунликни таъминлашга қаратилган ижодкор идеалининг қамровини умумконструктив образлар бадииятига сингдириш асосида аниқланган;
давр ва замон муаммосини ҳал қилишда ёзувчилар томонидан қайта ишланган матн трансформацияси модификацион бирлик негизи асосида тадрижий такомиллаштирилгани асосланган;
хронологик сюжет типологияси контекстида ўзбек ва қозоқ бадиий насрининг ривожига жаҳон адабиётининг таъсири бадиий психологизмнинг портрет, пейзаж, туш, мифологик киритма каби поэтик унсурларининг полифоник нутқ табиатини аниқлаш асосида далилланган;
умуминсоний ва миллий  қадриятларнинг ҳар икки халқ адабиётида акс этиш тамойилларининг фалсафий-эстетик асослари жаҳон адабий анъаналаридан сюжет ва композиция яратишда бадиий психологизмдан фойдаланиш манерасини белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижалаpининг жоpий қилиниши. Замонавий ўзбек ва қозоқ насрида поэтологик конструкция яхлитлиги ва ифодалаш шаклларини тадқиқ этиш ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида: 
жаҳон адабиётшунослигида юзага келган қиёсий-типологик мушоҳада тенденциясининг ўзбек ва қозоқ адабиётига таъсири, жанрий-композицион уйғунликни таъминлашга қаратилган ижодкор идеалининг қамровини умумконструктив образлар бадииятига сингдириш, давр ва замон муаммосини ҳал қилишда ёзувчилар томонидан қайта ишланган матн тарнсформацияси модификацион бирлик негизи асосида тадрижий таомиллаштиришга оид назарий қарашлар ва илмий хулосалар “Әдебиеттану негіздері” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-буйруғига асосан, 233-0385-сон нашр рухсатномаси). Натижада, ихтисослик фанларини ўқитиш, малака ошириш курслари, шунингдек, ўзбек ва қозоқ  гуруҳларида она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган;
бадиий психологизмнинг портрет, пейзаж, туш, мифологик киритма каби поэтик унсурларининг полифоник нутқ табиатини аниқлаш, хронологик сюжет типологияси контекстида ўзбек ва қозоқ бадиий насрининг ривожига жаҳон адабиётининг таъсири, ижодий концепция бадиий такомилида бўй кўрсатган поэтологик конструкция, бадиий услубнинг умумий ва хусусий қирралари, жаҳон адабиётидан ўзлаштирилган ифода хусусиятларининг миллий онг ва менталитетга нисбатан усутуворлигини таъминлаш бўйича илмий хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими томонидан амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 17 январдаги 17.01/113-сон маълумотномаси). Натижада, давр ва замон муаммосининг ўзига хос қирралари ёзувчи идеали ҳамда образ модификацияси бирлигида тадқиқ қилиниб, уларнинг ривожланиш қонуниятлари такомиллаштирилган;
умуминсоний ва миллий  қадриятларнинг ҳар икки халқ адабиётида акс этиш тамойилларининг фалсафий-эстетик асослари, жаҳон адабий анъаналаридан сюжет ва композиция яратишда бадиий психологизмдан фойдаланиш манерасини белгилаш, бадиий асарларнинг поэтологик конструкцияси,  ёшлар орасида китобхонлик маданиятини шаклланиш, уларнинг маънавий оламини бойитиш ва дунёқарашини кенгайтириш бўйича илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг ОТ-Ф1-77 рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” фундаментал илмий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг 2022 йил 24 майдаги 59/2-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамкорлигида ёшлар орасида китобхонлик маданиятини шакллантириш ва улар дунёқарашини кенгайтиришга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish